Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Леванте"ни янчиб ташлади. Винисиусда хет-трик, Модричда 3 та ассист
13 may 2022 02:20
News
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Леванте"ни янчиб ташлади. Винисиусда хет-трик, Модричда 3 та ассист
"Реал Мадрид" – "Леванте" 6:0
"Сантьяго Бернабеу" стадиони
Голлар: 1:0 – 13 Менди, 2:0 – 19 Бензема, 3:0 – 34 Родриго, 4:0 – 45 Винисиус Жуниор, 5:0 – 68 Винисиус Жуниор, 6:0 – 83 Винисиус Жуниор.
"Реал Мадрид" – Куртуа, Начо (Хила, 82), Вальехо, Менди, Модрич (Петер, 75), Вальверде (Кроос, 75), Камавинга, Васкес, Бензема (Йович, 75), Винисиус Жуниор, Родриго (Мариано Диас, 62).
"Леванте" – Карденас, Мирамон, Касерес (Кампанья, 39), Постиго, Робер (Везу, 77), Сон, Радоя (Барди, 39), Мелеро (Кантеро, 57), Пепелу, Моралес, Дани Гомес (Рохер Марти, 57).
Огоҳлантиришлар: Камавинга (43), Рохер Марти (65), Модрич (69).
Real Madrid Ferland Mendy - 13', Karim Benzema - 19', Rodrygo - 34', Vinicius Junior - 45', Vinicius Junior - 68', Vinicius Junior - 83' |
LaLiga . Round 36 13/05/2022, 01:30 0
:
6
Finished
|
Levante |
Stadium: Estadio Santiago Bernabeu, 38421 spectators
Referee: Adrian Cordero
Ла Лига мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг
Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
90-дақиқа. Бўлди, ҳакам бир сония ҳам қўшиб ўтирмади. Барчаси ҳал, ортиқ ҳеч кимни қийнаш керак эмас ва ўйин якунига етди.
87-дақиқа. Мариано Диасдан кучли зарба, Карденас бечора яна сейв амалга оширди.
86-дақиқа. "Реал"нинг захирадан ўйинга қўшилган футболчилари ҳам имкон борида гол уриб, голли узатма амалга ошириб, ўзларини кўрсатишга уринишмоқда.
Учрашувдаги барча голларнинг видеосини телеграм орқали томоша қилишингиз мумкин.
Захирадан ўйинга қўшилган Лука Йович номига ассист ёздириб қўймоқда.
83-дақиқа. ГООООООЛ! Винисиус Жуниор ҳисобни 6:0 кўриниш олишини таъминлади. Бразилиялик учун хет-трик.
82-дақиқа. Ўзгариш! Начо ўрнига яна бир кантерано Марио Хила ўйинга қўшилди.
79-дақиқа. Хосе Луис Моралес дриблингини ишга солиб рақибларини алдаб, зарба ҳам берди, бироқ навбатдаги рақиб тўп йўлига тўғаноқ бўлди.
75-дақиқа. Ўзгаришлар! Карим Бензема, Лука Модрич ва Феде Вальверде ўрнига Лука Йович, Петер Федерико ва Тони Кроос тушди.
69-дақиқа. Огоҳлантириш! Лука Модрич ҳисобига бугун сариқ карточка ҳам ёздириб қўйди.
68-дақиқа. ГООООЛ! Винисиусда дубль! Бу сафар Карим Бензема ассист ролини ижро этиб берди.
65-дақиқа. Огоҳлантириш! Роджер сариқ карточка ишлаб олди.
63-дақиқа. Камавинга катта тезликда олдинга кетаётган рақибидан осонлик билан тўпни олиб қўйди, фол ҳам йўқ экан.
Модрич дарҳол доминиканликка ҳам голли узатма ташкиллаштириб юбораётганди, бироз ўхшамай қолди.
62-дақиқа. Ўзгариш! Родриго ўрнига Мариано Диас майдонга туширилди.
61-дақиқа. Алехандро Кантеронинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
60-дақиқа. Лука Модрич рақибнинг ҳужумини узиб қўйди.
58-дақиқа. ГОООЛ! Винисиус ҳамюртига бирга-бир вазиятда қандай ҳаракат қилишни кўрсатиб қўйганди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди ва бу гол ҳам инобатга олинмади.
55-дақиқа. Қанақасига? Карим Бензема зўр узатмаси билан Родригони бирга-бир вазиятга чиқариб юборди, бразилиялик ҳам чиройлироқ бўлиши учун тўпни дарвозабоннинг устидан ташлаб қўймоқчи эди, аммо ижро бироз ўхшамади.
54-дақиқа. Дани Гомес зарба берди, лекин мезбонлар тўп йўлини тезда тўсиб, Куртуага иш қолдиришмади.
ЕЧЛ йўлланмаси учун бўлган "Лондон дербсини" тугатиб, бизга қўшилганлар учрашувдаги барча голларнинг видеосини телеграм орқали томоша қилиши мумкин.
52-дақиқа. Лукас Васкес жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни олдинроққа ташлаб, рақибга урилиб, йиқилди... Аммо ҳакам ўйинни давом эттириш зарурлигини маълум қилди.
51-дақиқа. "Леванте"да зарба учун имконият бор эди, аммо Хосе Луис Моралес яна чўзиб юборди ва Вальехо ҳамда Камавинга уни зарарсизлантиришди.
50-дақиқа. Лукааа! Биринчи бўлимда ассистентлик ролини қойиллатиб ташлаган Лука ҳозир ўзи зарба берди, дарвозабон катта қийинчилик билан тўпни қайтариб юборди. Бурчак зарбаси.
48-дақиқа. Федерико Вальверде ҳам биринчи бўлимда қилган ишини давом эттириб, жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди, бироз ноаниқ.
Биринчи бўлимда бўлгани каби "Реал" яна дарҳол ҳужумга ташланди.
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди.
45+1-дақиқа. Ҳакам эълон ҳам қилиб ўтирмай, биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берди. "Леванте" ўша дақиқада бурчак зарбасини амалга оширди, аммо Вальехо баланд сакраб тўпни қайтариб юборди ва ҳакам бўлимни якунлаб берди.
45-дақиқа. ГООООООЛ! Лука Модричдан яна бир ажойиб пас ва Винисиус ҳам исмини таблога ёздириб қўйди. Лукада асситлар бўйича хет-трик.
43-дақиқа. Огоҳлантириш! Эдуарду Камавинга ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди!
42-дақиқа. Ухх! Феде Вальверденинг кучли зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
40-дақиқа. Модрич тўпни йўқотиши оқибатида "Леванте" қарши ҳужум учун имкониятга эга бўлганди, лекин ундан унумли фойдалана олишмади ва иш зарбагача ҳам етиб бормади.
Охирги икки вазият... Аввалига Лука Модрич Винни ишлаган жарима зарбасидан тўпни дарвозага йўллади, қайтган тўпни жарима майдончаси чизиғи олдида турган Вальверде яна дарвоза томонга йўллади. Кипер катта қийинчилик ва қисман омад эвазига бу сафар тўпни тўрдан олиб чиқмади.
37-дақиқа. Ўйин тахминан 10-дақиқадан буёғига деярли бир хил кетмоқда. Мезбонлар рақиб билан эмас буёғига ўзаро ким кўпроқ гол уриш учун ҳаракат қилмоқда.
34-дақиқа. ГООООЛ! Модричдан яна бир ассист. Родриго ҳам исмини таблога ёздириб қўйди.
33-дақиқа. Тўп бурчакдан ўйинга киритилади. Бунгача Пепелу ҳужумга келган Начони ранжитди ва узр сўради.
"Реал" ўтган вақт давомида шу қадар осон ўйин ўтказяптики, охирги дақиқаларга келиб машғулотдаги ишланмаларни такрорлаб кўришмоқда.
32-дақиқа. Ёшлар етмагандек, Лука Модрич тезда ортга қайтиб, рақибдан тўпни илиб кетмоқда.
30-дақиқа. ГОООЛ! Аммо Родригонинг голи оффсайд туфайли инобатга олинмади.
28-дақиқа. "Леванте" яхши имкониятга эга бўлиши мумкиндек эди. Бироқ ё охирги узатма, ёки охирги зарба етишмади меҳмонларга.
26-дақиқа. Карим Бензема яна зарба берди, бироз ноаниқ.
22-дақиқа. Энди Винисиусда яхши имконият бўлди, лекин бу сафар Карденас сейв ижро этди ва тўп дарвозасига бориб тушишига йўл қўймади.
19-дақиқа. ГОООООЛ! Бу мавсум кўп кўрганимиз — Винисиусдан узатма ва Карим тўпни дарвоза тўрига йўллади.
19-дақиқа. Бу сафар Винсиусдан тўпни қабул қилган Менди дарвозага яқинлашиб келди ва зарба берди, лекин дарвозабон бу сафар жамоасини қутқарди.
18-дақиқа. Тўп билан яна "Реал"....
16-дақиқа. Ухх! Феде Вальверде кетма-кет икки марта гол уриши мумкин бўлди. Бироқ ҳар икки сафар омад ундан юз ўгирди ва ҳисоб ўзгармай қолмоқда.
13-дақиқа. ГООООЛ! Лука Модрич кутилмаганда ҳужум марказида, ҳимоячилар эътиборидан четда қолиб кетган Ферлан Мендини кўрди, франциялик ҳимоячи тўпни ўзига ўнглаб, бироз ўйлаб олдида ўзи уни дарвоза тўрига йўллаб қўя қолди.
12-дақиқа. Ҳимоячи Сон Карим Бенземанинг жарима майдончаси ичида йиқилишига сабабчи бўлиб қолди. Бироқ бу пенальти эмас, деб ҳисоблади ҳакам.
11-дақиқа. Узатмадан кейин Вальверде қайтарган тўп меҳмонлар вакилининг қўлига тегиб кетди.
9-дақиқа. Вальехо ярим ҳимоячиларнинг хатосини тўғрилайман деб рақибга нисбатан анча кескин ташланди. Жарима зарбсини яна уша Пепелу амалга оширди, тўп жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди. Яна бурчак зарбаси.
8-дақиқа. Пепелу ("Леванте") ўйиндаги биринчи бурчак зарбасини чап қанотдан амалга ошириб берди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.
7-дақиқа. "Реал"нинг ҳужуми охирига етмай қолди.
6-дақиқа. Курутуа ишончли ўйнади.
4-дақиқа. "Леванте" тўпни назорат қилишга уринмоқда.
3-дақиқа. Бензема зарба берди, посбон ўз ўрнида.
2-дақиқа. Хорхе Мирамон Винисиусга нисбатан фол ишлатди деб топилди.
Ўзининг биринчи ҳужумидаёқ "Леванте" ҳисобни очиши мумкин эди. Хосе Луис Моралес қанотдан жарима майдонига кириб борди ва тўпни шеригига узатмай, ўзи зарба учун имкон излашга тушиб кетди, лекин ниятига ета олмади.
1-дақиқа. Ўйин бошланди!
Comments