Latest news

14:48Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" учрашувини Алиризо Фағони бошчилигидаги бригада бошқариб боради  1 14:27⚡️"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи учун қайдномага киритди   35 13:23Бугун Аббосбек Файзуллаев ва ЦСКА "Зенит"га қарши майдонга тушади  3 12:51"Манчестер Сити" қишки трансферларга 212 миллион евро ишлатди - бу тарихдаги иккинчи натижа  43 12:24Россия терма жамоаси собиқ аъзоси: "Россия ОФК таркибига ўтмаслиги керак — биз Европанинг бир бўлагимиз. У ерда нима қиламиз?"  15 11:54Маркус Рэшфорд: "Оптимал спорт формамга қайтиш учун АПЛда яхши ўринни эгаллаб турган ва ЕЧЛда иштирок этаётган клубга ўтдим"  8 11:29"Иккинчи ёшлигини" ўтказаётган Криштиану Роналду ҳақида  23 10:40Расман: "Ренн" Иордания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  27 10:21Расман: ОКМК "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  8 09:45Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   65 09:05Расман: "Хоразм" икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  9 08:35Анзур Исмоилов Абдуқодир Ҳусанов ҳақида: "Манчестер Сити"га мослашиш ва дебют ўйинда "Челси"га қарши ўйнаш ҳамма ўйлагандек осон жараён эмас"  10 08:05"Ал Гарафа" устози Педро Мартинс: "Мазкур ўйин учун стратегиямиз мавжуд"   2 07:35Элит ОЧЛ. "Пахтакор" бугун Қатарда "Ал Гарафа" билан ўйнайди  13 03:15Бир ой олдин Винисиусга қизил карточка кўрсатган ҳакам "Реал" - "Атлетико" баҳсига тайинлов олди  76

Легионерлар: Аҳмедов «Краснодар» сафида яна гол урди, Денисов йиғинга киришди News

Легионерлар: Аҳмедов «Краснодар» сафида яна гол урди, Денисов йиғинга киришди

Хориж чемпионатларида тўп сураётган бир қатор ўзбекистонлик футболчилар ўтган ҳафтада ўз жамоалари сафида майдонга тушишди.
РОССИЯ
Мавсум бошида «Краснодар» клуби билаг шартнома имзолаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов айни дамда клуб билан Австрияда ташкил этилган йиғинда иштирок этмоқда. Таъкидлаш жоиз, Австриядаги йиғин давомида бир қатор ўртоқлик-назорат учрашувларида Краснодар сафида майдонга тушган Одил Аҳмедов клуб сафидаги голлар сонини очишга муваффақ бўлди. Дастлаб, Озарбайжоннинг «Қорабоғ» клубига қарши кечган назорат ўйинида майдонга тушган Краснодар учрашувда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборлиси, учрашувдаги ягона гол айнан Аҳмедов ҳисобига ёзилган.

4 июль куни «Красндоар» Австрияда ўзининг иккинчи назорат учрашувида Шотландиянинг «Селтик» клубига қарши майдонга тушди ва 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашувда «Краснодар»нинг ягона голига, яна Одил Аҳмедов муаллифлик қилган. Ҳар иккала учрашувда ҳам Одил Аҳмедов бир бўлимдан майдонда ҳаракат қилган. Маълумот учун, Россия Премьер-Лигасида янги мавсум 1 август куни старт олади.

Россия Премьер-Лигасининг яна бир вакили - Москванинг «Локомотив» клуби ҳам, бир қанча муддатлик таътилдан сўнг ўз йиғинини бошлади. Москва темирйўлчилари ҳам ҳудди «Краснодар» сингари ўз йиғинини Австрияда ўтказмоқда. Жамоа 4 июль куни Германиянинг «Мюнхен-1960» клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. «Локомотив» сафида Виталий Денисов иккинчи бўлим бошида заҳрадан майдонга тушди ва 45 дақиқа майдонда тўп сурди.

ҚОЗОҒИСТОН
6 июль куни Қозоғистон Премьер-Лигасида 19-тур ўйинларига старт берилди. Турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган «Актобе» шу куни сафарда «Қайрат» клубига қарши майдонга тушди ва йирик - 1:7 ҳисобида мағлубиятга учради. «Актобе» сафида ҳаракат қиладиган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Темур Кападзе учрашувда илк дақиқалардан майдонга тушди ва иккинчи бўлим бошида алмаштирилди.

Мавсум бошида «Актобе» сафида ҳаракат қилган Александр Гейнрих, мавсумлар оралиғида жамоани эркин агент сифатида тарк этиб, Тошкентнинг «Локомотив» клуби билан шартнома имзолаган эди.

«Актобе» ушбу мағлубиятдан сўнг, турнир жадвали пешқадамлигини айнан «Қайрат» клуби билан бўлишиб турибди. Ҳар иккала клуб ҳисобида 36 очкодан мавжуд.

Қарағанданинг «Шахтер» клуби эса, сафарда «Остона»га қарши майдонга тушиб, 0:4 ҳисобида мағлубиятга учради. «Шахтер» сафида ҳаракат қиладиган икки нафар ўзбекистонлик футболчилар - Шавкат Саломов ва Камолиддин Мурзоевлар тўлиқ 90 дақиқадан майдонда ҳаракат қилишди.

«Иртиш» сафида ҳаракат қиладиган ўзбекистонлик яна бир ҳужумчи - Улуғбек Бақоев мазкур турда сафарда ўз жамоаси сафида «Тобол»га қарши асосий таркибда майдонга тушди. Ўйиннинг илк дақиқасидан майдонда ҳаракат қилган Бақоев учрашувнинг 68-дақиқасида алмаштирилди. Учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика