Latest news

18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  0 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  11 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  18 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  8 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  5

Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Вильярреал" 2:1 (Матнли трансляция) News

Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Вильярреал" 2:1 (Матнли трансляция)

Испания чемпионатининг 37-тури доирасидаги "Реал" - "Вильяреал" учрашуви бўлиб ўтади.

Ўйиннинг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

ЯНГИЛАШ


Сиз билан учрашувни Омонжон Тўхтамирзаев томоша қилди. Эътиборингиз учун ташаккур, "Championat.asia"ни кузатишда давом этинг!

Ўзаро ўйинларда ғалаба ва дуранг қайд этган, рестардан сўнг айниқса зўр ўйнаган "Реал" ҳақли равишда Ла Лига чемпионлигини қўлга киритди! 

Аввалги сафар шунчаки омади келиб қолди, Роналду бор эди-да дейилган Зизу қайтди ва "Мадрид"ни чемпионга айлантирди! Энди ҳам Зидан шунчаки омади келадиган инсон дейдиганларнинг фикри ўзгармасмикин? 

Бўлди, тамом, "Реал Мадрид" расман Ла Лиганинг ушбу мавсумдаги ЧЕМПИОНИ! "Барселона"нинг ўйини ҳам, натижаси ҳам энди ҳеч нимани ҳал қилмайди! Зидан шогирдлари чемпион!

90+5-дақиқа. Асенсио гол урди, лекин "Реал"га доим ёрдам беради дейилган "VAR" голни бекор қилди.  

90+3-дақиқа. ГОООЛ дейишга шошилма Абдуллажон, ахир тўп майдондан ташқарига чиқиб кетди-ку, дейдиган одам йўқ.  

Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди. Ҳа, азизлар "Мадрид"ни чемпионлик 6 дақиқа ажратиб турибди!

90-дақиқа. Бензема ва Менди қийин вазиятда тўпни жамоада олиб қолишга уринишди, лекин францияликнинг тўп ошириши ноаниқ бўлди, меҳмонлар ҳужумга ўтди, лекин Морено жарима майдонига кираётганда тўпни тўхтата олмади.  

"Барса" мухлисларига жон кирган бўлса не ажаб. Улар ҳозир: энди "Вильарреал" ҳисобни тенглаштириб берса, уёқда "Барселона" бир амаллаб камчиликдаги рақибини енгиб олса, ҳали ҳам имкониятимиз қолади" деб ўтирган бўлсалар керак.  

84-дақиқа. ГООООЛ! Висенте Иборра қанотдан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллади.  

81-дақиқа. "Реал"нинг иштаҳаси очилди. Винисиус жарима майдонига кириб-кирмай, тўпни Бенземага оширди, лекин Карим зарба беришни эсидан чиқариб қўйди. Шу заҳоти тўпни мезбонлар олиб қўйишди ва Тони Кроос ажойиб зарбани амалга оширди, лекин дарвозабон ҳам томоша қилаётган вазиятда тўп тўсинга тегиб қайтди. 

80-дақиқа. Винисиус қанотдан марказга кириб борди ва зарба берди, лекин бурчак тўпи холос. 

78-дақиқа. Футболчилар сув ичиб олгунча, "нега пенальти бекор қилинмай, қайта тепилди?", деб савол бераётганлар учун шу эпизодга тўхталиб ўтсак. Рамос зарбани амалга ошираётган вазиятда, у тўпга тегиб улгурмасидан Бензема жарима майдонига кириб кетди, тўғри, шунинг учун гол инобатга олинмади. Аммо ўша жойда Каримдан ташқари "Вильярреал"нинг икки футболчиси ҳам кириб кетгани сабаб, ҳеч қандай муаммо юзага келмади.      

77-дақиқа. Энди Бензема, зарба, гол! Франциялик футболчи ишончли зарба билан ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.  

