Latest news

22:56АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси учун таркиблар эълон қилинди  3 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  1 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  1 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  99 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  15 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  23 17:463 та голга ассистентлик қилган футболчи, рақибни тор-мор келтирган мураббий, 22 ёшли посбон — Суперлигада 20-турнинг энг яхшилари​  0 17:20Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади  6 17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0

Лаудруп жамоаси “Бунёдкор” меҳмони News

Лаудруп жамоаси “Бунёдкор” меҳмони

Ўтган турда ўз майдонида кутилмаганда “Персеполис”га имкониятни бой бериб қўйган “Бунёдкор” Тошкентда Қатарнинг “Лаҳвия” клубига қарши беллашувда ўша ўйиндаги йўқотиш ўрнини тўлдиришга уриниб кўради.
“ЛАҲВИЯ” ФУТБОЛ КЛУБИ
Лақаби:
“қизил рицарлар”
Ташкил топган йили: 1938
Стадиони: “Абдуллоҳ Бин Халифа”, 10 минг томошабинга мўлжалланган
Хўжайини: Шайх Абдуллоҳ Ал Тани
Бош мураббийи: Микаэль Лаудруп (Дания)
Эришган ютуқлари: Қатар чемпиони (2011, 2012, 2014), Валиаҳд Шаҳзода Кубоги соҳиби (2013).

“Лаҳвия” узоқ йиллик тарихга эга. Илк бор 1938 йил “Ал Шорта” номи билан тузилган клуб узоқ йиллар мобайнида ҳеч қандай муваффақиятларга эришмаган. Фақат 2009 йилга келиб жамоа номи “Лаҳвия”га ўзгаргач, совринларга эриша бошлади. Жамоа Қатардаги клублар орасида энг катта бюджетга эга. Клубга Шайх Абдуллоҳ Ал Тани хўжайин саналади. 2009 йил қуйи лигада зафар қучган жамоа 2011, 2012 ва 2014 йилларда Қатар чемпионлигини қўлга киритди.



2013 йил ушбу клуб “Пахтакор” билан тўқнаш келиб, 3:1 ва 2:2 ҳисобларини қайд этганди. Ўша мавсумда жамоа ОЧЛда ғолиб чиқиш учун даъвогарлардан бири сифатида эътироф этилганди. Чунки таркиб жуда кучли эди. Айни пайтда “Лаҳвия”нинг таркиби аввалгичалик кучли эмасдир, лекин барибир яхши савиядаги футболчилар жамланган.
2013 йил “Лаҳвия” ўз стадионида ўйинларни ўтказиш имкониятига эга бўлди. 15 февралда “Ал Хор”га қарши ўйинда стадионда илк расмий ўйин ўтказилди. 10 минг мухлисга мўлжалланган стадион қурилиши 2 йилга яқин давом этди.

Жамоани даниялик Микаэль Лаудруп бошқармоқда. Дания тарихидаги энг яхши ўйинчи саналган Лаудруп “Лацио”, “Ювентус”, “Барселона”, “Реал” ва “Аякс” сингари машҳур клублар сафида етакчилардан бири бўлган. Мураббийлик фаолиятида у “Хетафе”, “Спартак”, “Суонси” каби жамоаларга бошчилик қилди.



Микаэль ЛАУДРУП
Туғилган санаси
: 15.06.1964
Туғилган жойи: Фредериксберг, Дания
Футболчиликдаги амплуаси: ҳужумкор ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: 1981-1982 КБ 14    (3), 1982–1983 “Брондбю” 38   (24), 1983–1985 “Лацио” 60 (9), 1985–1989 “Ювентус” 102 (16), 1989–1994 “Барселона” 167 (49), 1994–1996 “Реал” 62 (12), 1996–1997 “Виссел Кобе” 15 (6), 1997–1998 “Аякс” 21 (11).
Дания терма жамоасида 1982–1998 йилларда 104 учрашувда 37 тўп киритган.
Бошқарган жамоалари: 2000–2002 Дания терма жамоаси (ёрдамчи), 2002–2006 “Брондбю”, 2007–2008 “Хетафе”, 2008–2009 “Спартак”, 2010–2011 “Мальорка”, 2012–2014 “Суонси”, 2014 йилдан “Лаҳвия”да.
Эришган ютуқлари: Қитъалараро кубок соҳиби-1985, Италия чемпиони-1986, Испания Кубоги соҳиби-1990, Испания чемпиони-1991, 1992, 1993, 1994, 1995, Испания Суперкубоги соҳиби-1991, 1992, УЕФА Кубоги ғолиби-1992, УЕФА Суперкубоги соҳиби-1992, Голландия чемпиони-1998, Конфедерациялар Кубоги соҳиби-1995.
Дания чемпиони-2005, Дания Кубоги соҳиби-2003, 2005, Англия Лига Кубоги ғолиби-2013, Даниянинг энг яхши футболчиси-1982, 1985, Дания тарихидаги энг яхши футболчи.

Жамоа таркибига назар ташлайдиган бўлсак, ўзгача бир ҳолатга гувоҳ бўламиз. “Лаҳвия”да легионерларнинг умумий сони 10 нафардан ортиқ, бироқ уларнинг аксарияти Қатар фуқаролигини олишга улгургна. Амин Лекомте Марокаш, Дама Траоре Франция, Муҳаммад Трезор Конго, Карим Будиаф Жазоир, Себастьян Куинтана Уругвай ва Луиз Жуниор Бразилияда таваллуд топган. Кейинчалик Қатар фуқаролигини қабул қилганлар.

Улардан ташқари кореялик Нам Тай Хи, тунислик Юсуф Мсакни, Владимир Вайсс Словакия, Чико Флорес Испаниядан легионер сифатида таклиф этилган. Жамоа сафида Куинтана, Мсакни ҳамда Нам Тай Хи асосий тўпурарлардир. Жамоа барча чизиқларда тажрибали ва маҳоратли футболчиларни жамлашга улгурган.



Дарвозабонлар
1. Муҳаммад Бакри
33. Аҳмад Ҳатами
40. Амин Лакомте
90. Иванилдо Родригес

Ҳимоячилар
2. Муҳаммад Муса
3. Аҳмад Ёсир
4. Чико Флорес (Испания)
6. Даме Траоре
7. Ҳолид Муфта
11. Талал Қаҳтони
14. Муҳаммад Трезор

Ярим ҳимоячилар
8. Луиз Жуниор
9. Абдулраҳмон Муҳаммад
10. Нам Тай Хи (Жанубий Корея)
12. Карим Будиаф
13. Муҳаммад Ҳарби
15. Осама Сафади
16. Абдулҳади Салоҳ
19. Али Базмандеган
20. Али Афиф
24. Ҳолид Радван
28. Юсуф Мсакни (Тунис)
70. Исмоил Муҳаммад
77. Аҳмад Эмади
79. Владимир Вайсс (Словакия)

Ҳужумчилар
5. Муҳаммад Раззоқ
23. Себастьян Сория
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика