Latest news

13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  0 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  1 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  0 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  5 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  17 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  7 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  44 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  4

Ла Лига. "Реал" "Бетис"ни енгиб, пешқадам бўлиб олди News

Ла Лига. "Реал" "Бетис"ни енгиб, пешқадам бўлиб олди

Испания чемпионати 4-тури доирасидаги учрашув тафсилотларини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Real Madrid

Vinicius Junior - 9', Rodrygo - 65'

LaLiga . Round 4

03/09/2022, 20:15

1
:
2
Finished

Real Betis

Sergio Canales - 17'

Stadium: Estadio Santiago Bernabeu, 58579 spectators

Referee: Jose Sanchez

45'
90'
9'  Vinicius Junior
9'  David Alaba
63'  Eduardo Camavinga (Federico Valverde)
65'  Rodrygo
65'  Federico Valverde
80'  Rodrygo (Daniel Ceballos)
80'  Luka Modric (Toni Kroos)
90'  Daniel Carvajal (Antonio Ruediger)
11'  Nabil Fekir (Luiz Henrique)
17'  Sergio Canales
17'  Borja Iglesias
25'  Edgar Gonzalez
71'  Youssouf Sabaly (Aitor Ruibal)
71'  Andres Guardado (Willian Jose)
72'  Juanmi (Joaquin)

Реал Мадрид – Бетис 2:1  

19.15, «Сантьяго Бернабеу»

Гол: Винисиус Жуноир 9', Родриго 65' – Каналес 17' 

Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль (Рюдигер, 90+1), Милитао, Алаба, Менди, Чуамени, Модрич (Кроос, 89), Камавинга (Вальверде, 63), Винисиус Жуниор, Родриго (Себальос, 89), Бензема

Бетис – Руй Силва, Сабали (Руибаль, 71), Эдгар Гонсалес, Луис Фелипе, Морено, Гуардадо (Жозе Виллиан, 71), Каналес, Родригес, Хуанми (Хоакин, 71), Фекир (Луис Энрике, 11), Иглесиас

Огоҳлантириш: Эдгар Гонсалес (25)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Баҳс якунланди! "Реал" ғалабага эришди ва турнир жадвали пешқадамига айланди.

90+1. "Реал"да ўзгариш: Карвахаль ўрнига Рюдигер ўйинни тугатиб қўяди.

90. Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшилди.

90. Баҳсни томоша қилиш учун 58 579 томошабин келгани айтилмоқда.

89. Крооснинг бурчак зарбасидан оширган тўпини мудофаа чизиғи вакиллари узоқлаштиришди.

88. Карим Бензема тўпни ичкарига узатиб берди, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди, бурчак зарбаси. 

85. Зарба! Чуамени олис масофадан олис трибунани нишонга олди.

82. Федерико Вальверде тўпни қабул қилиб, зарба иэро қилди, аммо ҳимоячилар зарбани "блоклашди".

79. "Реал"да 2 та ўзгариш: Модрич ўрнига Кроос, Родриго ўрнига Себальос баҳсни давом эттиради. 

77. Футболчилар сув ичиб олишлари учун шароит яратилмоқда.

75. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 49% – 51%.

71. "Бетис"да 3 та алмаштириш: Сабали ўрнига Руибаль, Гуардадо ўрнига Жозе Виллиан, Хуанми ўрнига Хоакин майдонга тушди. 

70. Зарбаааа!  "Реал"нинг кескин ҳужуми Модричнинг айланма зарбаси орқали якун топди, озгина аниқлик етишмади.

68. "Реал Мадрид" қисқа пас орқали ўйин ташкил қилмоқда.

65. ГООООООООООООЛ! Карвахаль – Вальверде – Родриго комбинациясидан сўнг бразилиялик ҳужумчи "Реал"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 2:1!

63. "Реал"да алмаштириш: Камавинга ўрнига Вальверде ўйинга қўшилди.

62. Серхио Каналеснинг бурчакдан узатган тўпига ҳимоячилар биринчи бўлиб эга чиқишди ва тўпни дарвоза яқинидан узоқлаштиришди.

61. Зарба!  Родригонинг зарбасига озгина аниқлик етишмади.

59. Борха Иглесиас Орельен Чуаменига нисбатан қоидани бузди. 

59. Андрес Гуардадо шифокорлар ёрдамига муҳтожлик сезмоқда. У олдинги вазиятда жароҳат олган бўлиши мумкин.

57. Зарба!  Бенземанинг жаримадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди. 

56. Родриго жарима майдони чизиғи олдида йиқитилди, Винисиус Жуниор ҳужумни давом эттириб кетиб, Бенземага пас беришга уринди, аммо Карим тўпни тўхтата олмади. Вазият якунлангач, ҳакам кечиктирилган фоль қайд этди.

54. Зарбааа!  Лука Модрич яхши ҳолатга чиқиб бориб, чап юқори бурчакни кўзлади, аммо Руй Силва зарбани тўсиб, уни ранжитди.

52. Карим Бенземанинг олдинга узатган тўпи Андреас Гуардадо томонидан тўхтатиб қолинди.

48. Зарбааа! Бенземанинг зарбасини Руй Силва тўсди, бироқ ҳужумчи офсайдда қолган экан, кейинроқ ҳакам ҳуштагини чалди.

46.Иккинчи тайм бошланди!

Биринчи тайм тугади. Ҳозирча ҳисоб тенг – 1:1. Танаффус! 

45+2. Уууух! Бензема Модричга пас берди. Хорватиялик хавбекнинг зарба йўллади, бироқ зарба йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди. 

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

43. Зарба!  Винисиус Жуниорнинг олисдан берган кучли зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.

41. Серхио Каналеснинг узатмасини шериги Борха Иглесиас қабул қилишда қийналди, чунки узатма жуда омадсиз амалга оширилганди.

39. Винисиус Жуниорнинг кроссини ҳимоячилар бартараф этишди. "Реал" бурчак зарбаси тепиш ҳуқуқига эга чиқди.

37. Гвидо Родригес Камавингага нисбатана қўполлик ишлатишга мажбур бўлди.

34. Винисиус Жуниорнинг пасини дарвозабон Руй Силва қўлга киритди.

27. Лука Модричнинг ичкарига узатган тўпи рақиблар томонидан бартараф қилинди.

25. Эдгар Гонсалес Карвахалга нисбатан жуда қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди.

24. Зарбаааа! Винисиус Жуниорнинг пасидан кейин Бензема яқин масофадан ноаниқ зарба йўллади. 

21. Лука Модричнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпига жамоадошлари етиб кела олишмади.

20. Зарбааа! Чуаменининг бош билан берган зарбасини Руй Силва қайтарди! Қойилмақом сейв!

19. Уууух! Родриго яқин масофадан дарвозага йўл топа олмади!

17. ГООООООООООООЛ!  "Реал" собиқ футболчиси Серхио Каналес Куртуани ерлатиб йўллаган зарбаси орқали Куртуани ожиз қолдирди – 1:1!

15. Гвидо Родригес прессинг пайтида қоидани бузди.

12. Камавинга Сабалига нисбатан қоидани бузди.

11. "Бетис"да мажбурий ўзгариш: жароҳатланган Фекир ўрнига Луис Энрике тушди.

9. ГООООООООООООЛ! Винисиус Жуниор тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўйиб, ҳисобни очди – 1:0! Алабадан идеал пас бўлди. Браво! 

7. Эдуарду Камавинга яхши пас узатганди, аммо ҳимоячилар тўсқинлик қилишди.

5. Лука Модрич қалтис узатмани амалга оширишига бир баҳя қолди, бироқ ҳимоячилар Винисиус томон келган тўпни тўхтатишга эришишди. 

3. Алекс Морено чап қанотдан ҳужумга ўтиб, ҳаводан келган тўпни қабул қилишда қийинчиликка дуч келди.

1. Ўйин бошланди! 

"Реал" футболчилари Чемпионлар Лигаси соврини ва Европа Суперкубогини намойиш қилишди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика