Леандро Лино: "Украинага қарши ўртоқлик учрашувида эмас, жаҳон чемпионати ярим финалида ўйнадик"
		
		03 oct 2024 15:05
        News	
	 
				 
				Леандро Лино: "Украинага қарши ўртоқлик учрашувида эмас, жаҳон чемпионати ярим финалида ўйнадик"
"Украинага қарши ўйин жуда шиддатли ўтди. Рақиб жисмонан кучли тайёргарликка эга эди. Биринчи бўлимда улар бизга қийинчилик туғдирди, аммо иккинчи бўлимда ақл билан иш тутдик ва ўйин темпини ўзгартириб, қийин вазиятдан чиқиб кетдик.
Учрашув қийин бўлишини аввалданоқ билардик. Чунки бу беллашув ўртоқлик ўйини эмас, балки жаҳон чемпионати ярим финали эди. Шу боис, бор диққатимизни жамлагандик. Юқорида айтганимдек, иккинчи бўлимда мушкул вазиятдан чиқиб кетишни уддаладик.
Эндиликда меҳмонхонада дам олиб, финалга ўзимизни руҳан тайёрлаймиз. Ҳал қилувчи учрашувда қайси жамоа бўлишидан қатъи назар қийин ўйин бўлади", деди Лино.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия финалда Аргентина — Франция жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.
Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments