Latest news

16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 16:31Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум” (матнли трансляция)  0 16:30"Олмипик Мобиуз" - "Зомин" (онлайн натижа)  0 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  0 15:42"Вест Хэм" - "Ливерпуль". Салоҳ, Нуньез ва Собослаи захирада  0 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  3 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  18 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  3 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  3 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  11 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  5 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  20 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  4 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   13

Ла Лига. Икки "Реал" учрашувида "Атлетико" ва "Барселона" ютди News

Ла Лига. Икки "Реал" учрашувида "Атлетико" ва "Барселона" ютди

Яна бир неча дақиқадан кейин Ла Лига 25-тури марказий ўйини бўлиб ўтди.

Курашларга бой ва муросасиз учрашув дуранг натижа билан якунланди. 


"Реал Мадрид" – "Реал Сосьедад" 1:1
"Эстадио Альфредо Ди Стефано" ўйингоҳи
Голлар
: 0:1 – 55 Порту, 1:1 – 89 Винисиус Жуниор.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Менди, Варан, Начо, Васкес, Модрич (Вальверде, 76), Кроос, Иско (Винисиус Жуниор, 61), Каземиро, Асенсио (Родриго, 61), Мариано Диас (Дуро, 61).

"Реал Сосьедад" – Ремиро, Ле Норман, Горосабель (Саньян, 82), Монреаль, Субельдия, Сильва (Муньос, 85), Гевара, Порту (Барренечеа, 72), Субименди, Ойарсабаль, Исак (Фернандес, 82).

Огоҳлантириш: Горосабель (76).


Real Madrid

Vinicius Junior - 89'

LaLiga . Round 25

02/03/2021, 00:00

1
:
1
Finished

Real Sociedad

Cristian Portu - 55'

Stadium: Alfredo Di Stefano, 0 spectators

Referee: Jesus Gil

45'
90'
61'  Isco (Vinicius Junior)
61'  Marco Asensio (Rodrygo)
61'  Mariano Diaz (Hugo Duro)
76'  Luka Modric (Federico Valverde)
89'  Vinicius Junior
89'  Lucas Vazquez
55'  Cristian Portu
55'  Nacho Monreal
72'  Cristian Portu (Ander Barrenetxea)
76'  Andoni Gorosabel
82'  Alexander Isak (Carlos Fernandez)
82'  Andoni Gorosabel (Modibo Sagnan)
85'  David Silva (Aihen Munoz)

Ла Лига мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг

Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ



Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди ва "Реал Мадрид" мағлуб бўлаётган ҳолатда бир очкони қўлга киритган бўлсада, бу ўйин мағлубиятга тенг бўлди десак адашмаймиз. "Реал Сосьедад" эса ўйини қовушса, исталган жамоага бош оғриқ бўла олишини яна бир бор исботлади. 

Хуллас, охирги дақиқаларда "Реал Мадрид" гоҳ у қанотдан, гоҳ бу қанотдан ҳужум қилмоқда ва кўплаб бурчак зарбаларини амалга оширмоқда. Аммо ҳозирча "Сосьедад" чидаб бермоқда. 

90-дақиқа. "Реал" босимни давом эттирмоқда. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.  

89-дақиқа. ГООООООООООООЛ! Винисиус ҳисобни тенглаштирмоқда! Вальверденинг ажойиб узатмаси ҳамда Васкеснинг хизматини алоҳида таъкидлаш лозим бу голда. 

87-дақиқа. Каземиронинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси тезда амалга оширилди, лекин Винисиуснинг узатмаси қовушмади.  

86-дақиқа. Аввалига Кроос рақибнинг хавфли ҳужумини тўхтатиб қолди, кейин эса Вальверде рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетишига сал қолди.  

85-дақиқа. Ўзгариш! Давид Сильва учун бугунги беллашув якунланди. Унинг ўрнига Айхен Муньос ўйинга қўшилди. 

84-дақиқа. Родригоо! Вальвердедан тўпни қайта қабул қилиб олгани ҳамоноқ зарба йўллади, лекин бироз ноаниқ.  

82-дақиқа. Ўзгариш! Горосабель ўрнига Модибо Саньян, Исак ўрнига эса Карлос Фернандес туширилди. 

79-дақиқа. Мезбонлар рақибини жарима майдонига қамай олмоқда, аммо якуни зарба етишмаяпти.  

78-дақиқа. Оярсабалнинг узатмасидан кейин "Сосьедад" футболчилари яна зарба йўллаш имконини топа олишди, лекин бу сафар ноаниқ. 

Ўзгариш! Модрич ўрнига Феде Вальверде.

76-дақиқа. Ўйиндаги биринчи сариқ карточка Винисиусни қучоқлаб олган Горосабелга насиб қилди.  

74-дақиқа. Узоқ давом этган ҳужумни Каземиро боши билан берган зарбаси якунлаб берди, лекин Васкеснинг узатмасидан кейин тўпга ета олган бўлсада, бразилияликнинг уриниши ноаниқ бўлди.   

72-дақиқа. Ўзгариш! Ҳозирча ягона бўлиб турган гол муаллифи Кристиан Португезни Андер Мугуруза алиштирди.   

70-дақиқа. "Мадрид" прессинг уюштириб тўпни қайтариб олди. 

69-дақиқа. Родригонинг ўнг қанотдан амалга оширган узатмасидан кейин Уго Дуро боши билан зарба бера олди, лекин тўп дарвозадан юқорироқ йўналиш олди. 

67-дақиқа. "Реал Мадрид" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. 

66-дақиқа. Куртуа олдинроққа чиқиб тўпни эгаллаб олди ва меҳмонлар ҳужумини узиб қўйди.

63-дақиқа. "Мадрид"нинг уриниши охирига етмай қолди.  

61-дақиқа. Ўзгариш! Зидан бир йўла 3 нафар футболчини алмаштирди. Асенсио, Иско ва Асенсио кетди, Уго Дуро, Родриго ва Винисиус ўйинга қўшилди.

58-дақиқа. Тони Крооснинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

55-дақиқа. ГОООООЛ! Порту ҳисобни очди. Начо Монреальнинг узатмасидан кейин Менди ухлаб қолгани маълум бўлди ва Португа амалда ҳеч ким ҳалақит қилмади ва у жамоасини олдинга олиб чиқди. 

53-дақиқа. Каземиро тўпни олиб қўяётганида рақиб унинг оёғига зарба бериб юборди.  

52-дақиқа. Яна бурчак зарбаси, яна "Сосьедад" ижросида... Лекин яна муваффақиятсиз.  

50-дақиқа. Лукас Васкес тўпни эгаллаб, жамоасининг қарши ҳужумини бошлаб беришни ният қилганди, лекин ниятига ета олмади.  

Ерлатиб оширилган тўп Исакка аниқ етиб борди ва ҳужумчи зарба ҳам беришга имкон топди, лекин Начо тўп йўлига тўғаноқ бўлди. 

49-дақиқа. Меҳмонларнинг ўнг қанотдан ҳужуми яна бурчак зарбаси билан якунланди.  

48-дақиқа. Куртуа кутилмаганда тўпни ушлаб қололмади ва Начо Монреаль ҳисобни очиш учун яхши имкониятдан фойдалана олмади.  

47-дақиқа. Иккинчи бўлимдаги биринчи бурчак зарбасини меҳмонлар амалга оширадиган бўлишди. Ушбу стандарт "Сосьедад" учун нафақат бўлимдаги, балки умуман бугунги ўйиндаги биринчиси бўлди.  

"Реал Мадрид" дарҳол ҳужумга ташланди.

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди. 

Шу паллада бош ҳакам Хесус Ҳил Мансанонинг биринчи бўлим якунлангани ҳақидаги ҳуштаги чалинди. "Реал Мадрид" бироз устунликка эга бўлсада, деярли тенг курашлар остида ўтган бўлимда ҳисоб очилмади ва ҳозирча дуранг.

45+1-дақиқа. Куртуанинг тўп оширишдаги хатоси туфайли бўлимдаги охирги ҳужумни меҳмонлар уюштирадиган бўлди. "Сосьедад" ўнг қанотдан жарима майдонига киришга уринди, лекин Начо рақиб йўлини тўсди ва Тибо тўпни эгаллаб олди.   

Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди. 

45-дақиқа. Меҳмонларнинг уриниши муваффақиятсиз якунланди. Исакнинг узатмасига етиб келадиган шерик топилмади.  

43-дақиқа. Лука Модричнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси кучли ва хавфли чиқди, лекин посбон қийинчилик билан бўлсада, тўпни қайтаришни уддалади.  

40-дақиқа. Асенсио катта тезликда олдинга қараб кетаётганида йиқитилди, ҳакам қоида бузилгани, аммо бу ҳаракат сариқ карточкага тортмаслигини маълум қилди.  

37-дақиқа. "Реал Мадрид" марказга яқин ҳудудда тўпни ушлаб турибди.  

35-дақиқа. Тони Кроос бу сафар рақиб жарима майдонида пайдо бўлди ва зарба йўллади, лекин фақатгина бурчак зарбаси... 

34-дақиқа. Каземиро олдинроқда қолиб кетганига қарамай, Тони Кроос таянч зонасини ёпа олди ва рақибнинг қарши ҳужумини узиб қўйди.   

33-дақиқа. Оярсабаль ўйиндан ташқари ҳолатда деб топилди ва анча хавфли бўлиши мумкин бўлган ҳужум тўхтаб қолди.  

32-дақиқа. Искодан тўпни қабул қилиб олган Мариано Диас ёлғиз ўзи қарши ҳужумга отланди ва зарба йўллаб кўрди, лекин анча ноаниқ. 

31-дақиқа. Тўп олдида Исак ва Оярсабаль. Александрнинг зарбаси Каземиронинг бошига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси.

30-дақиқа. Ҳимояда ўйнашдан чарчаган меҳмонлар бир амаллаб ҳужумга ўтишди ва Исконинг қўполлигидан кейин қулай нуқтадан жарима зарбасини амалга оширадилар.  

27-дақиқа. "Реал Мадрид" бўлим ўртасига келиб босимни кучайтирмоқда. 

Марко Асенсиодан тўпни қабул қилиб олган Каземиро яна зарба берди, бу сафар анча хавфли чиқди, лекин ҳозирча гол эмас. 

26-дақиқа. Кутилмаганда ҳужумда пайдо бўлган Начо (Мадрид) тезникасини намойиш қилди, лекин рақиб вакиллари кўпчилик бўлиб, хавфни бартараф этишди. 

25-дақиқа. Яна Каземиро, бу сафар футболчи жарима майдони ташқарисидан зарба берди, аммо тўп дарвозадан анча юқоридан ўтиб кетди.   

23-дақиқа. Бурчак зарбасидан кейин Каземиро боши билан зарба йўллади, дарвозабон тўпни қайтаришни уддалади. 

22-дақиқа. УХХХ! "Мадрид" ўйиндаги энг хавфли вазиятни вужудга келтирди, Мариано билан курашда ҳимоячи сал қолса тўпни ўз дарвозасига киритиб юбориши мумкин эди - тўсин, кейин Асенсионинг зарбасидан кейин ҳимоячига тегиб, тўп майдонни тарк этди. 

20-дақиқа. Меҳмонлар жонланиб қолишди ва бир неча бор ташланишни амалга оширишди.  

18-дақиқа. Исконинг индивидуал ҳаракатларидан кейин Модрич зарба учун қулай имкониятга эга бўлди, зарбани амалга оширди ҳам, лекин ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди.   

17-дақиқа. Начо (Мадрид) ҳамда Портунинг пойгасида ҳимоячи устун келди.  

15-дақиқа. Меҳмонлар вакиллари қанчалар ажабланмасин, ҳакам тўп Васкесдан чиқиб кетганига ишонмади ва эркин зарба амалга оширилиши зарурлигини кўрсатди. 

14-дақиқа. Ўйин темпи у қадар юқори эмас, "Реал" тўпга кўпроқ эгалик қилиб, рақибнинг хатосини кутмоқда, "Сосьедад" эса ўз ўрнида тезкор қарши ҳужумларга таяниб ўйин кўрсатяпти. 

12-дақиқа. Рафаэль Варан икки бор Исакка қарши ишончли ҳаракат қилди ва тўпни жамоасига олиб берди. 

10-дақиқа. Сал қолса "Реал Мадрид"нинг бурчак зарбаси рақибнинг тезкор қарши ҳужуми билан якунланиши мумкин эди, лекин бундай бўлишига Лукас Васкес йўл қўймади. 

8-дақиқа. Мезбонлар жарима зарбасидан наф чиқара олишмади. 

7-дақиқа. "Мадрид" жарима майдончасида хавфли вазият юзага келиши мумкин эди, аммо Начо Монреаль Каземиро билан тўқнашиб йиқилиб тушди, аммо ҳакам пенальти ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас деди. 

5-дақиқа. "Сосьедад" ҳужумга ўтиш ниятида, аммо жиддий қаршиликка дуч келмоқда. 

3-дақиқа. "Реал Мадрид"нинг биринчи уриниши омадсиз якунланди, Асенсио жарима майдонига ёриб кираётган Лука Модрични кўрди, аммо тўп оширишни аниқ амалга ошира олмади.   

1-дақиқа. Ўйин бошланди, уни меҳмонлар бошлаб беришди.  

Асосий таркибдаги футболчилар майдонга тушиб келишмоқда.  

Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган.

"Реал Мадрид" – "Реал Сосьедад"

"Эстадио Альфредо Ди Стефано"

"Реал Мадрид" – Куртуа, Менди, Варан, Начо, Васкес, Модрич, Кроос, Иско, Каземиро, Асенсио, Мариано Диас.

"Реал Сосьедад" – Ремиро, Ле Норман, Горосабель, Монреаль, Субельдия, Сильва, Гевара, Порту, Субименди, Ойарсабаль, Исак.

Real Madrid

Vinicius Junior - 89'

LaLiga . Round 25

02/03/2021, 00:00

1
:
1
Finished

Real Sociedad

Cristian Portu - 55'

Stadium: Alfredo Di Stefano, 0 spectators

Referee: Jesus Gil

45'
90'
61'  Isco (Vinicius Junior)
61'  Marco Asensio (Rodrygo)
61'  Mariano Diaz (Hugo Duro)
76'  Luka Modric (Federico Valverde)
89'  Vinicius Junior
89'  Lucas Vazquez
55'  Cristian Portu
55'  Nacho Monreal
72'  Cristian Portu (Ander Barrenetxea)
76'  Andoni Gorosabel
82'  Alexander Isak (Carlos Fernandez)
82'  Andoni Gorosabel (Modibo Sagnan)
85'  David Silva (Aihen Munoz)


Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика