Latest news

22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22

Лассана Диарра: "Локомотив" ёқимли ишим билан шуғулланишимни тортиб олди" News

Лассана Диарра: "Локомотив" ёқимли ишим билан шуғулланишимни тортиб олди"

“Марсель” ярим ҳимоячиси Лассана Диарра бир йилдан ортиқ вақт ўйин амалиётига эга эмасди.


Охирги ўйинини у 2014 йил майда “Локомотив” таркибида ўтказганди. Қандайдир сабабга кўра, Ласс Леонид Кучук билан алоқа қилишдан бош тортди. Кейин эса дисквалификация рўй берди. Чунки у шартномадаги мажбуриятларини бажармаганди. Францияга қайтган Диарра қисқа вақт ичида яхши ҳолатига кира олди. Барқарор ўйин унга Франция терма жамоасига қайтишга ёрдам берди. Махсус матбуот анжумани ташкил этган Диарра журналистларнинг саволларига жавоб берди.


- Лассана, терма жамоага қайтишингизни шарҳлаб берсангиз.

- Тўғриси, яна терма жамоа либосида майдонга тушиш имконияти борлигидан жуда хурсандман. Бу нафақат мен, балки оила аъзоларим ва менга қийин вазиятларда доимо ёрдам бериб келган инсонлар учун жуда муҳим. Терма жамоага охирги марта 2010 йилда чақирилгандим. Ҳақиқатни айтаман – ҳозир бизда сўнгги йиллардаги энг кучли ва ўсиб келаётган жамоа бор. Бу жамоа ичида бўлиш менга ёқади ва умид қиламанки, Дидье Дешам бошчилигида ўсишда давом этамиз. Тарихдаги ёқимсиз ҳолатлар ортда қолди. Ижобий иштиёқдаман ва олдинга ишонч билан боқяпман. 15 ой футболдан четда қолдим. Менда ўйлашга вақт бўлди. Терма жамоадаги тажрибам якунланмасдан қолиб кетганди.

- Дидье Дешам билан нима ҳақида гаплашдингиз?

- Суҳбатда терма жамоага қайтиш истагимни баён қилдим. Мамлакатимда ярим йилдан кейин Европа чемпионати бўлиб ўтади. Кўп ишладим ва фикрларимни билдиришим мумкин. Дидье билан футбол ҳақида суҳбатлашдик. Ўйин тараққиёти хусусида гаплашдик. Сизга таъкидлашим мумкин: “Терма жамоа либосида катта масъулиятни ҳис қиламан”.

Агар 15 ойда совиб қолган деб ўйласангиз, хато қиласиз. Футболни энди ўйнамаяпман ва ўйиндаги барча талабларни яхши биламан. Мендан меҳнат қилиш ҳуқуқини тортиб олишди. Шундан кейин мен ҳолатимни сақлаб туриш учун телбадек ишладим.

- Шу пайтда сизда қандайдир шубҳалар туғилдими?

- Бундай даврлар ҳамиша бўлган, лекин катта футболга қайтишни хоҳлашимни аниқ билганман. Бунинг учун кўп меҳнат қилишимга тўғри келди. Бошқа имконга эга эмасдим. Бир неча босқични босиб ўтдим. Ёшликдаги ажойиб даврларимни ёдга олдим. Футболсиз 15 ой жуда кўп, агар профессионал оламда сен умуман ёлғиз бўлсанг. Энди юқори мақсадли спорт даврасида эканимдан бахтлиман.

- Нега қайтиш учун айнан “Марсел”ни танладингиз?

- Клуб президенти Венсан Лабрюн мени ватанимга қайтариш учун кўп ишлар қилди. У мени тўғри йўл тутишга ишонтирди. Ҳамкасбларим билан ҳам суҳбатлашдим. “Марсель” дарвозабони Стив Манданда жамоанинг ижобий томонларини келтириб ўтди. Бугун ушбу клубга ўтганимдан заррача афсусланмайман. Тўғри, клубнинг ишлари ҳозир жойида эмас, қийин даврни бошдан кечиряпмиз. Лекин жамоа ичида ҳеч қандай муаммо йўқ. Майонез тайёрланса, салат жуда мазали бўлади.

- “ПСЖ” – “Марсель” учрашуви сиз учун нимани билдиради?

- Уч очкони қўлга киритиш (кулади). Шундай аҳволдамизки, ҳозир биз учун ютиш ва уч очкога эга чиқиш жуда муҳим. Бироқ бунинг учун Парижда биринчи рақамли жамоа сифатида ўйнаш керак бўлади. “Парк де Пренс”га уч очко олиш мақсадида майдонга чиқаман. Ғалаба бизни қониқтиради. Бу жамоа жорий мавсумда катта нарсаларни уддалай олишига барчани ишонтиради. Менимча, “ПСЖ” ва бошқа жамоалар ўртасида катта фарқ мавжуд. Якшанба куни ўйинни ютган жамоа душанба куни чемпион бўлиб қолмайди.

- Сизга жамоа сардори бўлиш ёқадими?

- Сардро бизда Стив Манданда ҳисобланади. Мен ёш ўйинчиларга ҳар тарафлама ёрдам беришга интиляпман. Мен уларга турли нарсаларни айтиб бераман. Жамоа айнан ёшлар эвазига ўсишга эришади. “Марсель” юқори поғоналарга курашишга қодирлигини кўрсатишга интиламан. Хоҳлаймиз ва ҳаракат қиламиз. Кўрамиз, нима бўларкин.

- Мичел ҳақида қандай фикрдасиз?

- У футболчи бўлганида мен жуда кичкина эдим ва унинг ҳаракатларини эслай олмайман. Унинг ўз услуби бор, профессионал мутахассис. Мичел бизни ўз фалсафаси асосида ўйнатишга ҳаракат қиляпти, ғалаба маданиятини ўргатмоқчи. Ўйинчи сифатида у кўплаб ғалабаларга эришган. Жамоада янги футболчилар кўп, шу сабабли майонез ҳали тайёр эмаслигини айтдим.

- Жамоанинг ушбу мавсумдаги мақсади қандай?

- Турнир жадвалида юқори поғоналарга курашиб кўриш мумкин. Вақт қандай натижа кўрсатишимизни белгилайди. Мақсад оддий: майдонга чиқиш ва ютиш зарур. Иштаҳа овқат пайтида келади. Натижани эса мавсум якунида биламиз.

Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика