Latest news

00:11Санчога харидор топилди  0 23:52"Реал"нинг янги футболчиси: "Мен учун энг зўр футболчи - Месси"  1 23:22Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" вазифани уддалай олмади  1 22:59Ринат Дасаев: "Ўзбекистонга Жаҳон чемпионатида омад тилайман"   1 22:38Тимур Кападзе: "Майдонга Дасаевга гол ураман деб тушган эдим"   1 22:14Доннарумма "Сити"да қанча маош олади?  4 21:53Расман: Мастантуоно - "Реал" футболчиси!  4 21:29Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" сўнгги босқич олдидан мағлуб бўлди  6 21:04"Манчестер Юнайтед" футболчиси фаолиятини "Вест Бромвич"да давом эттириши мумкин  0 20:39Ўзбекистон терма жамоаси афсоналари Россия фахрийлари билан дуранг ўйнади  12 20:25"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди   4 19:56"Барселона" Майамида ташкил этиладиган "Вильярреал"га қарши ўйин ортидан 5 млн евро ишлаб олади  0 19:25"Манчестер Юнайтед"нинг Лига кубоги 2-босқичидаги рақиби аниқланди  2 18:58"Манчестер Сити"нинг янги футболчиси 10-рақамли либосни олади  1 18:30"Одил Аҳмедов ФА" U-16 "Реал", "Динамо" Тбилиси ва "Црвена Звезда" билан ўйнайди   3

Легионерлар: Аҳмедов 90 дақиқа ўйнади, Денисов эса захирада қолдирилди News

Легионерлар: Аҳмедов 90 дақиқа ўйнади, Денисов эса захирада қолдирилди

Ҳориж чемпионатларида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бир нечта аъзолари ҳафтанинг дам олиш кунлари ўз клублари сафида расмий ўйинларда майдонга тушишди.
РОССИЯ
14 сентябрь куни сентябрь куни Россия премьер-лигасида 8-тур ўйинларига старт берилди. Маҳачқалъанинг «Анжи» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Одил Аҳмедов мазкур турда сафарда «Томь»га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Москванинг «Локомотив» клуби сафида ўйнаётган Виталий Денисов, мазкур турда ўз майдонида «Кубань» клубига қарши ўйинда жамоаси қайдномасидан ўрин олган бўлса-да, майдонга туширилмади.

ҚОЗОҒИСТОН
1 сентябрь куни Қозоғистон премьер-лигасида 26-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Павлодарнинг «Иртиш» клуби ҳужумчиси Улуғбек Бақоев сафарда «Остона» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва 71-дақиқада алмаштирилди. Ўйин «Остона»нинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

«Актобе» сафида ҳаракат қилган Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилар - Темур Кападзе ҳамда Александр Гейрнихлар сафарда «Шахтер» клубига қарши кечган ўйинда асосий таркибда майдонга тушишди. «Актобе»нинг 1:0 ҳисобида якунига етган ўйинда Гейнрих 90 дақиқа ҳаракат қилган бўлса, Кападзе учрашувнинг 82 дақиқасида алмаштирилди.

ХИТОЙ
14 сентябрь куни Хитой суперлигасида 25-тур ўйинларига старт берилган. «Чангчун Ятай» клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов сафарда «Гуичжоу» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ўйнади.

«Жиангсу» сафида тўп сураётган Камолиддин Тожиев 23-тур учрашувида сафарда «Гуижоу» таркибида майдонга тушди ва 90 дақиқа ўйнади.

«Бейжинг Гуоан» клуби сафида ўйнаётган ўзбекистонлик ҳимоячи Егор Кримец жароҳат туфайли 3 ҳафта муддатга сафдан чиққан.

«Лиаонинг Вофин» клуби сафида ўйнаётган яна бир ўзбекистонлик ҳимоячи Шавкат Муллажонов 25-тур учрашувида сафарда «Вуханг Золл» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
Жанубий Корея «К» лигаси иккинчи давра ўйинларига 21 сентябрь куни старт берилади.

ОЗАРБАЙЖОН
12 сентябрь куни Озарбайжон премьер-лигасида ҳам 6 тур ўйинларига старт берилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Баҳодир Насимов ушбу тур ўйинида заҳирада қолдирилди.

БАА
14 сентябрь куни БАА чемпионатига старт берилди. Дубайнинг «Аш Шабоб» клуби ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров 1-тур ўйинида «Ал Айн» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Учрашувда «Аш Шабоб» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

ҚАТАР
15 сентябрь куни Қатар «Юлдузлар Лигаси»да янги мавсумга старт берилди. Янги мавсумдан бошлаб Қатар Лигаси иштирокчиси «Ал Муайдар» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Фозил Мусаев 1-тур учрашувида жароҳати туфайли майдонга туша олмади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика