Latest news

21:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1 (матнли трансляция)  267 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  5 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  4 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3 18:24Биринчи даврада "Бунёдкор"да ўйнаган футболчи Босния ва Герцеговина клубига ўтди  1 18:00Ўзбекистон ўйнайдиган "Божуар" стадиони баҳсга тайёр  7 17:50Доминикан Рес. - Испания. Асосий таркиблар эълон қилинди  17 17:13Магуайр: "МЮни яна муваффақиятли қилиш вақти келди"  4 17:03Эндрик таништирув маросимига 43 минг мухлис келди  1 16:36Эндрик таништирув маросимида йиғлаб юборди ва "Реал" эмблемасини ўпди  7 15:59МЮ футболчиси ўтирган машинага маст ҳайдовчи урилди  2 15:18Ўзбекистон олимпия терма жамоасида Йўлдошев ўрнига бошқа футболчи қайдномага киритилди  20 14:56"Барселона" энди шортларга ҳам реклама ёпиштиради  2

ЛаЛига Ўрта Осиё ва Ўзбекистонда қандай ишларни амалга оширмоқда? ЛаЛиганинг Ўрта Осиёдаги расмий вакили Хаис Рахмоний билан суҳбат News

ЛаЛига Ўрта Осиё ва Ўзбекистонда қандай ишларни амалга оширмоқда? ЛаЛиганинг Ўрта Осиёдаги расмий вакили Хаис Рахмоний билан суҳбат

Дунёдаги энг кучли футбол лигаларидан бири бўлган ЛаЛига ўз ривожланиш стратегиясида Марказий Осиё, шу жумладан юртимиз Ўзбекистон ҳам муҳим ўрин тутади.

Ҳозирги кунга қадар ҳам лига томонидан бир қанча лойиҳалар амалга оширилиб келмоқда. ЛаЛиганинг Ўрта Осиёдаги расмий вакили Хаис Рахмоний championat.asia сайтига айнан шу ишлар кўлами ва келажакдаги режалар ҳақида сўзлаб берди.



ЛаЛига шунчаки футбол идорасидан кўра аҳамиятлироқ ташкилот. ЛаЛига турли сфералардаги таъсирига кўра Испания ялпи ички маҳсулотининг 1,4 % ташкил қилиб, 200 мингдан кўпроқ инсонни иш билан банд қилган. Қисқа қилиб айтганда, ЛаЛига жамиятнинг ривожланишида жуда катта ўринга эга.ЛаЛиганинг шиори "Бу футбол эмас, бу ЛаЛига". Бу айнан юқоридаги фикрларнинг қисқача таърифи. ЛаЛигада ҳиссиётлар, қадриятлар, жамоавий аҳиллик йўлга қўйилганлиги билан бир қаторда дунёнинг энг қудратли молиявий ташкилотлари билан ҳам ҳамкорлик олиб боради.
ЛаЛига ташкилоти LaLiga Santander'да (Примеро) иштирок этадиган 20 жамоа ва LaLiga Smartbank (Сегунда) баҳс олиб борадиган 22 жамоа устидан назорат қилиш билан шуғулланади.

2019-2020 йилги мавсумда ЛаЛига 2,8 миллиард томошабинга етиб борди ва бу айнан бизнинг халқаро стратегиямиз натижасидир. Футболни экин майдони деб олсак, биз яхши уруғ қадагандик. 2016 йилдан бошлаб биз Хавьер Тебас бошчилигида янги стратегиямизни қўллашни бошладик. Испания футболини янги босқичга олиб чиқиш учун дунёнинг турли мамлакатларида 44 та малакали ҳодимдан иборат халқаро тармоқни яратдик. Биз телевизион трансляциялар ҳуқуқини марказлаштирдик ва бу орқали деярли барча мамлакатларда ўйинларни трансляция қилинишига эришдик. Аввал бу иш устида 40 киши ишлаган бўлса, ҳозирда 700 нафар профессионал ҳодим биз учун ишламоқда.




Айнан қайси минтақа ЛаЛига учун аҳамиятлироқ ва нега улар айнан Ўрта Осиёга эътибор қаратишмоқда?

Европадаги обрўли лигалар кўпроқ Хитой, Мексика ва АҚШ бозорига кўпроқ эътибор қаратишади. Сабаби, бу бозорлар топ лигалар даромадининг асосий қисмини ташкил қилади. ЛаЛига эса бу минтақалар билан бир қаторда Марказий Осиёга ўз эътиборини қаратмоқда, инвестиция киритмоқда. ЛаЛига Марказий Осиёни халқаро ривожланиш стратегиясининг ажралмас қисми сифатида кўрмоқда. Биз бу ерда жуда кўп лойиҳаларни, тадбирларни амалга оширишга ҳам улгурдик. Аввалроқ айтганимдек, 2016 йилда ЛаЛига ўзининг янги халқаро стратегиясини ишлаб чиқди. Ўша пайтда улар ёши 24 дан 38 гача бўлган, ёш ва иқтидорли, маҳаллий минтақалардаги спорт соҳасини яхши тушунадиган кадрларни излай бошлашди. Мен ҳам айнан ўша пайтда ЛаЛига чақирувини қабул қилдим ва Марказий Осиё мамлакатлари учун ЛаЛиганинг расмий вакили сифатида юборилдим. 2017 йилдан бери Марказий Осиёда мухлислар ва ЛаЛига ва унинг клубларини ўзаро яқинлаштириш ишлари билан шуғулланаяпмиз. Шу билан бирга, келажакда ушбу минтақадан ҳамкорлар топиш ва фойда олишнинг янги йўлларини изламоқдамиз. Бошида асосий қароргоҳимиздаги ҳамкасбларим бу минтақага ишонқирамай қараб, менга "Ўзбекистонда нима қилаяпсан?" "Тожикистонда нималар қилаяпсан?" каби саволлар беришарди. Ҳозир эса биз бу минтақада бир қанча омадли лойиҳаларни амалга ошириб кўп нарсани исботлашга эришдик ва жуда кўпчиликнинг фикрини ўзгартирдик.


Ўрта Осиёда амалга оширилган ишлар ҳақида


Биринчи навбатда, Ўрта Осиёнинг ажойиб ва мафтункор шаҳарлари ЛаЛиганинг халқаро лойиҳаларида иштирок этаётганидан мен шахсан хурсандман. Сабаби, бир неча йиллар аввал бу каби ишларни ҳеч ким тасаввур қила олмасди. Ўтган йили биз Тожикисон пойтахти Душанбе шаҳрида Эл-Класикодан аввал ажойиб тадбир ўтказдик. Душанбедаги Наврўз саройи кираверишига улкан қизил гилам тўшадик. Шу орқали ЛаЛига ижтимоий тармоқлари орқали 100 миллионга яқин футбол мухлислари назари Тожикистоннинг Душанбе шаҳрига қаратилди. Бу мамлакат туризмига ҳам фойда келтиради албатта.

Яна бир мисол, бир неча ой олдин Сеул, Будапешт ва Мехико шаҳарлари каби, Тошкентда ҳам ЛаЛига мухлислари учун "Янги йил" байрами ташкил қилинди ва мухлислар учун ўзларини ҳудди ўйиндагидек ҳис қилишлари учун улкан лед экранларга ЛаЛига ҳақидаги ажойиб кадрларни намойиш қилдик.



Яқиндагина эса, Эл-Класико арафасида дунёнинг барча нуқталарида учрашувни томоша қилиш учун махсус марказлар ташкил қилинди ва бу ҳақида видеоролик суратга олинди. Ушбу тадбирда Ява ороллари, Кениядаги Маасаи қабилалари, Германиядаги Айбзе кўли билан бир қаторда афсонавий ва гўзал Самарқанд шаҳри ҳам иштирок этган. Роликда дунёнинг барча гўзал нуқталарида "Эл-Классико"ни томоша қилаётганлари акс этган. 

 


 Бу ишларнинг барчаси ўзимизнинг ҳисобдан молиялаштирилади. Мисол учун, 2018 йилда Тошкентга ташриф буюрган ЛаЛига элчиси Луис Гарсиянинг ташришининг барча ҳаражатлари ҳам айнан ўзимиз томондан молиялаштирилган. Европадаги бирор бир бошқа лигалар Ўзбекистонга ҳали бирор марта инвестиция киритмаган, эътибор қаратмаган.


ЛаЛига хаттоки Афғонистон пойтахти Қобул шаҳригача етиб борди. Биз у ерда “United Streets of LaLiga” лойиҳасини омадли амалга оширдик. Мамлакатнинг турли бурчакларидан кўчадаги деворларга сурат чивузчи "urban artist"ларни бир ерга жамладик. Улар ажойиб санъат асарларини яратишди ва буни мухлисларга тақдим қилишди. Шу орқали биз Афғонистонлик мухлисларни бошқа нарсалардан бироз чалғиб футболдан бахра олишларига ёрдам бердик.




Биз бирор контент яратаётган пайтимизда, маҳаллий мухлислар эътиборини тортиш учун ўзбекистонлик машҳур инсонларни жалб қиламиз. Масалан, биз ЛаЛиганинг янги тўпини ўзбекистонлик машҳур қўшиқчи Шаҳзода билан бирга намойиш қилгандик. Шу билан бирга, Шаҳзодани Испаниянинг жанубидаги футбол клубларига таклиф қилдик. Яқиндагина эса ёш блогер "Shadsway" билан бирга юқорида таъкидланган Самарқанддаги лойиҳада бирга ишладик. Келажакда эса Ўрта Осиёда киберспортдан мусобақалар ташкил қилишни режа қилмоқдамиз.  



Шу ўринда яна бир жиҳат. Биз бу минтақада дуч келаётган энг қийин муаммодан бири бу - муаллифлик ҳуқуқи. Трансляция ҳуқуқи, аудио-видео материалларни ҳимоя қилиш бу ЛаЛиганинг энг муҳим вазифаларидан бири. Сабаби, айнан шулар клубларнинг минтақадаги энг асосий активларидан биридир. Муаллифлик ҳуқуқи нафақат футбол соҳасида, балки том маънода минтақанинг энг асосий муаммоларидан бири эканлиги сизга маълум. Биз ҳам бу борада қўлимизни қовуштириб ўтирганимиз йўқ. Сўнгги йилларда, "Marauder", "Lumiere", "Black Hole", "Neko" Телеграм тармоғида эса "Vento" каби автоматик технолигиялар ноқонуний контентларга қарши курашиш учун ишга туширилди. Бу тизимлар мукаммал ишлаши учун маълум вақт талаб этилади. Аммо, телеграм каналлари эгаларига ўз каналларини хавфсиз сақлашлари учун ЛаЛига ўйинларидан олинган хавфли вазиятлар, голларнинг видеоларини каналларида эълон қилмасликларини маслаҳат берардим.

ЛаЛига ноқонуний контентлар, муаллифлик ҳуқуқи бузилишига қарши курашаётган минтақадаги ягона футбол лигаси ҳисобланади. Ўзбекистон, Қозоғистонда Телеграм тармоғи орқали ноқонуний контент тарқатаётган каналлар аллақачон жазоланмоқда. Баъзилари эса ёпилишга ҳам улгурди.




Марказий Осиёда спорт бизнесининг келажаги ҳақида


Аввалроқ айтганимдек, Марказий Осиё эътибордан четда қолган минтақа. Аммо, аста секин барчаси яхшиланиб бораяпти. Марказий Осиёга бўлган эътибор нафақат спорт ёки ЛаЛига даражасида эмас, балки барча соҳаларда, айниқса сиёсий масштабда ҳам яхшиланиб бормоқда.

Ҳозирги ёш авлод ва мунтазаб ўсиб келаётган аҳоли жуда катта футбол томошабинлар аудиториясини ташкил қилади. Бундан эса катта клублар ва кучли лигалар фойдаланишлари ва бу минтақага кўпроқ эътибор беришлари лозим. Марказий Осиё, айниқса Ўзбекистонда жуда кўп истеъдодли ёшлар бор. Улар келажакда кучли клубларда ўйнашлари мумкин бунинг учун эса ҳамма бирдек ҳаракат қилиши лозим.

Шу ўринда бир нарсани таъкидлаб ўтишим жоиз. Шахсан мен Марказий Осиё пойтахтларида келажакда бирлашган ҳолатда катта турнирлар, шу жумладан жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишга етадиган ресурслар бор деб ҳисоблайман. Албатта, бунинг учун ҳали жуда кўп иш қилиш керак, аммо бунинг иложи бор.



Жалолхон Иноғомхўжаев суҳбатлашди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика