Latest news

13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  0 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  1 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  2 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  2 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  6 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  4 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  1 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0 09:47Sofascore. Мозговой ва Шукуров тандеми кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  5 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  7 08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  12 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  1 07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  13 07:31Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди, Феликсдан хет-трик  14

Лапорта: "Биз ярани даволадик, лекин бу жуда қимматга тушди" News

Лапорта: "Биз ярани даволадик, лекин бу жуда қимматга тушди"

"Барселона" президенти Жоан Лапорта клубнинг молиявий ҳолати ҳақида клуб матбуот хизмати орқали баёнот берди.

"Айни кунларга келиб клуб пул ишлаб топиш йўлига ўтди. Бу ерга келганимиздан кейингина айрим нарсаларни ишлатишни бошладик ва шу орқали таркибни яхшилаб, шарт-шароитларни тўғриладик. Гарчи олдинга қадам ташлаган бўлсак-да, ўшанда яра ҳали ҳам қонаётган ҳолатда эди.

Ҳозир эса бемалол айта оламан, клуб ишлатаётганидан кўра кўпроқ даромад олмоқда. Биз харажатларни 41 фоизга қисқартириб, даромадни 22 фоизга оширдик. Бу жуда муҳим. Клуб атрибуткалари катта тезликда сотилмоқда. Клубдаги пул айланмаси олдингидан 70 фоизга ошган.

Бошқа томондан олиб қараганда ҳали тўланиши керак бўлган пуллар бор. Зарар 91 млн еврони ташкил қилмоқда, бироқ бу ҳолатга қараб тўланади. Яқин вақтларда активларимиз ҳам пул келтиришини кутяпмиз. Иқтисод орқали "Барселона" яна ривожланмоқда, бундан хотиржамман.

Биз ярани даволадик, лекин бу жуда қимматга тушди", - деди Лапорта.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика