Latest news

18:54Лапорта "Барселона" президентлигига қайта сайланмоқчи  1 18:28"Насаф" етакчисига нима бўлди?  0 18:10Анчелотти атайин "Реал"ни мағлубият томон етакладими?  14 17:49Кристофер Нкунку муҳим ўйинларда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмагани туфайли "Челси"дан кетмоқчи  1 17:25Харри Кейн "Тоттенхэм"га қарши курашади  0 17:00"Ливерпуль" "Бавария" шартнома имзоламоқчи бўлган немисни илиб кетишга яқин  2 16:39Месси Аргентинанинг июнь ойидаги ўйинлари учун таркибга киритилди  2 16:06"Милан" ҳимоячиси "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди  1 15:40"Барселона" келаси мавсумда "Камп Ноу"га қайтишни режалаштирмоқда  6 15:13"Милан" Итальянони бош мураббийлик учун номзод сифатида кўрмоқда  1 14:46Палмер наздида дунёнинг энг яхши футболчиси ким?  13 14:22"Футбол олами". Хайр, "Насаф". Қойил, "Лочин". Ўзбекистон кубогида 4 та гуруҳ ўйинлари тугади  0 14:05Родри Мадрид фахрий медали билан тақдирланди  3 13:38"Челси" Англия терма жамоаси аъзосини кузатмоқда  0 13:11"Барселона" Шенснига ўринбосар қидирмоқда  6

ЛаЛига. Грандларнинг омадсизлиги давом этадими? (превью) News

ЛаЛига. Грандларнинг омадсизлиги давом этадими? (превью)

Айни дамда Испания чемпионати турнир жадвалида "Алавес" етакчилик қилмоқда.

Витория Гастейс жамоаси кеча "Сельта"ни мағлуб этиб, чемпионатда биринчи ўринга чиқиб олди. ЛаЛига грандлари "Реал" ҳамда "Барселона" эса кетма-кет омадсизликларга учраб, чемпионат чўққисини бой беришди. Каталония клуби 9-тур доирасида "Камп Ноу" стадионида "Севилья"ни қабул қилади. Испания чемпионатининг 9-туридан ўрин олган марказий баҳслар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.


23:45. "Барселона" - "Севилья"

Чемпионлар лигасини ҳисобга олмасак, "Барселона"нинг ЛаЛигадаги ишлари ҳароб. Каталония клуби Испания чемпионати ўтказган сўнгги 4та учрашувнинг 3тасида дуранг қайд этди, 1та баҳс мағлубият билан якунланди. Кўк-анорранглиларнинг ҳужум чизиғида деярли муаммо йўқ, аммо ҳимоя чизиғи бугунги кунда жамоа бош мураббийи Эрнесто Вальверденинг энг катта бош оғриғи. Ҳимоя марказида ўйнайдиган футболчиларнинг сўнгги учрашувда йўл қўйган хатолари туфайли клуб қимматли очколардан айрилди. Жамоа етакчиларидан бири Херард Пикенинг ўйини кўпчиликда шубҳа уйғотмоқда. Клуб раҳбарияти эса Вальвердега Ла Масия тарбияланувчиларидан фойдаланишни илтимос қилди. "Барселона"га келганидан бери академиянинг бор-йўғи 2 нафар футболчисига имкон берган Вальверде "Севилья"га қарши баҳс қайдномасига "Барселона B" ҳимоячиси Чуми Брандарисни киритди. "Севилья" кўк-анорранглилар ҳужумчиси Лионель Мессининг ЛаЛигадаги "севимли" клуби ҳисобланади. Форвард ушбу клубга қарши ўтказган 34та учрашувда 31та гол урган.

"Севилья" жорий мавсумни жуда омадли бошлади. Клуб ўзининг сўнгги 6та учрашувида 20та гол уришга муваффақ бўлди. Жамоанинг ЛаЛига доирасидаги сўнгги мағлубияти 2 сентябрь куни "Бетис"га қарши баҳсда бўлган. Ўша ўйин "Севилья"нинг 0:1 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланган. Ажойиб формага кириб олган клуб ўз майдонида "Реал"нинг йирик ҳисобда (3:0) таслим эта олди. Каталония клубининг ҳимоядаги муаммоларини ҳисобга олсак, қизил-оқлар бугун бўладиган учрашувда дуранг қайд этиши ёки ғалабани қўлга киритиши мумкин. Жамоа ҳужумчилари Андре Силва ва Виссам бен Йеддер тўпурарлар пойгасида етакчилардан ҳисобланишади. 


ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

"Барселона": Тер Штеген, Серхи Роберто, Пике, Лангле, Альба, Ракитич, Бускетс, Артур, Коутиньо, Суарес, Месси.

"Севилья": Вацлик, Гомес, Кьяер, Каррицо, Арана, Васкес, Банега, Навас, Сарабия, бен Йеддер, Силва.


21:30. "Вильярреал" - "Атлетико"

"Вильярреал"ни жорий мавсум омадсизларидан бири десак адашмаймиз. "Сариқ сувост кемаси"нинг ЛаЛига ва Европа лигасидаги ишлари юришмаяпти. Жамоа Испания чемпионатининг 8та турида бор-йўғи 6та гол урди. Улар турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб туришибди. "Вильярреал" Европа лигасининг 2та ўйинида ҳам дуранг қайд этди. Жамоа "Уфа"ни бир амаллаб мағлуб этган "Рейнжерс"ни таслим қила олмади (2:2). Клуб ўйинида инқироз кузатилмоқда.

Мавсумнинг илк ўйинларида мухлислар ишончини оқлай олмаган "Атлетико" ҳозир ажойиб формада. "Матрасчилар" посбони Ян Облак сўнгги 5та ўйиннинг 4тасида дарвозасини "қуруқ" сақлади. Диего Симеоне жамоаси учун ҳозирги "Вильярреал" муаммо бўлмаслиги керак. Тўғри, жамоа голлари сони кам, аммо "матрасчилар" услуби шундай, ахир 1та гол уриб ғалаба қозонсангиз ҳам ўша 3 очкони оласиз.


ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

"Виляьрреал": Асенхо, Коста, Руис, Гонсалес, Гаспар, Мори, Тригерос, Касорла, Форналс, Лаюн, Морено.

"Атлетико": Облак, Луис, Годин, Эрнандес, Хуанфран, Лемар, Коке, Родриго, Сауль, Гризманн, Калинич.



9-тур ўйинлари


ЛаЛига тўпурарлари

1. Кристиан Стуани ("Жирона") - 8та гол

2. Андре Сильва ("Севилья") - 7

3. Лионель Месси ("Барселона") - 6

4. Яго Аспас ("Сельта") - 5

5. Виссам Бен Йеддер ("Севилья") - 5


ЛаЛига ассистентлри

1. Хесус Навас ("Севилья") - 4та

2. Пабло Сарабия ("Севилья") - 4

3. Макси Гомес ("Сельта") - 4

4. Жони ("Алавес") - 4

5. Лионель Месси ("Барселона") - 4


Турнир жадвали

* "Алавес" ва "Сельта" 9-тур учрашувини ўтказиб бўлган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика