Latest news

01:48Галлахер "Атлетико"га ўтишни хоҳламоқда  0 01:25"Ювентус" Йилдизни қўйиб юборишни хоҳламаяпти  0 00:57"Атлетико" "Челси" ўйинчисининг трансфери бўйича ишларни бошлаб юборди  0 00:29Игорь Сергеев ҳаракат қилаётган "Патум Юнайтед" жамоаси ўртоқлик ўйинида ЕЧЛ финалчиси "Боруссия"ни тор-мор келтирди!  0 23:55"Барселона" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  3 23:27Жамшид Саидов: "Бизда юқори мақсадлар йўқ, вазифа ўтган мавсумдан кўра яхшироқ иштирок этиш"  1 22:57"Бунёдкор" иккинчи даврада уйғонадими? Тайёргарлик қандай кетяпти? Илёс Зейтуллаев барча саволларга жавоб берди  4 22:23Расман: Шерзод Эсанов "Андижон"дан РПЛ клубига ўтди  17 21:27"Байер" Гюлерни ижарага олмоқчи эди. "Реал" ҳам, ўйинчи ҳам бунга қизиқиш билдиришмади  3 20:58Винисиус Мбаппе, Беллингем ва Эндрикнинг "Реал"га ўтишида таъсир қилган  11 20:21Максим Шацких: "Ёзги трансферлар ойнасидаги режамизни тўлиқ бажардик. Элит Осиё чемпионлар лигасидаги иштирокимиз ҳам қизиқарли кечиши аниқ"  20 19:47МЮ Амрабатни "Фиорентина"дан 20 млн евро эвазига харид қилмайди, аммо...  2 19:09Баҳром Ҳайдаров: "Қолган жамоалар ҳам ухлаётгани йўқ. Иккинчи даврада камида 30 очко тўплашимиз керак"   6 18:58Ламела Греция клуби билан шартнома имзолади  2 18:24"Ал Иттиҳод" АПЛдаги ўйинчи учун 51 млн фунт тўлайди  2

Ла лига. "Реал" ва "Барселона" сафарда, "Атлетико" ўз майдонида ўйнайдиган тур превьюси News

Ла лига. "Реал" ва "Барселона" сафарда, "Атлетико" ўз майдонида ўйнайдиган тур превьюси

Испания чемпионатида 23-тур ўйинлари жумадан шанбага ўтар кечасидан бошланади.

Ўтган турда бир қатор қизиқарли баҳслар бўлди. “Мадрид дербиси”да “Қироллик клуби” вакиллари ғалабага эришиб пешқадамликни мустаҳкамлаб олган бўлса, Билбаонинг “Атлетик”и ўз майдонида турнир жадвалида “кучли учлик”да жойлашган “Хетафе”га имкониятни бой берди. Хўш, 23-тур қандай ўтади? Ушбу турда бизга намойиш этилиши мумкин бўлган бир қатор қизиқарли учрашувлар превьюси билан қуйида танишиб олинг.

08.02 01:00 (Тошкент вақти) “Алавес” – “Эйбар”
Турнинг илк баҳсида бўладиган ўйин ҳам яхшигина интрига бера олади. Сабаби 22-турдан сўнг жамоалар турнир жадвалида ёнма-ён жойлашганлар (15-16-ўринлар). Ҳар икки жамоада ҳам бир хил 24 очко мавжуд. Сўнгги турда “Алавес” “Севиля” билан, “Эйбар” эса “Бетис” билан 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекканлар.
Ўйинга оид фактлар:
- “Алавес” ҳужумчиси Мато Хоселу Ла Лиганинг сўнгги 10 ўйинида 6 та гол урди.
Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Томас Пина (“Алавес”), Кике Гарсия, Серхио Алварес Диас, Иван Рамис (“Эйбар”).

 



08.02 17:00 (Тошкент вақти) “Леванте” – “Леганес”
“Леванте” Ла Лигада сўнгги 4 учрашувда ютқазди. Пако Лопез жамоаси 13-ўринни эгаллаб турибди. “Леганес” эса сўнгги 7 та баҳсда фақат битта мағлубият қайд этган (3 ғалаба, 3 дуранг). Хавер Агирре шогирдлари 18 очко билан 18 ўринда.
Ўйинга оид фактлар:
- “Леванте” чемпионатда уйдаги 10 та учрашувнинг 7 тасида ютқазмаган (5 ғалаба, 2 дуранг).
- “Леванте” ҳужумчиси Рожер Марти Ла Лиганинг охирги 9 ўйинида 6 та гол урди.
Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Иван Лопес, Робер Пер (“Леванте”), Александр Шимановски (“Леганес”).
Сўроқ остида: Неманя Радоя (“Леванте”), Ибрагим Амаду (“Леганес”).

 



08.02 20:00 (Тошкент вақти) “Хетафе” – “Валенсия”
Ким нима деса десин-у, лекин Испанияда 23-турнинг марказий учрашуви мана шу баҳс, ишонинг. Жамоаларни турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнидан бор-йўғи 2 очко ажратиб турибди. “Хетафе” 39 очко билан 3-ўринда бўлса, “Валенсия” 37 очко билан 5-поғонада. “Хетафе” жамоаси сўнгги 3 учрашувда ғалаба қозонган бўлса, “Валенсия” аввалги 8 та ўйинда фақат бир марта ютқазган ва яна 5 ғалаба ҳамда 2 дуранг.
Ўйинга оид фактлар:
- “Хетафе” жорий чемпионатнинг сўнгги 12 ўйинида атиги 2 марта мағлубиятга учраган;
- “Валенсия” ҳужумчиси Максимилиано Гомес Ла Лиганинг олдинги 4 та ўйинида 3 та гол урган.
Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Виторино Антунеш, Филип Манойлович (“Хетафе”), Эсекиел Гарай, Ману Валехо, Кристиан Пиччини (“Валенсия”).
Сўроқ остида: Кевин Гамейро, Денис Черишев (“Валенсия”).

 



08.02 22:30 (Тошкент вақти) “Вальядолид” – “Вильярреал”
“Валядолид” жамоаси 21-турда “Реал”дан учралган мағлубиятдан сўнг, ўтган турда чемпионат аутсайдерларидан бири “Малорка”ни мағлуб этишди (1:0). “Виляреал”да эса сўнгги ўйинлардаги натижалар бобида барчаси жойида. Улар охирги 6 учрашувнинг 5 тасида ғалаба қозонишган.
Ўйинга оид фактлар:
- “Виляреал” бу мавсумда 39 та тўп киритди ва бу борада “Барселона” ҳамда “Реал Мадрид”дан орқада;
- “Валладолид” Ла Лигадаги сўнгги 8 учрашувда биттадан ортиқ тўп киритган.
Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Начо Мартинес, Хоакин Фернандес, Хосе Антонио Каро (“Валядолид”), Пау Торрес, Алберто Морено, Ману Морланес, Бруно Сориано (“Виляреал”).
Сўроқ остида: Раул Албиол (“Виляреал”).

 



08.02 01:00 (Тошкент вақти) “Атлетико Мадрид” – “Гранада”
“Атлетико”да бироз пасайиш юзага келмоқда. Жамоа сўнгги 3 учрашувда ғалаба таъмини тотмади (1 дуранг, 2 мағлубият). Диего Симеоне шогирдларида 36 очко мавжуд. “Гранада”да Мадрикликлардан фарқли ўлароқ вазият бироз яхши. Андалусияликлар 30 очкога эга ва улар 21 асрда 22-турдан сўнг ҳеч қачон бундай юқори натижага эриша олмаган.
Ўйинга оид фактлар:
- “Атлетико” ҳужумчиси Витоло Ла Лигадаги 16 ўйиннинг 14 тасида гол ура олмаган.
Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Алваро Мората, Киран Трипер, Хосе Мария Хименес, Диего Коста, Герман Валера, Дарио Поведа (“Атлетико М”), Кини, Феде Вико, Нейдер Лосано (“Гранада”).
Сўроқ остида: Жоау Феликс, Эктор Эрера, Сантяго Ариас (“Атлетико М”), Анхел Монтерро, Алекс Мартинес (“Гранада”).

 


09.02 16:00 (Тошкент вақти) “Эспаньол” – “Мальорка”

Ушбу баҳсда иштирок этувчи жамоалар Испания чемпионати жадвалининг қуйи қисмида турибдилар. “Эспанол” 15 очко билан охирги поғонада бўлса, “Малорка” 18 очко билан 17-ўринда. Мавсум давомида “Эспанол” 40 та, “Малорка” эса 38 та гол ўтказиб юборган.
Ўйинга оид фактлар:
- “Малорка” ҳужумчиси Анте Будими охирги 6 ўйинда 5 та гол урди.
Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Себасрен Коршя (“Эспанол”), Антонио Райлло (“Малорка”).
Сўроқ остида: Виктор Кампузано (“Эспанол”).

