Лаутаронинг агенти: “У уколлар орқали ўйнамоқда” News

Лаутаронинг агенти: “У уколлар орқали ўйнамоқда”

Аргентина ТЖ форварди Лаутаро Мартинеснинг агенти Алехандро Камано мижозининг соғлиғида муаммолар борлигига тўхталди.

“Унинг ўнг оёқ тўпиғида қаттиқ оғриқ бор ва у ўйнай олиши учун укол қилинмоқда. Лаутаро жуда кучли, аммо Саудия Арабистонига қарши ўйинда бекор қилинган голлари унга қаттиқ таъсир қилди.

Лаутаро оғриқларни йўқотиш учун кўп меҳнат қилди. Бу ўтиб кетганидан кейин эса у майдонга тушади, чунки у жаҳон даражасидаги тўпурар”, дейди агент.

25 ёшли ҳужумчи жорий мундиалда 4 та баҳсда қатнашиб, бирорта ҳам самарали натижа кўрсатолмади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика