Latest news

13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  2 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  0 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  1 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  3 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  4 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  38 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  11 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  145

Ла Лига. "Реал" ирода кўрсатиб, мағлубиятдан қутулиб қолди News

Ла Лига. "Реал" ирода кўрсатиб, мағлубиятдан қутулиб қолди

Испания чемпионати 22-туридан ўрин олган учрашув тафсилотларини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Реал Мадрид – Эльче 2:2  

«Сантьяго Бернабеу»

Голлар: Модрич пенальти 82', Милитао 90+2'  – Бойе 42', Милья 76' 

Гол урилмаган пенальти: Карим Бензема 33'

Реал Мадрид – Куртуа, Алаба, Милитао, Менди, Модрич, Кроос (Родриго, 64), Каземиро, Васкес (Вальверде, 80), Бензема (Йович, 58), Азар (Иско, 80), Винисиус Жуниор.

Эльче – Бадия, Паласиос, Верду, Диего Гонсалес, Мохика, Гумбау, Гути, Моренте (Фидель, 24), Лукас Перес (Хосан, 88), Бойе, Милья.

Огоҳлантиришлар: Эдер Милитао (54), Фидель (55), Винисиус Жуниор (72), Алаба (90+4).


Учрашув якунланди! 

90+4. Алаба Мильяга нисбатан қоидани бузди ва огоҳлантирилди.

90+2. ГООООООООООООООООООЛ!  Винисиус Жуниорнинг пасидан кейин Эдер Милитао бош билан гол уриб, мувозанатни тиклади – 2:2! 

90. Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. "Эльче"да алмаштириш: Лукас Перес ўрнига Хосан туширилди.

82. ГООООООООООООООЛ! Модрич пенальтидан гол уриб, ҳисобни қисқартирди – 1:2!

82. Пенальти! Милья тўпни қўли билан ўйнади.

80. "Реал"да 2 та ўзгариш: Васкес ўрнига Вальверде, Азар ўрнига Иско ўйинга қўшилди.

79. Зарба!  Каземиро бурчакдан узатилган пасдан сўнг бош билан зарба берди ва дарвоза тўсинини кўзлади! 

76. ГОООООООООООООООООЛ! Лукас Бойенинг пасидан кейин Пере Милья дарвоза бурчагини нишонга олди – 0:2!

74. Лукас Бойе ҳаводаги курашда яхши ўйнаб, зарба йўллашнинг уддасидан чиқди. Тибо Куртуа маҳоратини кўрсатди.

72. Винисиус Жуниор Мильяга нисбатан қоидани бузди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

70. Лукас Перес Каземирога нисбатан жуда қўпол ўйнади.

69. Зарба!  Васкес чамачи 25 метрдан зарба йўллади. Тўп анча баланддан кетди. 

68. "Реал" кутту куч билан олдинга боряпти. Алаба диагонал узатмани амалга оширди, аммо тўп Йовичга қадар етиб бормади.

64. Эдер Милитаонинг узатмасидан сўнг тўп Диего Гонсалес томонидан узоқлаштирилди.

64. Тони Кроос алмаштирилмоқда, унинг ўрнига Родриго туширилди.

62. Тони Крооснинг зарбасидан кейин тўп энг юқори трибуна томон кетди. 

60. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика "РЕал"нинг сезиларли устунлигини кўрсатмоқда: 63% – 37%.

58. Жароҳатланган Бензема ўрнига Лука Йович ўйинни давом эттирадиган бўлди. Каримга соғлиқ тилаймиз.

55. Бу гал Азарга нисбатан қоидани бузган Фидель жазоланди.

54. Эдер Милитао Лукас Бойега нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточка олди.

53. Ана холос!  ВАРга мурожаат қилган бош ҳакам пенальтини бекор қилди. Азарга нисбатан қоида бузилмагани маълум бўлди. 

51. Пенальти!  Диего Гонсалес Эден Азарга нисбатан курашда қоидани бузди.

47. Модрич Гумбауга нисбатан қўполлик ишлатди.

46. Мадридда иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи тайм тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус! 

45+4. Зарбааа!  Тони Крооснинг кучли зарбаси яна Бадия томонидан қайтарилди! Қойилмақом сейв! 

45+2. Бенземадан зарба! Дарвозабон ўз ўрнида!

45. Биринчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

42. ГООООООООООООЛ!  Фидельнинг узатмаси ва Лукас Бойенинг бош билан йўллаган зарбасидан кейин тўп дарвоза тўридан жой олди – 0:1! 

37. Бу сафар Мильяга тиббий ёрдам кўрсатилди.

35. Тони Крооснинг бурчакдан оширган тўпи ҳимоячилар томонидан бартараф қилинди.

33. Зарбаааа! Даҳшат!  Карим Бенземанинг 11 метрлик нуқтадан йўналтирган зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди... 

32. Пенальти!  Паласиос Винисиус Жуниорни йиқитди. 

30. Зарба!  Каземиронинг қойилмақом зарбаси хавфли чиқди, аммо яна Эдгар Бадиа катта саҳнага чиқди. "Реал" тобора голга яқинлашиб бормоқда...

27. Зарба!  Карим Бензема бирга-бир ҳолатга чиқди ва дарвозага яқинлашиб ўтирмасдан зарба берди. Удгар Бадиа эса зарбани қайтарди.

24. Тете Моренте ўйинни давом эттиролмайдиган бўлди, унинг ўрнига Фидель майдонга тушди.

22. Тете Моренте жароҳат олган кўринади. У шифокорларни чорламоқда.

20. Каземиронинг чап оёқдаги зарбасидан сўнг тўп рикошет орқали рақиб посбонига бориб тушди.

18. "Эльче"да кетма-кет иккинчи бурчак тўпи. Гумбаунинг узатмасидан кейин иккинчи қаватда Милитао ғолиб чиқди ва шерикларини олдинги бошлади. 

16. Рауль Гутининг бурчакдан ошириб берган тўпи Тибо Куртуа томонидан эгаллаб олинди.

14. Зарбаааа! Тони Крооснинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди...

12. Уууух! Бенземанинг пасидан сўнг Винисиус Жуниор рақибларни алдаб ўтишдан чўчимади ҳамда дарвозабон билан бирга-бир ҳолатга чиқди, аммо зарбани дарвозабон қайтарди!  Винисиус бошқачароқ қарорга келиши мумкин эди...

9. Азар Винисиусни олдинга бошлади, лекин бразилиялик иқтидор тўпга улгурмади.

6. Лукас Васкес Тони Крооснинг узатмасидан кейин тўпни илиб олишга жон-жаҳди билан ҳаракат қилди, бироқ бунга эришмади.

5. Рауль Гути тўпни ичкарига узатди, аммо жамоадошлари тўпга эгалик қила олишмади.

2. Бензема ўнг қанотда фаоллик кўрсатиб, қарши ҳужумга қочиб кетишги уринди, аммо ғоя иш бермади.

1. Учрашувга старт берилди! 

- Франсиско Хенто хотирасига ҳурмат бажо келтирилди. 

- Ўйин 20:15 да старт олади.

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун "Реал" Ла Лига 22-турида "Эльче" билан беллашади. Мазкур баҳсни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.  

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика