Latest news

17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  2 17:16Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум   0 17:15Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо". Таркиблар маълум  3 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  0 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  7 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  1 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  6 15:12"Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун 120 млн евро тайёрламоқда  0 14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  10 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  1 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  9 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0

Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз майдонида "Севилья"ни мағлуб этди News

Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз майдонида "Севилья"ни мағлуб этди

Ла Лиганинг 11-тури доирасидаги "Реал Мадрид" – "Севилья" баҳси якунланди.

Реал Мадрид – Севилья 3:1

23 октябрь, 00.00, "Сантьяго Бернабеу"

Гол: 1:0 – 5 Модрич, 1:1 – 54 Ламела, 2:1 – 79 Васкес, 3:1 – 81 Вальверде.

Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль (Васкес, 77), Алаба (Начо, 86), Милитао, Менди (Рюдигер, 77), Модрич (Асенсио, 77), Кроос, Тчуамени (Камавинга, 65), Вальверде, Винисиус Жуниор, Родриго.

Севилья – Буну, Монтьель, Гудель, Маркао Тейшейра, Теллес, Ракитич (Рафа Мир, 76), Оливер Торрес (Гомес, 69), Жордан, Навас (Кармона, 67), Иско (Дилэйни, 76), Ламела.

Огоҳлантиришлар: Жордан (28), Монтьель (32), Тчуамени (37), Гудель (66), Гомес (90).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

85. Куртуа Рафани хафа қилди.

81. Вальвердедан супергол!!! Буну қимирлашга ҳам улгурмади!

79. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Асенсио бошлаб берган ҳужумни Вини давом эттирди ва тўпни Васкесга узатди. Лукас эса бўш дарвозани ишғол қилишда қийналмади. Захирадан тушган футболчилар эффекти иш берди.

77. Бунга ҳамоҳанг тарзда мезбонларда ҳам уч ўзгариш қайд этилди.

76. "Севилья"да уч ўзгариш амалга оширилди.

74. Буну шикастланди, унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

72. Винисиус бўш дарвозани ишғол қила олмади!

71. Родригонинг зарбасига аниқлик етишмади.

69. Родриго уч рақибини алдаб ўтди, бироқ уни қоида бузмаган ҳолда йиқитишди.

66. Винисиусни тўхтатиб қолган Гуделж огоҳлантирилди.

65. Камавинга Чуамени ўрнига майдонга тушди.

63. Вини-Карвахаль комбинацияси натижасида испан ҳимоячисининг пасини Буну эгаллаб олди.

60. Ламела қарши ҳужумда дублни расмийлаштириши мумкин эди.

57. ЗАРБА! Иско собиқ жамоасини жазолашига бир баҳя қолди.

54. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ламела Куртуа билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва ҳисобни тенглаштирди!


50. Модрич-Менди комбинациясидан сўнг марказга оширилган тўпни рақиб ҳимоячилари бартараф этди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

45. Куртуа рақибнинг кучли тарзда тепган тўпини ўз қармоғига олди. 

44. Винисиус дастлаб рақиб посбонини, сўнгра ўзини алдади.

41. Модричнинг чап оёқда йўллаган зарбасига рақиб футболчисининг оёғи қалқон бўлди.

38. Ракитичнинг жаримадан йўллаган зарбаси Куртуага етиб бормади.

Учрашувни бошидан томоша қилмаганлар учун "расм"ий танаффус

33. Модрич олисдан Бунуни бироз юрак чангаллашга мажбур қилди, меҳмонлар посбонининг бахтига яхшилик билан якунланди, аммо ҳозирги натижа ундай эмас.

32. Кроос Мексикага жаримадан урган голини такрорлай олмади.

31. Монтиель Винисиусга нисбатан ўрим-терим ишларини амалга оширгани сабабли сариқ карточка билан жазоланди.

28. Жордан Родриго билан оёқ бериб саломлашмоқчи бўлгани туфайли огоҳлантирилди.

27. Алаба Монтиелда бор аламим маним, деганча ҳакамга эътироз билдирди.

25. Винисиуснинг зарбаси рақиб оёғига тегиб, Гиннес рекордлар китобига киритса бўладиган даражада юқорига кетди.

22. Родриго тўпни баскетболона кўринишда рақиб дарвозасига киритмоқчи бўлди, аммо у баландликда баскетбол саватчасининг бўйини чамалаган кўринади.

19. Алаба математик ҳисоб-китобларда бироз аниқликка эришганида жаримадан рақиб дарвозасини ишғол қилган бўларди.

18. Винисиусни бугун фақат йиқитиб тўхтатиш мумкин бўлмоқда.

16. Ламела бурчак зарбаси ишлашга арзигулик зарба йўллади.

11. "Севилья" футболчиси рақиб жарима майдонида йиқилди. Карвахаль елка билан қандай ўйнаш кераклигини кўрсатиб қўйди бу вазиятда.

9. Майдон марказида Чуаманинг кўкрагига ерга текказишди.

5. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Винисиуснинг ажойиб ҳаракатларидан сўнг тўпни қабул қилиб олган Модрич дарвозани ишғол қилди!


3. Карвахаль ва Маркао байроқча ёнида "Ким оладиё, шугинаниё" ўйнашди.

1. "Севилья" баҳсни бошлаб берди.

Ўйинда аввал Куртуага "Энг яхши дарвозабон", Бенземага "Олтин тўп" соврини топширилганининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Мезбонлар оқ, меҳмонлар қизил рангли либсода тўп тепади.

Мана бу футболчига эса алоҳида эътибор қаратилади.

Бугун Куртуа сафга қайтди, амалдаги "Олтин тўп" соҳибига эса дам берилган.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Булутли Мадридда совуқ ҳаво бўлса-да, ўйин ҳарорати қайноқ бўлишини ич-ичидан ҳис қилаётган томошабинлар билан биргаликда мазкур баҳсни биргаликда кузатамиз.

Учрашув 00:00 да бошланади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика