Ламин Ямаль: "Жавоб ўйинида боримизни берамиз"
01 may 18:48
News
Ламин Ямаль: "Жавоб ўйинида боримизни берамиз"
"Барселона"нинг ёш вингери Ламин Ямаль 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якун топган "Интер"га қарши баҳсдан сўнг ҳис-туйғулари билан бўлишди.
17 ёшли испаниялик ўйиндан олдин фақат ғалаба ҳақида ўйлаганини тан олди, энди эса у ерда ғалаба қозониш учун жамоадошларини бор эътиборини Миланда бўладиган жавоб ўйинига қаратишга чақирди.
"Мен кўпроқ нарсани, ғалаба қозонишни хоҳлардим. Жавоб ўйинида боримизни берамиз ва ўйлайманки, финалга чиқамиз.
Ҳар доим ғалаба қозониш ҳақида ўйлайман – бу энг муҳими. Шунинг учун бироз хафа бўлдим. Лекин мен аллақачон жавоб ўйини ҳақида ўйлаяпман", – деди Ламин.
"Барселона" ва "Интер" ўртасидаги жавоб учрашуви Миланда 7 майга ўтар кечаси, Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Comments