75-дақиқа. Бўлди, пенальти. :))) Рамос бу сафар тепмай, ўзига хос тарзда амалга оширмоқчи эди. Тўпни дарвозага йўлламай, секингина юмалатиб қўйди, катта тезликда келган Карим гол урди, лекин ҳакам тўхтанглааар деди. 

73-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! Майдон марказида тўпни олиб қўйиб, ҳужумга ўтган Рамосни йиқитишди! "VAR"нинг "гапини" кутамиз.

71-дақиқа. "Вильярреал" футболчиси қулай вазиятга чиқиб зарба берди, лекин Куртуа тўпни осонгина эгаллаб олди.

69-дақиқа. Куртуа ўзига келди шекилли, ҳар ҳолда ўзи туриб, тўпни кучли зарба билан майдоннинг буёғига йўллади. 

67-дақиқа. Тўп учун курашда, ким биринчи етиб келаркин деган вазиятга Куртуа тўпни қайтарди, ҳужумчи эса ўзи истамаган ҳолда посбоннинг бошига кучли зарба берди. Бу ерда у тиззаси билан урилиб кетди ва Тибонинг ҳолати ҳозирча ноаниқ. У майдонда ўтирибди.

65-дақиқа. Биринчи бўлимга нисбатан камроқ тўп билан муомала қилаётган "Реал" футболчилари бўшашмасликлари учун Зидан майдон четида тинмай кўрсатмалар бериб турибди.   

63-дақиқа. Жарима зарбасидан кейин хавфли вазият юзага келгани йўқ.

61-дақиқа. Лука Модрич рақибнинг хавфли ҳужумини тўхтатиб қолиш учун қоидани бузди ва сариқ карточкага лойиқ топилди. Сариқ, қизил эмас (!) "Реал"ни "хуш кўрадиганлар" шошилманг!

Ўйинларда кескин ўзгаришлар бўлмаса, яна ярим соатдан кейин ушбу шаҳарда кўпчилик байрамни бошлаб юборади!

58-дақиқа. Родриго асли ўйиндан ташқари ҳолатда турган ҳолда тўпни қабул қилиб олди, рақибни осонлик билан алдади, лекин у жахл билан қоидани бузди.   

57-дақиқа. Меҳмонлар ҳимоячиси нима қилмоқчи бўлганини рақиб тугул, ўз шериклари ҳам тушунмади.  

54-дақиқа. Меҳмонлар жарима тўпи тепиш имконига эга бўлишди, лекин ҳимоячилар тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборишди. Бурчак тўпидан кейин эса Куртуа ишончли ҳаракат қилди. 

53-дақиқа. Дани Карвахалга сариқ карточка кўрсатилди.  

49-дақиқа. Азарнинг ўз кучига ишонишига қойил қолмай илож йўқ, у бир нечта рақиб ичида бўлишига қарамай, жусса жиҳатидан рақибларидан кескин фарқ қилса ҳам, қўрқмайди, тўп билан жуда эркин муомалада бўлади. Ҳозир ҳам у рақс тушаётгандек бир нечта рақиблари ичидан тўпни олиб чиқиб, шеригига узатди.   

48-дақиқа. Иккинчи бўлим аввалида тўп билан кўпроқ "Вильярреал" футболчилари эгалик қилишмоқда, лекин ҳозирча бирорта хавфли вазият яратилмади.  

46-дақиқа. Кроос жарима зарбасини тезда амалга ошириб, Рамосни гол уришига вазият яратмоқчи эди, лекин сардор тўпга ета олмади.  

46-дақиқа. Бўлди, кеттик. Иккинчи бўлим бошланди, уни "Қироллик клуби" бошлаб берди.

Жамоалар аллақачон майдонга чиқиб бўлишди, лекин параллель ўйинларни кутиб турибмиз.

Биринчи бўлимдан суратлар.

Бўлди, ҳакамнинг ҳуштаги чалинди ва жамоалар танаффусга йўл олишди.

45+3-дақиқа. "Реал" бўлимга шу ҳисобда чиқишга рози ва майдон марказида тўпни олиб юрибди.  

45+2-дақиқа. Рамос тўпга етишни шу қадар истагандики, кейин ерга тушиб, ўзини тўхтатолмай қолди :)  

45+1-дақиқа. Рамос тўп учун курашда қоида бузди деб топилди. Меҳмонларда стандарт вазият.

Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

44-дақиқа. Бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият юзага келмади, лекин "қаймоқранглилар" тўпни тезда олиб қўйишди, ҳужум давом этади.  

43-дақиқа. Яна Азарга нисбатан қоида бузилди. Ҳимоячи айбини тан олиб, индамай кетди. 

38-дақиқа. "Вильярреал" яхши вазиятга эга бўлиши мумкин эди, лекин ҳал қилувчи паллада Варан тўп йўналишини ўзгартириб, Куртуа томонга йўналтириб юборди. Қалтис ҳолат бўлишига қарамай "Қироллик клуби" вакиллари жуда ҳотиржам тўпни бир-бирларига ошириб ҳимоядан чиқишни ният қилишди. 

37-дақиқа. "Реал" ўйиндаги иккинчи бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. Жарима майдонига узатилган тўпни ҳимоячи қайтаришга муваффақ бўлди.  

34-дақиқа. Ҳисобда олдинга чиқиб олган "Реал" бироз тин олиб, тўпни рақибга бергандек. Бундай ҳолат қанча давом этаркин, кўрамиз.

31-дақиқа. Гол урилди, энди сув ичиб олсак ҳам бўлади.

29-дақиқа. ГОООООООЛ! Карим Бензема. Прессингдаги фаоллик самара келтирди, Модрич Бенземани қулай вазиятга чиқариб юборди ва гол! Пау Торрес қанчалик уринмасин, фойдаси бўлмади.  

28-дақиқа. Майдон марказида Варан ва Каземиро рақибни қарши олишди ва бразилиялик футболчи қоидани бузди. 

Ўйинни томоша қила туриб, сариқ футболкаларда Ла Лиганинг 5-жамоаси ўйнаяпти ҳам демайсиз.

25-дақиқа. Родриго, Азар ва Бензема тинмай жой алмашиб юришибди, бу эса рақиб ҳимоячилари учун қўшимча бош оғриқ. Кимни қаердан кутишни билмай қолиши мумкин. 

24-дақиқа. "Вильярреал" ниҳоят рақиб жарима майдонига етиб борганди, аммо ҳужумчи тўпни ўзига ўнглагунча Рамос ва шериклари уни "ёпиб қўйишди".

20-дақиқа. Сўнгги ўйинларда анча фаол ҳаракатлари билан ажралиб турган Ферлан Менди кутилмаганда, оддий вазиятда тўпни тўхтатолмай қолди.   

19-дақиқа. Мезбонлар имкониятдан наф чиқара олишмади. Қизиқ бир жиҳат, мана деярли 20 дақиқа ортда қолди, лекин ҳозирча Серхио Рамосдан гол бўлмасада, ҳали ҳам хавфли зарба кўриб улгурмадик. 

18-дақиқа. Ҳали яхши спорт формасига кириб улгурмаган бўлсада, Эден Азар рақибни сезмагандек ўтиб кетаётганди, рақиб уни очиқчасига қоида бузиб тўхтатди. 

16-дақиқа. Лука Модричнинг кучли зарбасини посбон қайтарди, бурчак тўпи. Узатмадан кейин Вараннинг зарбасига аниқлик етишмади. 

Ана холооос! Қўшни маҳаллада "Барселона" тўп ўтказиб юборди. Бунисини ҳеч ким кутмаган бўлса керак. 

13-дақиқа. Бензема жарима майдонига кириб борди, 3 нафар рақиб орасида қолган Карим тўпни Родригога етказди, лекин ҳакамлар негадир ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этишди. Ваҳоланки у йўқ эди, "антиреалчилар" шу каби вазтиятларни негадир буткул эсламай ўтиб кетишади-а?)

11-дақиқа. Жарима майдонига етказиб берилган тўпни эгаллаб қарши ҳужумга отланган меҳмонлар вакилини Лука Модрич ажойиб ҳаракат билан тўхтатиб, тўпни яна "Реал"га олиб берди. Узоқ давом этган ҳужумни Каземиро узоқроқдан зарба бериб якунлаб қўя қолди, ноаниқ. 

10-дақиқа. Тўпни қабул қилиб олаётганида Эден Азарга нисбатан қўполлик ишлатилди. "Реал" жарима зарбаси амалга оширади. 

8-дақиқа. Меҳмонлар тўпни ўзларида узоқ ушлаб тура олишмаяпти, Зидан шогирдлари дарҳол курашга киришиб, рақибни хато қилишга мажбур қилмоқда. 

6-дақиқа. Карвахаль қанотдан Модрични олдинга бошлади, хорватиялик жарима майдонига кириб борди ва тўпни шерикларига узатмоқчи бўлди, аммо уни дарвозабон эгаллаб олди.

4-дақиқа. Каземиро билан тўқнашган меҳмонлар футболчиси майдонга йиқилди ва туролмай қолди. Қизиғи, ҳакам бу вазиятда қоида бузилмади деб ҳисоблаганди.    

3-дақиқа. КАРВАХААААЛЬ! Сал қолса, рақиб посбони хатосидан фойдаланиб, тўпни унинг устидан ошириб ташлаб қўйиши мумкин эди. 

2-дақиқа. "Реал" ўз одатига кўра, аввалига рақибдан тўпни олиб қўйиб, майдонда ким хўжайинлигини кўрсатиб қўйишга киришди. 

Бугун чемпион бўлиши кутилаётган "Реал Мадрид" ўйинни оқ рангдаги либосларда ўтказади, меҳмонлар - сариқ.

Ўйин бошланди! Бугун сиз билан учрашувни Омонжон Тўхтамирзаев кузатиб боради.


ЯНГИЛАШ

Эслатиб ўтпмиз, бугунги ўйиндаги ғалаба "Реал"ни Испания чемпионига айлантиради. Ушбу баҳсларни сайтимизда матнли трансляция тарзида ҳам ўқишингиз мумкин.

"Реал Мадрид" – "Вильярреал"

"Эстадио Альфредо Ди Стефано"

"Реал Мадрид" – Куртуа, Рамос, Менди, Варан, Карвахаль, Каземиро, Модрич, Азар, Кроос, Родриго, Бензема.

"Вильярреал" – Асенхо, Пау Торрес, Кинтилья, Шакла, Пенья, Мойсес Гомес, Замбо-Ангисса, Морланес, Чуквуэзе, Марио Гаспар, Жерар Морено.

Real Madrid

Karim Benzema - 29', Karim Benzema - 77'

LaLiga . Round 37

17/07/2020, 00:00

1
:
2
Finished

Villarreal

Vicente Iborra - 83'

Stadium: Alfredo Di Stefano, 0 spectators

Referee: Alejandro Hernandez

45'
90'
29'  Karim Benzema
29'  Luka Modric
54'  Daniel Carvajal
62'  Luka Modric
62'  Eden Hazard (Vinicius Junior)
62'  Rodrygo (Marco Asensio)
75'  Sergio Ramos
77'  Karim Benzema
84'  Daniel Carvajal (Lucas Vazquez)
85'  Luka Modric (Federico Valverde)
85'  Toni Kroos (Isco)
86'  Isco
90'  Marco Asensio
18'  Sofian Chakla
46'  Ruben Pena (Bruno Soriano)
46'  Samuel Chukwueze (Javi Ontiveros)
63'  Moi Gomez (Santi Cazorla)
63'  Manu Morlanes (Vicente Iborra)
68'  Xavi Quintilla
82'  Andre-Frank Zambo Anguissa (Manuel Trigueros)
83'  Vicente Iborra
83'  Mario Gaspar

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика