Latest news

23:57Промес ҳибсга олинди, у 7,5 йилга қамалиши мумкин  0 23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0 23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  1 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  1 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  2 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  11 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  2 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  9 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  6 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  43

ЛаЛига. Каталония дербиси ёки бугунги ўйинлар ҳақида (превью) News

ЛаЛига. Каталония дербиси ёки бугунги ўйинлар ҳақида (превью)

Кеча, 23 февраль куни "Депортиво" ҳамда "Эспаньол" ўртасидаги учрашув ЛаЛиганинг 25-тур ўйинларига расман старт берди.

Турнинг илк баҳсида ҳисоб очилмади ва жамоалар бир очко билан чекланишди. 25-турнинг бугунги учрашувлари ҳақида тўхталамиз.


25 февраль. 17:00. "Сельта" - "Эйбар"

ЛаЛиганинг сўнгги турида "Сельта" кутилмаганда мағлуб бўлди, бунинг устига йирик ҳисобда. Аммо футболчилар савияси, уйдаги ўйинлар натижасига кўра, "Сельта" бу баҳсда фаворит. Унсуэ жамоаси рақибнинг позицион ҳужумларига эътибор бермайдиган клублар билан яхши ўйнайди ва ўз имкниятини топа олади. Бироқ "кельтлар" дарвозасини қуруқ сақлай олишига ишониш қийин. "Сельта" жорий мавсум фақат 5та учрашувда гол ўтказмасдан учрашувни якунлаган.


20:15. "Реал" - "Алавес"

Кўчирилган 16-тур баҳсида "Леганес"ни мағлуб этган "Реал" турнир жадвалида "Валенсия"дан ўтиб кетди. Франциялик мутахассис Зинедин Зидан аввалги ўйинда ротация туфайли асосий таркиб футболчиларига дам берди ва навбатдаги ўйинда улар ишга киришиши аниқ. "Реал" аста-секин ўз формасини тикламоқда, Зидан шогирдлари сўнгги 6та ўйинда 26та гол уришга муваффақ бўлди ва ўртача ҳар бир учрашув кўрсаткичи 4,33тага тенг.  Бу ерга ПСЖ дарвозасига урилган 3та голни қўшиш мумкин...


22:30. "Леганес" - "Лас-Пальмас"

"Реал"га қарши баҳсда Мадрид ёнидаги шаҳарча жамоаси марказий ҳимоячиси 6-дақиқада ҳисобни очган бўлсада, "Леганес"нинг муваффақиятига ишониш қийин эди. "Қироллик клуби" билан муносиб ўйин кўрсатган "Бутарке" стадиони эгалари бу турда аутсайдерлардан бирини қабул қилишади.

"Лас-Пальмас" ўзининг етакчи ярим ҳимоячиси Хонатан Виерани сотишга қарор қилди. Хитойликлар у учун 25 млн. евро тўлашга рози бўлишди. Бу клуб учун рекорд бўлсада, ЛПнинг натижалари салбийлашмоқда.


00:45. "Барселона" - "Жирона"

Кўк-анорранглилар Испания чемпионатининг сўнгги турида "Эйбар"ни қийинчилик билан мағлуб этишди. Аммо асосийси уч очко қўлга киритилди. Клуб чемпионатда 31та учрашувда мағлуб бўлмай, ўз рекордини такрорлади. Чемпионат рекорди "Реал Сосьедад"га тегишли (1979-1980 мавсумда 39та мағлубиятсиз ўйин), уларга етиб олиш учун ҳали кўп ишлаш керак. Жорий ҳафтада "Барселона" "Челси" билан учрашув ўтказди ва мазкур ўйинда футболчилар катта куч сарфлашгани аниқ. ЛаЛига гранди 3 очкони қўлга киритиши мумкин, аммо "Жирона"га қарши ўйин осон ўтмайди.


Бугунги ўйинларни қайси каналлар кўрсатади?

17:00. "Сельта" - "Эйбар"

20:15. "Реал" - "Алавес" - Матч ТВ. ФУТБОЛ 3, Узрепорт, Матч ТВ

22:30. "Леганес" - "Лас-Пальмас"

00:45. "Барселона" - "Жирона" - Матч ТВ. ФУТБОЛ 3, Матч ТВ, Футбол ТВ


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика