Лапорта: "Реал"га қарши натижа қандай бўлишидан қатъи назар, Куман "Барса"да қолади" News

Лапорта: "Реал"га қарши натижа қандай бўлишидан қатъи назар, Куман "Барса"да қолади"

"Барселона" президенти Жоан Лапорта жамоа бош мураббийи Рональд Куманнинг "Реал"га қарши Ла Лиганинг 10-туридаги ўйин натижасидан қатъи назар, ўз лавозимини сақлаб қолишини айтди.

- Якшанба куни нима бўлишидан қатъи назар, мураббийга ишонишда давом этасизми?

"Ҳа, албатта, Куман класикодан кейин ҳам ишлашда давом этади", - деди Лапорта.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" 24 октябрь, якшанба куни "Реал"ни ўз майдонида қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 19:15 да бошланади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика