Latest news

01:37Инглиз ҳакамлари ВАРдан сўнг ўз қарорини оммага эълон қилишни бошлайди  0 01:00"Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл"  13 00:50Ниҳоят! Рэшфорд 5та ўйиндан сўнг МЮ қайдномасига киритилди  1 23:52Аббос Файзуллаев ва ЦСКАнинг бошқа футболчилари 158 нафар болакайларга қарши майдонга тушишди  1 23:43"Барселона" ваъдасининг устидан чиқа олмади  7 22:53U20 Осиё Кубогининг энг яхши дарвозабони "Пахтакор" билан хайрлашди  3 22:28Риан Исламов "Навбаҳор"га ўтди  4 22:02Испан клуби МЮ билан Антони борасида музокаралар ўтказмоқда  2 21:09"Пахтакор" ўз стадиони тайёр бўлгунча ўйинларни қайси аренада қабул қилади?  6 20:44Ҳоланд, Винисиус, Ямаль — дунёнинг энг қиммат футболчилари  18 20:20Слотт "Ливерпуль" ҳимоячиси жароҳат олганини маълум қилди  3 19:58Магуайр Аморим билан тен Ҳагни солиштирди  6 19:35"Қуёш чиқади. Биз қайтамиз" — Гвардиола  1 19:13"Манчестер Сити" нигериялик қанот ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:49Расман: Олег Зотеев – "Андижон" аъзоси!  5

"Ла Масия" қандай қилиб қийин вазиятдаги "Барселона"ни қутқариши мумкин? News

"Ла Масия" қандай қилиб қийин вазиятдаги "Барселона"ни қутқариши мумкин?

Молиявий муаммолар актуаллигича қолаётган бу вазиятда клубни "Ла Масия" қутқариши мумкин.

Охирги ойларда "Барселона" ҳақида гапирилганда, ё Хавининг кетиши ва ўрнига келиши мумкин бўлган янги номзод, ё клубнинг молиявий муаммолари тилга олинмоқда. Раҳбарият янгиланди, лекин муаммолар тўлиқлигича ҳал қилингани йўқ. Ора-орада каталонияликлар қайсидир футболчига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалиб улгурмай, трансфер, ойлик маош учун пул танқислиги туфайли бу битимнинг имкони йўқлиги ҳақидаги янгилик чиқиб келяпти. Бироқ "Барселона" бу каби муаммоли вазиятда бир мунча узоқ қолиб кетганига қарамай, бундай ҳолатни бошдан кечирган клублардан фарқли равишда, келажагидан унчалик ҳавотир олмаса бўлаверади. Сабаби клуб дунёдаги энг машҳур футбол академияларидан бирига эга. Қизиғи, охирги бир неча йилдаги энг ёрқин хотиралар айнан ўз тарбияланувчилари билан боғлиқ.


Ла Масия "Барселона"нинг гуллаган даври

Хосеп Гвардиола "Барселона" бошқарувини қўлга олганида, биринчи навбатда клуб академиясига янги футболчилар манбаси сифатида қарай бошлади. Жамоа таркибида "битирувчилардан" Лионель Месси, Карлес Пуйоль, Андрес Иньеста, Хави, Виктор Вальдес тўп тепаётганди. Ўша мактабнинг вакили бўлган Гвардиола жамоага Серхио Бускетс ва Тьяго Алькантарани жалб қилди, Жерар Пикени Испанияга қайтарди.

2009 йилга келиб эса мураббий қўл остида деярли тўлиқлигича академиядан "чиққан" футболчилардан иборат жамоа бор эди. Ана шу йигитлар ўша даврда гегемонлик қилган Испания термаси асосини ҳам ташкил қиларди. "Барселона" ўша йилларнинг энг кучли клуби сифатида тилга олинар, ана шу жамоа ўйин услуби ва ижрочилари эса академия меҳнати самараси эди.


Қийинчилик даври

2014 йил "Барселона" тепасига Жозеп Бартомеу келганида кўп нарса ўзгарди. Жоан Лапорта қўл остида 2000-йилларда ишлаган янги президент аввалги сиёсатни давом эттиришни истамади. У кўпроқ ташқи бозорга эътибор беришни маъқул кўрарди. Унинг даври якунда нафақат клуб пулларини нотўғри ишлатиш, балки ёшларни кўпинча эътибордан четда қолдирувчи трансфер сиёсати билан эсда қолди.

Тўғри, бу даврда ҳам омадли харидлар амалга оширилди. Мисол учун ўша Луис Суарес ва Иван Ракитични аайтиш мумкин. Аммо ақлбовар қилмас даражадаги омадсиз келишувлар кўпроқ эсга келади - Усмон Дембеле, Антуан Гризманн, Филиппе Коутиньо, Малком ва бошқалар. Бу орада клуб Неймарни қўлдан чиқарди ва Луис Энрике кетишига йўл қўйиб берди.

"Ла Масия" эса фақат Месси ёки бошқа тарбияланувчилари туфайлигина эсга олинадиган бўлди. Янги номлар чиқмай қўйди... Ёки шунчаки уларни асосий жаомага ўтказиш ишлари тўғри йўлга қўйилмади. Кейинги даврнинг "пичоққа илинадиган" ёлғиз вакили сифатида Серхи Робертони қайд этишимиз мумкин. Академиясидан янги номларни чиқаролмаган "Барселона" чиқим дафтари вароқларини тўлдиришда давом этди. 2021 йил клубни академиянинг энг машҳур тарбияланувчиси – Лионель Месси тарк этди.


Янги юлдуз орзуси

Бир томондан олиб қаралса, айнан Мессининг даражаси "Ла Масия"нинг кейинги битирувчилари даражасига адекват баҳо беришга ҳалақит қилди. ОАВ, экспертлар, мураббий ва мухлислар истаб-истамай, академиядан "янги Месси"ни излашарди. Баъзан янги юлдуз орзуси шунчалик кучлилигидан у ёки бу футболчига ўша "янги Месси" номи берилар, аммо бир оз вақт ўтиб у "Месси даражасига" жавоб беролмаслиги маълум бўларди. Маълум вақт бўлдики, "янги Месси"лар ҳар ой чиқаверди.


Бу рўйхатдагилардан Боян Кркични эслаш мумкин. Кейин Жованни дос Сантос, Рики Пуч. Жерар Деулофеунинг ҳам фаолияти дастлабки тахминардагидек чиқмади. Улкан иқтидор соҳиби Таке Кубо "Реал" тизимига ўтиб кетди, Хави Симонс эса ПСЖга "бой берилди". Кимни бирор жиҳати томонидан Месси билан солиштиришса, худди лаънатлангандек, унинг "Барселона"даги фаолияти омадсизликка юз тутарди.


Классик услубга қайтиш

"Барселона"да қисқа муддат ишлаган Рональд Куман фигурасига турлича муносабатда бўлиш мумкин. Жамоа билан муваффақиятли натижаларга эриша олмади, клубга қайтган президент Жоан Лапорта билан келишмовчилик юз берди, каталонияликларнинг ўйини ҳам ҳавас қиларли даражада эмасди. Умуман олганда негатив хотиралар, лекин позитивлари ҳам йўқ эмас.

Молиявий жиҳатдан чекловлар сабаб Куман академияга мурожаат қилишга мажбур бўлди ва "Ла Масия" билан алоқани тиклади. Айнан нидерландиялик Ансу Фатини жамоанинг муҳим футболчиларидан бирига айланишига ёрдам берди, Гави дебютига "айбдор" ҳам Куман ҳамда Педрига ишонч билдирган ҳам Рональд бўлди.

Хави шу ишни давом эттирди. "Ла Масия" тарбияланувчисидан бошқача ишни кутиш ҳам қийин бўларди. Пули кўп бўлмаган "Барселона" Хави орқали ижодкор футболчиларни янги даражага олиб чиқиши керак эди. Гави, Педри, Ансу ва Алехандро Бальде асосий жамоада ўз ўрниларини топишди. Қолган тарбияланувчилар ҳам энди асосий жамоа томонга умид кўзлари билан қарарди.



Хавининг "Барселона"даги охирги мавсумида эса ёшларга эътибор янада кучайди. Ламин Ямаль жаҳон футболидаги энг ёш умидли иқтидорлардан бири сифатида эътиборга тушди. Қизиғи, энди мухлислар ёш футболчини Мессига таққослашга шошилмаяпти. Фермин Лопес ҳам секин-аста ўсиб бормоқда, Пау Кубарси эса ҳимоя марказининг асосий вакили бўлиб улгурди десак, муболаға бўлмас.

Умумйи ҳисобад Хави Ла Масиянинг 15 нафар тарбияланувчисига "Барселона" асосий жамоаси таркибида дебют қилиш икмонини яратиб берди. Шунчаки ажойиб натижа. Эътиборлиси, Хавини клубга олиб келинаётганда кўп бор айтилган "Барселона" ДНК"си унчалик сезилмагандек. Бироқ бу вазиятда муҳимроғи Хави клубнинг эътиборини яна Ла Масияга қаратгани ва ишонч билдирилган тақдирда, у ердан иқтидорли йигитларни топиб, олмозга айлантириш мумкинлигини исботлай олди.


Келажакдаги муаммолар

Ижобий жиҳатларга қарамай, "Барселона"ни олдинда кўплаб муҳим, қийин вазифалар кутиб турибди. Ёш футболчилар асосий жамоа таркибига кириб, ўз ўрнини топиб кетаётганидан қувониш яхши албатта. Бироқ "Барса"дек клубга совринлар керак, бу эса доимо нафақат обрў балки қўшимча пуллар деганидир. Улар эса "Барселона"нинг бугунги ҳолатида энг муҳим факторлардан бўлиб турибди.

"Реал" бу орада хотиржамликка берилаётгани йўқ. Шундоқ ҳам яхшироқ ҳолатда бўлган мадридликлар таркибига ёзда Эндрик ва катта эҳтимол билан Килиан Мбаппе келиб қўшилади. "Бавария"дан Альфонсо Дэвис келиши борасида маълумотлар мавжуд. 

"Барселона" эса ҳозирча бироз сабр қилишига тўғри келади. Ла Масия ёшлари қанчалик иқтидорли бўлишмасин, жаҳон юлдузи даражасига етишлари учун вақт талаб этилади. Вақт билан биргаликда тўғри мураббий ҳам.

Бу эса қўшимча бош оғриқ. Сабаби Хави мавсум сўнгида жамоадан кетишини эълон қилган. Миш-мишларга қараганда, "Барселона" раҳбарияти мутахассисни фикрини ўзгартиришдан ҳамон умидвор. Бироқ буни амалга оширишнинг иложи бўлмаса, янги мураббий Ла Масияни унутиб қўймаслиги жуда муҳим ҳисобланади. Бундай академия билан "Барселона" исталган ботқоқдан чиқиб кета олади. Лекин "учиш" учун қўшимча кучлар талаб қилинади. 

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика