Ла Лига. "Реал" сафарда "Лас-Пальмас"ни енга олмади
30 aug 02:27
News
Ла Лига. "Реал" сафарда "Лас-Пальмас"ни енга олмади
Ла Лига
3-тур
"Лас-Пальмас" — "Реал Мадрид"
"де Гран Канария" стадиони
Голлар: 1:0 – 5 Молейро, 1:1 – 69 Винисиус Жуниор (пенальти).
"Лас-Пальмас" – Силлессен, Мармоль, Маккенна, Суарес, Марвин, Кампанья (Луаодис, 81), Молейро (Бенито Рамирес, 61), Родригес (Фустер, 81), Хави Муньос, Сандро Рамирес (Вити, 78), Макберни (Мата, 78).
"Реал Мадрид" – Куртуа, Менди (Фран Гарсия, 46), Рюдигер, Милитао, Васкес (Карвахаль, 76), Тчуамени, Вальверде, Винисиус Жуниор (Эндрик, 86), Модрич (Гюлер, 64), Браим Диас (Родриго, 46), Мбаппе.
Огоҳлантиришлар: Менди (40), Каррьон (74), Милитао (88).
Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
90+5-дақиқа. Бускетс финал ҳуштагини чалди! "Реал Мадрид" яна дуранг ўйнади!
90+4-дақиқа. "Реал"нинг яна бир ҳужуми бесамар кетди.
90+2-дақиқа. Мбаппе ҳаводан узатган тўпни на Карвахаль, на Эндрик дарвозага йўллай олишди.
90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
88-дақиқа. ГОООООООЛ! Аммо, лекин бироқ... "Лас-Пальмас" ҳужумчиси ўйиндан ташқари ҳолатда эди. Шу сабабли гол инобатга олинмади.
88-дақиқа. Огоҳлантириш! Эдер Милитаога ҳакам сариқ карточка кўрсатмоқда.
86-дақиқа. Ўзгариш! Винисиус Жуниор ўрнига Эндрик ўйинга қўшилди!
85-дақиқа. Килиан Мбаппе Арда Гюлернинг узатмасидан кейин қулай нуқтага чиқиб борди, ҳимоячини чалғитди, лекин... Охирги зарба бу сафар ҳам ўхшамади.
81-дақиқа. Ўзгаришлар! Хосе Кампанья ва Кириан Родригес ўрнига Энцо Луаодис ҳамда Ману Фустер туширилди.
80-дақиқа. Килиан Мбаппе ўнгроқдан жарима майдончасига яқинлашиб келди ва кучли зарба берди, аммо жуда ноаниқ.
77-дақиқа. Фран Гарсия ижросида ҳужумда фол!
76-дақиқа. Ўзгариш! Лукас Васкес ўрнига Дани Карвахаль майдонга тушди.
75-дақиқа. Рюдигер фаоллиги туфайли тўп "Реал"да қолди ва рақиб ҳужуми ривожланмади.
73-дақиқа. Мезбонларнинг бурчак зарбасидан кейин "Реал" тезкор қарши ҳужумга ўтди ва Винисиус Жуниор уни зарба билан якунлади. Бироқ унинг зарбаси Карло Анчелоттига умуман маъқул келмади.
71-дақиқа. Гол ўтказиб юборган "Лас-Пальмас" Куртуа дарвозаси олдида хавф туғдира олди ва бурчак зарбаси ҳам ишлади.
69-дақиқа. ГООООООЛ! Винисиус Жуниор пенальтидан ҳисобни тенглаштирмоқда!
Тўп олдида Винни!
67-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! Жарима майдончаси ичида Гюлердан дарвоза томон кетаётган тўп ҳимоячининг қўлига тегди ва бош ҳакам нуқтага ишора қилди!
64-дақиқа. Ўзгариш! Лука Модрич ўрнига Арда Гюлер ўйинни давом эттиради.
"Реал"да Арда Гюлер майдонга тушишга деярли тайёр.
61-дақиқа. Ўзгариш! Альберто Молейро ўрнига Бенито Рамирес ўйинга қўшилди.
60-дақиқа. Фран Гарсия ишлаб олган бурчак зарбасидан кейин Тчуамени боши билан зарба берди, бироз ноаниқ.
59-дақиқа. "Мадрид" тўпни назорат қилмоқда ва уни рақибга деярли бермаяпти, лекин ҳозирча иш чинакамига хавфли вазиятга етиб бормади.
57-дақиқа. "Реал"нинг яна бир ҳужуми омадсиз якунланди. Мбаппе узатмаси ноаниқ чиқди.
55-дақиқа. Орадаги фарқ иккитага ошиши мумкин эди. Куртуа билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетган Сандро Родригес охирги зарбани аниқ амалга ошира олмади.
54-дақиқа. Родриго ўнг қанотдан марказга қараб юрди ва чап оёқда зарба берди, лекин бу сафар ҳам Силессен ишончли ҳаракат қилди.
52-дақиқа. Бурчакдан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтарганди, жарима майдончасидан унча узоқ бўлмаган зонада турган Фран Гарсия уни биргина уриниш билан қайтариб, дарвоза томон йўллади, аммо унинг уринишига куч етишмади.
50-дақиқа. Винисиус рақибга нисбатан фол ишлатди!
47-дақиқа. "Реал"нинг ҳужуми охирига етмай қолди.
Иккинчи бўлим бошланди!
46-дақиқа. Ўзгаришлар! Браим Диас ва Ферлан Менди ўрнига Родриго ҳамда Фран Гарсия ўйинга қўшилди.
Айни шу паллада ҳакам Матео Бускетс бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Ҳозирча "Реал" имкониятни бой бермоқда!
45+1-дақиқа. Бу сафар ҳам "Реал" бурчак зарбасидан фойда чиқара олмади.
45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди.
45-дақиқа. "Реал" рақиб жарима майдончасига ёриб кирди, аммо ҳимоячилар уни қайтариб юборишди.
42-дақиқа. Макберни жарима майдончаси ичида Рюдигер билан кураш чоғида йиқилди, лекин ҳакам ўйинни давом эттиришни талаб қилди.
40-дақиқа. Огоҳлантириш! Ферлан Менди тўп учун курашда Сандрога нисбатан фол ишлатишга мажбур бўлди.
Бурчак зарбасидан кейин ҳам меҳмонлар ниятига ета олмади.
38-дақиқа. Рюдигернинг зарбасидан кейин Силессен қийинчилик билан тўпни қайтаришни уддалади.
37-дақиқа. Милитао оддий вазиятда тўп оширишда хатога йўл қўйди.
35-дақиқа. Модричнинг фаоллиги тўпни "Реал"га қайтариб берди.
32-дақиқа. Хавьер Муньос жарима майдончаси ташқарисидан дарвозани нишонга олишга уриниб кўрди. Бироқ унинг зарбасидан кейин тўп жуда ва жуда узоқлардан ўтиб кетди.
31-дақиқа. Яна мезбонлар тўп билан муомалада бўлиб турибди.
29-дақиқа. Килиан Мбаппе тезлигини ишга солди, олдинга ўтиб борди ва аниқ зарба берди, лекин кипер ўз ўрнида.
28-дақиқа. Мезбонлар тўпни назорат қилишмоқда.
25-дақиқа. УХХХ! Федерико Вальверде!!! Унинг кучли зарбасидан кейин Силессен жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.
24-дақиқа. Винисиус жарима майдончаси олдида йиқитилди. Ҳакам меҳмонлар учун жарима зарбаси белгилади.
20-дақиқа. "Лас-Пальмас" илк дақиқаларда ёмон ўйнамаяпти. Жамоа футболчилари анча ишонч билан қилмоқда ҳар бир ҳаракатини.
18-дақиқа. Оливер Макберни ўта қулай имкониятдан унумли фойдалана олмади.
17-дақиқа. Мика Мармоль "подкат"да тўпни олиб қўйди.
14-дақиқа. "Лас-Пальмас" қарши ҳужумга ўтмоқчи эди, аммо Сандро Рамирес тўпни ўзига тўғрилай олмади.
11-дақиқа. Ўзига келиб олиш учун ҳам "Реал" шошилмасдан тўпни назорат қилмоқда.
7-дақиқа. Бурчак зарбасини Лука Модрич амалга оширди, лекин унинг узатмасидан кейин тўпни энг яқинда турган ҳимоячи осонлик билан қайтарди.
5-дақиқа. ГООООООООЛ! "Лас-Пальмас" ҳисобни очмоқда! Биринчи ҳужум ва дарҳол гол! Гол муаллифи Альваро Молейро!
1-дақиқа. Ўйин бошланди!
Ҳар икки клуб асосий таркиб вакиллари майдонга тушиб келишди.
Comments