Latest news

02:44Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Боруссия Д” “Ульсан” устидан ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадами сифатида кейинги босқичга йўл олди  0 00:45"Арсенал" Партининг ўрнига "Брентфорд" футболчисин сотиб олади  0 00:26"Атлетик" Испания футбол федерацияси ва Ла Лигадан Уильямснинг "Барса"га ўтишига йўл қўймасликни сўрамоқчи  0 23:46Михаил Еремчук: "Футболда ҳар доим ютиш яхши"  3 23:24"Андижон" ОЧЛ 2да кимлар билан ўйнайди?  6 23:01Миржалол Қосимов: "Яна ёш болаларча хатога йўл қўйдик"  7 22:26Роналду "Ал Насср" билан шартномасини узайтиради (Фабрицио Романо)  2 22:01Мбаппе умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. У "Зальцбург"га қарши ўйнаши мумкин  0 21:35Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" Олмалиқда ОКМКни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди!  27 21:05"Арсенал" Гёкереш бўйича янги таклиф тайёрламоқда. "Спортинг" камида 80 миллион евро сўрамоқда  7 20:37Альваро Мората Италияга қайтади  2 19:53Де ла Фуэнте тақвим ҳақида: "Иккиюзламачилик бўлмаслиги керак"  4 19:38"Андижон"га қарши ўйинда "Қизилқум"нинг голи ўғирландими? Суперлиганинг 13-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 19:13Шота Арвеладзе собиқ клубига қайтди  0 18:38"Олтин тўп" эгаси КЧЖни кузатмаяпти: "Барселона" ўйнамаяпти. Шундай экан... нимага уни кўриш керак?  6

ЛаЛига. 7-тур превьюси News

ЛаЛига. 7-тур превьюси

Бугун, 29 сентябрь куни ЛаЛиганинг 7-тур учрашувлари давом эттирилади.

Ушбу турдан ўрин олган муҳим учрашувлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.


"Барселона" - "Атлетик"

Кутилмаганда "Ленагес"га мағлуб бўлган Каталония клуби "Тоттенхэм"га қарши бўладиган Чемпионлар лигаси учрашувидан олдин ўзига бўлган ишончни тиклаш учун "Атлетик"ни таслим этишга ҳаракат қилади. "Барселона" устози Эрнесто Вальверде бугун жароҳат олган Самуэль Юмтитисиз таркибни майдонга туширади. Бильбао клуби каталонияликлар учун "шпоралар"га қарши баҳс олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Катта эҳтимол билан Юмтити жойини бугун Томас Вермален эгаллаши кутилмоқда.

Қизиқарли маълумотлар

  • "Барселона" "Камп Ноу"даги сўнгги 39та учрашувда мағлуб бўлмаган.
  • Каталония клуби  "Атлетик"га қарши сўнгги 3та ўйинда дарвозасини "қуруқ" сақлаб қолган.
  • Кўк-анорранглилар уйида ўтказган сўнгги 34та учрашувнинг (ЛаЛига доирасида) 31тасида камида 2та гол уришга муваффақ бўлган.


"Эйбар" - "Севилья"

Севильяликлар айни дамда жуда яхши кайфиятда. Улар аввалги турда "Қироллик клуби"ни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этишди. Бироқ жамоада йўқотишлар бор. Серхио Эскудеро, Габриэль Меркадо, Максиме Гоналонс, Иброҳим Амаду ва Алейкс Видаль жароҳат олган. "Эйбар" аввалги мавсумда ўз уйида бўлган баҳсда "Севилья"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этган эди, бироқ жорий мавсумда жамоа барқарор ўйин кўрсатмаяпти.


"Реал" - "Атлетико"

Ушбу турнинг марказий учрашуви Мадриднинг икки клуби ўртасида ўтказилади. "Сантьяго Бернабеу" эгалари ҳисобланадиган "Реал" "Атлетико"ни қабул қилади. Ушбу жамоалар ўртасидаги сўнгги баҳс УЕФА Суперкубоги доирасида бўлиб ўтган. Ўша ўйиннинг асосий вақти дуранг билан якунланган, қўшимча бўлимларда эса "матрасчилар" рақиб дарвозасини ишғол қилиб, совринни қўлга киритишган. "Реал" ушбу баҳс олдидан "Севилья"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Лопетеги ва унинг шогирдлари ғалабага жуда чанқоқ. "Қироллик клуби" Криштиану Роналду кетганидан сўнг аввалгига нисбатан кучлироқ ўйин кўрсатишмоқда, бироқ муҳим паллаларда жамоага етакчи етишмаяпти. Бугун "Реал" сафида Иско, Марсело майдонга туша олмайди.

"Атлетико" эса бу мавсум барқарор ўйин кўрсата олмаяпти. Диего Симеоне жамоаси ҳимояга ётиб олган рақибларни ёриб ўтишда катта қийинчиликларга дуч келмоқда. "Матрасчилар" "Реал"га қарши баҳсга яхши кайфиятда келмоқда, чунки улар ЛаЛига ва Чемпионлар лигасидаги сўнгги учрашувларда ғалабага эришишди. "Атлетико" таркибида ҳам йўқотишлар мавжуд. Хосе Хименес, Сантьяго Ариас ва Стефан Савичда жароҳат бор.

Қизиқарли маълумотлар

  • "Реал" ҳамда "Атлетико" ўртасидаги сўнгги 3та учрашув дуранг билан якунланган.
  • "Атлетико"нинг меҳмондаги сўнгги 5та ўйинида (ЛаЛига доирасида) кўпи билан 2та гол урилган.


7-турнинг барча учрашувлари


ЛаЛига турнир жадвали


ЛаЛига тўпурарлар рўйхати

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика