Latest news

10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  0 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  0 08:08Бугун финал!  7 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  10 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  8 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  24 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5

"Лахвия" - "Бунёдкор". Бош ҳакам ҳақида News

"Лахвия" - "Бунёдкор". Бош ҳакам ҳақида

ОЧЛ 4-туридан ўрин олган "Лахвия" - "Бунёдкор" ўйинига уммонлик Абдуллоҳ Ал Ҳилоли бошчилигидаги ҳакамлар бригадасини тайинлади.
1970 йилда туғилган бу ҳакам халқаро фаолиятини 2002 йилда бошлаган. Умуман олганда бу ҳакам жамоаларимиз иштирокидаги жами 12та ўйинда ишлаган. Шундан 5тасида ғалаба ва 7тасида дуранг қайд этилган. Бу ҳакам иштирокидаги ҳеч бир учрашувда жамоаларимиз мағлуб бўлишмаган.

2009 йил ОЧЛ гуруҳ босқичида "Пахтакор" БААда "Ал Аҳли" меҳмони бўлиб 2:1 ҳисобида зафар қучган. 2008 йил "Бунёдкор" Эронда "Сепахон" билан (1:1), 2009 йил Тошкентда "Ал Шабаб" билан (0:0), 2012 йил Австралияда "Аделаида Юнайтед" билан (2:2) дуранг ўйнаганида айнан шу ҳакам учрашувда бош ҳакам бўлган.

2012 йил ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасидаги "Истиқлол" - "Насаф" учрашувида 0:0 ҳисоби қайд этилган эди. Шу йил ОЧЛ 1-туридан ўрин олган “Насаф” – “Тракторсози” (2:1) ўйинини ҳам Ҳилоли бошқариб борди.

2009 йилги ОФК кубоги чорак финалида "Нефтчи" ўз уйида "Соут Чайна" клубини 5:4 ҳисобида мағлуб этган.

Ал Ҳилоли турли ёшдаги терма жамоаларимизнинг 5та ўйинида ишлаган. ЖЧ-2010 саралаши доирасидаги Ливанга қарши сафардаги баҳсда Ўзбекистон 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. 2011 йил Қатардаги Осиё Кубоги доирасидаги Хитой - Ўзбекистон ўйинида дуранг қайд этилган - 2:2.

2012 йил олимпиада саралашида олимпия терма жамоамиз Австралия билан сафарда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган. ЖЧ-2014 саралашида Ўзбекистон сафарда Ливан билан дуранг ўйнаб қайтган - 1:1. Ниҳоят 2014 йил U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Индонезия 3:1 ҳисобида таслим қилинган.

ОЧЛ. 4-тур. "A" гуруҳи
“ЛАХВИЯ” – “БУНЁДКОР”
8 апрель 2015. Доҳа. “Абдуллоҳ Бин Ҳалифа” стадиони. 21:30
Бош ҳакам:
Абдуллоҳ Ал-Ҳилоли (Уммон)
Қанот ҳаками 1: Ҳамид Ал-Маяҳи (Уммон)
Қанот ҳаками 2: Муҳаммад Абдуллоҳ Муборак (Уммон)
Захира ҳаками: Мазарю Омар Муборак (Уммон)
Назоратчи: Хидоят Момбени (Эрон)
Комиссар: Кемел Токабаев (Қирғизистон)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика