Latest news

20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  3 20:15Ла Лига. "Реал" ва "Барселона" ўртасида "Эл Класико" бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  46 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  35 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  102 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 17:57"Астон Вилла" — "Ман Сити" ва "Арсенал" — "Кристал Пэлас" ўйини учун таркиблар маълум  0 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  3 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  12

Лазизбек Мирзаевни "Леганес"да қандай рақобатчилар кутмоқда? Жамоада унинг осиёлик тенгқурлари ҳам бор News

Лазизбек Мирзаевни "Леганес"да қандай рақобатчилар кутмоқда? Жамоада унинг осиёлик тенгқурлари ҳам бор

Хабарингиз бор, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сардори Лазизбек Мирзаев янги мавсумни Испаниянинг "Леганес" клубида бошлайди.

Ҳужумкор ярим ҳимоячи мавсумнинг дастлабки қисмида асосий жамоага ёш футболчиларни етказиб берувчи "Леганес Juvenil A" жамоасида 10-рақамли либосда тўп тепади. Шу боис, ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилаётган футболчилар билан танишамиз. Кейинчалик асосий жамоага ҳам тўхталиб ўтамиз. 

"Juvenil A" (Juvenil сўзи ёшлар деган маънони англатади) Испания ёшлар лигаси 5-гуруҳида иштирок этмоқда. Ушбу гуруҳда "Атлетико", "Реал Мадрид", "Вальядолид", "Райо Вальекано" сингари клубларнинг ёшлар жамоалари ўрин олган. "Леганес" ёшлар жамоаси айни дамда 15 турдан сўнг 23 очко жамғарган ҳолда 7-ўринда бормоқда.

"Juvenil A" жорий йил эронлик ўнг қанот ҳимоячиси Нима Андарзни ўз сафига қўшиб олди. Андарз 2023 йил Индонезияда ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 4 ўйин ўтказиб, 1 та голли узатмага муаллифлик қилган. 

Шунингдек, "Леганес"нинг Б жамоаси "Пхохан Стилерс"нинг 19 ёшли ўнг қанот ярим ҳимоячиси Су Бин Парк билан шартнома имзолади.

Қолаверса, "Juvenil A" "Атлетико" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Ноэ Перес ва "Лас Розас"дан марокашлик ҳужумчи Сулаймон Ал Ҳаддадини таркибга қўшиб олди. Перес ҳозирда Б жамоада тўп тепаётган бўлса, Ал Ҳаддади жамоа тўпурарига айланиб улгурди.

Бош мураббий

Маноло Руэда (Испания)

Руэданинг футболчилик карьераси муваффақиятли ўтмаган, у, асосан, иккинчи ва учинчи дивизион клубларида иштирок этадиган жамоалар либосида тўп тепган. 2013 йил эса жароҳатлар натижасида бутсаларини михга илишга мажбур бўлган. Мураббийлик фаолиятини 2015/16 йил учинчи дивизиондаги "Гава" жамоасида ёрдамчи сифатида бошлаган. Биринчи иш мавсумидаёқ жамоа иккинчи дивизионга кўтарилишга муваффақ бўлган. Шунингдек, яна бир қатор жамоаларда ишлаган Руэда 2022/23 йилги мавсумдан бошлаб "Леванте"нинг ёшлар жамоаларида ишлаб келмоқда.

Мирзаевга қайси футболчилар рақобатчилик қилади?

Лазизбек нафақат марказий зона, балки қанотларда ҳам фаол ўйин намойиш эта олишини кўпчилик яхши билади. Шу боис, мураббий уни исталган позицияда синаб кўриши мумкин. "Juvenil A" сафидаги мавжуд таркибдан келиб чиқиб, унга қайси футболчилар рақобатчи бўлишини кўриб чиқамиз.


Адриан Посо 

"Райо Вальекано"дан келиб, ўтган мавсум "Леганес"нинг Б жамоасида тўп тепган испаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи жорий мавсум А жамоа сафида иккита ўйин ўтказиб, 76 дақиқа майдонда ҳаракат қилди ва сариқ карточка ишлаб олишга ҳам улгурди. Кези келганда, Посо ҳужум чизиғида ҳам ҳаракат қилади.

Нико Линарес 

Линарес ҳам ўтган мавсум Б жамоадаги ишончли ўйинларидан сўнг А жамоага ўтказилган. Жорий мавсум у 15 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та сариқ карточка ишлаб олди. Испаниялик ярим ҳимоячи асосий таркиб футболчиларидан бири ҳисобланади.

Альваро Гонсалес

Гонсалес ҳам асосий таркиб аъзоси ҳисобланади. Жорий мавсум у 14 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва бир маротаба сариқ карточка билан жазоланган.

Гильермо Родригес

"Лас Розас" тарбиялаган испан ҳам Б жамоа орқали танилди ва А жамоа ёшлари сафида жорий мавсум 9 ўйинда тер тўкиб, битта гол уришга муваффақ бўлди.

Сержио Мартин

Яна бир испаниялик клуб тарбияланувчиси жорий мавсум 14 ўйинда майдонга тушиб, 5 маротаба огоҳлантирилган. Курашувчан футболчи камдан-кам ўйинларни тўлиқ ўтказади.

Юрий Менак

Испаниялик ярим ҳимоячи сермаҳсуллиги билан жамоадошларидан ажралиб туради. Испаниялик футболчи 13 ўйинда 4 март рақиблари дарвозасини ишғол қилган.

Гифт Сиаме

Замбиялик ярим ҳимоячи август ойида "Леганес" билан шартнома имзолади ва ҳозирга қадар 4 та ўйин ўтказиб, бир маротаба ўз номини таблога ёздирди.

Нима бўлган тақдирда ҳам, Лазизбек Мирзаев ўз иқтидорини намойиш этиб, янги жамоасининг ҳам етакчиларидан бирига айланади. Умид қиламизки, тез орада Ла Лигада "Реал Мадрид" ёки "Барселона" клублари иштирокидаги ўйинлардан кўра бошқа жамоа беллашувларини айнан бир футболчи интиқлик билан кута бошлаймиз.


Эслатиб ўтамиз, "Леганес Juvenil A" навбатдаги учрашувини 22 декабрь куни "Ла Круз"га қарши ўтказади.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика