Latest news

13:57Ўзбекистон U-16 терма жамоаси йиғини учун чақирилган футболчилар маълум  0 13:26Аёллар футболи: Терма жамоа Жаҳон чемпионатига тайёр ҳам, лойиқ ҳам эмас  5 12:26"Атлетико" Эдерсон учун 35 миллион евро таклиф қилди  0 11:48"Барселона" истеъдоди Испаниянинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 10:55"Интер" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  3 10:33"Ювентус" "Ман Сити"нинг асосий юлдузларидан бирини жамоага қўшиб олишни хоҳламоқда   1 10:07Кэррик "Борнмут"га қарши ўйинидаги ҳакамликни танқид қилди   0 09:42Қоил! Марокаш етакчиси Африка Миллатлар Кубоги совринини қабул қилмаслигини маълум қилди  7 09:15Эрон терма жамоаси етакчиларидан бири четлатилди  13 08:50Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Албания ва Россияга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  0 08:264-тур мухлислар ташрифи. Энг кўпи Фарғонада, энг ками Самарқандда  13 02:58АПЛ. Магуайр майдондан четлатилган ўйинда МЮ "Борнмут" билан жанговар дуранг қайд этди  16 02:29Левандовски масаласи ёпилди  5 02:01Мбаппе "Атлетико"га қарши ўйнашга тайёр  0 01:33"Милан" футболчиларисиз: Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кураш йўлида таркибга кимларни жалб этди?  3

ЛаЛига. 8-тур якунлари News

ЛаЛига. 8-тур якунлари

Tags :  ЛаЛига
Ўтган ҳафтанинг охирида ЛаЛиганинг 8-туридан ўрин олган баҳслар бўлиб ўтди.

Ушбу турнинг муҳим ўйинлари ва маълумотлари ҳақида сизга батафсилроқ маълумот беришга ҳаракат қиламиз.

Сенсация

Тур сенсацияси "Мендисорроса" стадионди бўлди. "Реал"ни қабул қилган "Алавес" бутун ўйин давомида дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланган "Қироллик клуби" ҳужумларини бартараф этди ва грандга қарши муносиб ўйин кўрсатди. Хулен Лопетеги қўл остидаги жамоа 3та ўйинда гол ура олмаётганди, тўртинчисида ҳам ушбу натижа такрорланди. Баҳснинг сўнгги сонияларида "Алавес" Мадрид жамоасини жазолади. Ману Гарсия Тибо Куртуа қўриқлаётган дарвозани ишғол қилиб, ўз жамоаси 3 очко олишини таъминлади. Ушбу мағлубиятдан сўнг "Реал" устози Хулен Лопетеги "ўриндиғи қимирлаб қолди".


Турнинг марказий ўйини

8-турнинг марказий ўйини Валенсия шаҳридаги "Месталья" стадионида бўлиб ўтди. 46 миндан ортиқ мухлис ташриф буюрган ўйинда "Валенсия" жаҳоннинг энг йирик клубларидан бири "Барселона"га етарлича муаммо туғдира олди. "Кўршапалаклар" ўйин бошида ҳисобни очиб, рақибни шошириб қўйишди. Каталония клуби Лионель Мессининг маҳорати эвазига ҳисобни тенглаштирди. Мезбонлар дарвозаси олдида кўплаб ҳужумлар ташкил қилган каталонияликлар рақиб дарвозасини бошқа ишғол эта олишмади. Эрнесто Вальверденинг ўзгаришлари жамоага фойда келтирмади. Якуний ҳисоб 1:1.


8-тур натижалари


Турнир жадвали


Тўпурарлар

Тўпурарлар жадвалида етакчи ўзгарди. 8-тур олдидан иккинчи бўлиб турган "Жирона" ҳужумчиси Кристиан Стуани "Эйбар"га қарши баҳсдан сўнг етакчига айланди. Стуани рақиб дарвозасини 2 марта ишғол қилди ва "Севилья" ҳужумчиси Андрес Силвадан ўтиб кетди.

1. Кристиан Стуани ("Жирона") - 8та гол
2. Андре Сильва ("Севилья") - 7
3. Лионель Месси ("Барселона") - 6
4. Яго Аспас ("Сельта") - 5
5. Виссам Бен Йеддер ("Севилья") - 5


8-тур рамзий терма жамоаси

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика