ЛаЛига. "Реал" ўз майдонида Каталония клубига ютқазиб қўйди
17 feb 2019 17:56
News
ЛаЛига. "Реал" ўз майдонида Каталония клубига ютқазиб қўйди
Ушбу саҳифада ўйиннинг энг муҳим вазиятларини кузатиб бориш мумкин бўлди.
|
Real Madrid Casemiro - 25' |
LaLiga . Round 24 17/02/2019, 16:00 2
:
1
Finished
|
Girona Cristhian Stuani - 65', Cristian Portu - 75' |
Stadium: Estadio Santiago Bernabeu, 68099 spectators
Referee: Guillermo Cuadra
Испания чемпионати
24-тур
Реал Мадрид – Жирона 1:2 ВИДЕОНИ КЎРИШ
17 февраль, 16.00, «Сантьяго Бернабеу»
Голлар: Каземиро 26, - 1:0. Стуани 65 пенальти, - 1:1. Порту 75, - 1:2.
Реал Мадрид – Куртуа, Варан, Марсело, Одриосола, Рамос, Себальос (Мариано, 74), Каземиро, Васкес (Винисиус, 58), Кроос, Асенсио (Бэйл, 66), Бензема.
Жирона – Буну, Алькала, Хуанпе, Рауль Гарсия, Рамальо, Гранель, Порро (Лосано, 46), Порту (Валери Фернандес, 84), Понс (Алейш Гарсия, 46), Дуглас Луис, Стуани.
Огоҳлантиришлар: Энтони Лосано 48, Серхио Рамос 64, Педро Алькала 86, Каземиро 88.
Четлатиш: Серхио Рамос 90.
16:00. Учрашув бошланди.

"Реал"нинг асосий таркиби.

Бугун Испания чемпионатида 300-учрашувида майдонга тушган Бензема.
26-дақиқада Каземиро боши билан гол уриб ҳисобни очди - 1:0. ВИДЕОНИ КЎРИШ


45-дақиқада Марсело гол урди, бироқ ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани учун гол инобатга олинмади.

Биринчи тайм тугади.

Иккинчи тайм бошланди.
59-дақиқада "Жирона" гол уришга жуда яқин келди. Бироқ Алейш Гарсиянинг яқин масофадан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди!
64-дақиқада Серхио Рамос ўз жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнагани учун бош ҳакам пенальти белгилади.
65-дақиқада "Жирона" аъзоси Кристиан Стуани 11 метрли жарима тўпини голга айлантирди - 1:1. ВИДЕОНИ КЎРИШ


70-дақиқада Портунинг кучли зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди!
75-дақиқада "Жирона" ҳисобда олдинга чиқиб олди. Дастлабки зарбан Куртуа қайтарди, қайтган тўпни Порту боши билан дарвозага йўллади - 1:2. ВИДЕОНИ КЎРИШ


90-дақиқада Серхио Рамос майдондан ЧЕТЛАТИЛДИ! Ҳимоячи ҳужумга ўтиб акробатик тарзда зарба бераётганда рақибига нисбатан хавфли ўйнади ва иккинчи бор огоҳлантириш олиб майдонни тарк этди.

90+4. ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! "Реал" ўз майдонида Каталониянинг "Жирона" клубига ютқазиб қўйди - 1:2.
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Comments