 



09.02 18:00 (Тошкент вақти) “Реал Сосьедад” – “Атлетик Бильбао”
Иманол Алгвасиланинг шогирдлари бўлмиш “Реал Соседад” жамоаси 22-турдан кейин 34 очко тўплаган ҳолда 8-ўринда. “Атлетик” эса 31 очко билан 9-поғонада. Жамоалар орасидаги фарқ 3 очкони ташкил этмоқда. Юқорироқда, “Хетафе” – “Валенсия” учрашувини марказий дея атагандик, лекин бу учрашув ҳам интрига жиҳатдан қолишмайди.
Ўйинга оид фактлар:
- “Реал Соседад” ҳужумчиси Уилян Хосе Ла Лигада 21 учрашувда 8 та гол урган.
Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Диего Ллоренте, Асер Илярраменди (“Реал Соседад”), Оскар Де Маркос (“Атлетик Билбао).
Сўроқ остида: Давид Сурутуса (“Реал Соседад”).

 



09.02 20:00 (Тошкент вақти) “Осасуна” – “Реал Мадрид”

3 та кетма-кет мағлубиятсиз сериядан сўнг “Осасуна” олдинги турда “Виляреал”га ютқазди (3:1). Хагоб Аррасате шогирдлари 28 очко билан 11-поғонада. “Реал”га келсак, жамоа 49 очко билан пешқадамликни ўз қўлига олган. Ушбу мавсумда пойтахт клуби 22 ўйинда 13 та гол ўрказиб юборган.
Ўйинга оид фактлар:
- “Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан аввалги турдаги ғалабасидан сўнг ғалабалар сони бўйича “Реал” мураббийлари орасида Мигел Муноз ва Висенте Дел Боскедан сўнг 3-ўринда;
- “Осасуна”нинг тўпурари Чими Авила 20 ўйинда 9 та тўп киритган. Бироқ футболчи бу ўйинда майдонга туша олмайди.
Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Чими Авила, Ойер Мате (“Осасуна”), Марко Асенсио (“Реал М”).
Сўроқ остида: Хуан Перес, Кике Барха (“Осасуна”), Эден Азар, Мариано Диас (“Реал М”).

 



09.02 22:30 (Тошкент вақти) “Сельта” – “Севилья”
Ўтган турда “Селта” “Валенсия” билан ўйинда мағлуб бўлганди (0:1). Виго шаҳри жамоаси 22 ўйинда атиги 17 та тўп киритган. Оскар Гарсия шогирдлари 17 очко билан 19-ўринда жойлашганлар. “Севиля” эса Хулен Лопетеги қўл остида 39 очко билан 4-поғонада. Сўнгги турда “Алавес” билан дуранг ўйнаган (1:1).
Ўйинга оид фактлар:
- “Селта” чемпионатда охирги 15 учрашувнинг 13 тасида камида битта гол урган;
- “Селта” сўнгги 7 учрашувнинг 6 тасида дастлабки 45 дақиқада мағлуб бўлмаган (1 ғалаба, 5 дуранг).
Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Кевин Васкес (“Селта”), Оливер Торрес (“Севиля”).
Сўроқ остида: Иван Виляр (“Селта”).

 



09.02 01:00 (Тошкент вақти) “Бетис” – “Барселона”
Якшанбадан душанбага ўтар кечаси бўлиб ўтадиган мазкур баҳсда “Барселона”нинг амалдаги мураббийи Кике Сетиен собиқ жамоасига қарши. “Бетис” мазкур чемпионатда олдинги 6 ўйинда атиги бир марта ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Ҳозирда жамоа 28 очко билан, 12-ўринда. “Барселона” эса сўнгги 11 ўйинда 1 марта ютқазди. Янги мураббий қўл остидаги статистикаси: 3 ўйин, 2 ғалаба ва 1 мағлубият.
Ўйинга оид фактлар:
- Лионел Месси Ла Лигада 17 ўйинда 14 та гол урган;
- “Барселона”нинг асосий ҳимоячиси Жерар Пике дисквалификатсия қилинганлиги сабабли мазкур ўйинни ўтказиб юборади.
Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Андрес Гуардадо, Хуанми (“Бетис”), Луис Суарес, Усман Дембеле (“Барселона”).
Сўроқ остида: Алфонсо Педраса (“Бетис”), Нето (“Барселона”).

 



Оғабек Самисов тайёрлади

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика