Latest news

08:17Руд ван Нистелройга Чемпионшипдан ташкил тушди  1 07:42ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Қатар меҳмони бўламиз  9 00:36Клаудио Раньери "Рома"га келаётганини тасдиқлади. Тез орада клуб мураббийни таништиради  2 23:52Машарипов ва Турғунбоев сафга қайтди. Ўзбекистон МТЖ Қатарга қарши муҳим ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди  2 23:29Ўзбекистон терма жамоаси Қатарга қарши муҳим ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди  2 22:54Флик "Барселона"га "Байер" ҳимоячисини олиб келмоқчи  1 22:30Умар Эшмуродов ФИФА сайтига интервью берди  5 22:02Тебас: "Мбаппе "Реал"га келганда, энди уларни мағлуб қилиб бўлмайди дейишганди. Футбол математика эмас"  9 21:35Қатар термаси бош мураббийи Маркес Лопес: "Ўзбекистоннинг кучли ва заиф томонларини алоҳида ўргандик"  13 20:57Ансу Фати яна жароҳат олди. Футболчи бу сафар қанча муддатга сафдан чиқди?  6 20:30"Рома" Туркия бош мураббийи билан алоқага чиқди  3 20:02Бентанкур корейслар ҳақидаги хазили туфайли 7 ўйинга четлатилиши мумкин  0 19:41Киммих "Бавария"дан кетадими? Футболчи жавоб берди  0 19:14Тедеско бош мураббий экан Куртуа Бельгия термасига қайтмайди  2 18:38Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарга қарши ўйин олди матбуот анжумани (тўлиқ)  54

ЛаЛига. Превью. 16-тур давом этади News

ЛаЛига. Превью. 16-тур давом этади

2016 йилнинг охирги тури, ёхуд бугун бизни қандай ўйинлар кутмоқда?

"Спортинг" — "Вильярреал" 17 декабрь, 17.00 (Сетанта Спорт - Aleziya.com (TAS-IX) )

Аввалги мавсумнинг 38-турида бўлиб ўтган ўйиндаги воқеалар, испан футболига унчалик қизиқмайдиганларни хайрон қолдирган бўлса, ушбу чемпионат баҳслари ва ундаги ҳолатдан хабари борлар учун кутилганидек бўлганди. 

У ўйинга узоқ тўхталмай, бу ишда "Вильярреал"нинг эндиликда собиқ бош мураббийи, хихонлик Марселино бош роллардан бирини ўйнаганини таъкидлаб ўтамиз холос. Майли ўтган иш, ўтиб кетди. 

Ҳозир, бугун, вазият ундай эмас ва бизни қизиқарли, курашларга бой ўйин кутаётганига ишониб қоламиз. Сабаби, фаворитлар очколарни бошқалар билан улашавермайдилар, бунинг устига ҳал қилувчи паллаларда.


"Севилья" — "Малага" 17 декабрь, 00.45 (Сетанта Спорт - Aleziya.com (TAS-IX) )


Хуанде Рамос - "Севилья"га қарши. Ла Лига мухлислари учун Қўшимча афишага хожат йўқ. Бундан 10 йилча аввал УЕФА Кубоги (ҳозирги Европа Лигаси)да кетма-кет икки бор зафар қучган мутахассис.

Ундан кейин Мадриднинг "Реал", Лондоннинг "Тоттенхэм" ва хаттоки Москванинг ЦСКА жамоаларида айтарли ютуқларсиз фаолият олиб борди. Бир оз танаффусдан сўнг, яна жонажон юрти Испанияга қайтган мураббийнинг ҳали ҳам айтадиган сўзи бор эканлигини "Малага" майдонда кўрсатиб беряпти. Тезкор, қувноқ, жанговар ўйинлар (3:2 с Хихоннинг "Спортинг"и билан, "Депортиво" билан 4:3, "Валенсия" билан эса дурранг - 2:2)дан ташқари, зарур вақтда ўйинни "ўлдира" олаётган жамоа кимсан "Барселона" билан очколарни бўлишиб олди (0:0).

"Малага"нинг бугунги кундаги мақсади жамғариш мумкин бўлган очколарнинг ҳеч йўғи 50 %ни қўлга киритиш ва Еврокубоклар зонасига яқинлашиб олиш. 

Баъзи мутахассислар, жамоанинг ашаддий мухлислари хаёлларида "Севилья" хаттоки чемпионлик учун кураша оладиган жамоа бугунги кунда. "Реал" ва "Барселона"дек испан футболи гигантларини олдига тушишга бироз бордир, лекин клуб ҳозир эгаллаб турган - 3-ўрнини ҳимоя қила олишга қодир. Табиийки, оддий вазиятларда хатога йўл қўйиб, очколардан махрум бўлмаса. 

Мураббий, жамоаларнинг холати, статистика, бошқа-бошқа нарсалар ўз йўлига, лекин ниятлари жиддий бўлса, "Севилья" бугун ғалаба қозониши шарт! 


"Атлетико" — "Лас-Пальмас" 17 декабрь, 20.15 (Сетанта Спорт - Aleziya.com (TAS-IX) )


Логотипни, стадион номининг ўзгартирилиши мумкинлиги жамоа ўйинига ҳеч қанақасига таъсир этмаслиги турган гап. Аммо бош мураббий Диего Симеоненинг жамоада қолиш-қолмаслиги ҳақидаги гап сўзлар майдондаги вазиятни ўзгартириши мумкиндек. Лекин ярим ҳимоячи Сауль берган интервьюсидан келиб чиқсак (Биз ўлгунимизгача Чоло билан биргамиз) хавотирга ўрин йўқдек. Ҳа, дарвозабон Облак жароҳат олди, лекин захирада ундан ёмон бўлмаган Мойя бор-ку. Ахир у 2015 йилнинг февралида жароҳати боис асосий таркибдаги ўрнини словенияликка бўшатиб берганини эсланг. Гризманн гол уролмаяпти ва "матрасчилар" таркибига келиб қўшилганидан буён энг ёмон серия (662 дақиқа) ҳам, умуман бу қийин давр ҳам қачондир тугаши керак. Нега, бу бугунги ўйинда бўлмасин?

"Лас-Пальмас" мухлислари сонини сезиларли даражада кўпайтириб олгани аниқ. Жамоа хужумкор футбол намойиш этмоқда ва кўплаб голлар уришга эришмоқда. Аммо, танганинг иккинчи тарафи деганларидек, ўз дарвозасидан ҳам мунтазам гол қўйиб юборяпти. Турнир жадвалига қарайдиган бўлсак, жамоанинг ишлари жойидалигини кўрамиз. 21 очко ва Сегунда билан яқин орада "учрашув" бўлмаслиги эҳтимоли юқори. Бундан ташқари, агар футболчилар сал ғайрат қилиб юборсалар ва 4-поғона юқорига кўтарилишни уддалай олсалар, "Салом, Европа" бўлади "Лас-Пальмас" учун. 

Бу футбол ва унда кутилмаган натижалар бўлиши ҳеч гап эмас. Шунга ўхшаш бир нима бўлиб, "Атлетико" бу ўйинда ҳам очко йўқотса, "индейслар" кучли учликдан умид узсалар ҳам бўлаверади. Амалда қандай бўлишини кечроқ билиб оламиз.


"Гранада" — "Реал Сосьедад" 17 декабрь, 22.30 

19-поғонадаги жамоа 5-ўриндагига қарши. Бир қарашда, ҳаммаси кундек равшан, аммо, лекин, бироқ... Аслида у қадар ишонч билан гапирмаган бўлардик. Сурутуса яна жароҳат олди, таркибда у бўлмаса, бугунги "Сосьедад"га ишонч йўқ. Жамоа тўпурари Виллиан Хосенинг майдонга тушиши ҳам сўроқ остида. Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи бу мавсумда 9 та гол уришга улгурди. 

Шу қаторда, "Гранада" ҳам қидирганини топди чоғи. Лукас Алькарас қўл остида жамоа 7 ўйиннинг 5 тасида очко ола билди. Ғалабалар, аниқроғи ғалаба биттагина бўлса ҳам, у навбатдаги рақибдан қолишмайдиган "Севилья" устидан қозонилгани эътиборга лойиқ.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика