Latest news

01:25ПСЖ "Марсел"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, Франция Суперкубогини қўлга киритди. Рамуш 95-дақиқада гол урди, Шевалье серияда иккита зарбани қайтарди  1 01:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Ҳилол" ва "Иттифоқ"да ғалаба, Роналду ва "Ал Насср" яна мағлуб бўлди  4 00:43Ироқ юлдузлар лигаси. "Эрбил" Темировнинг дубли эвазига меҳмонда ғалабага эришди, ҳамюртимиз тўпурарлар пойгасида яққол етакчилик қилмоқда  1 23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  12 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  2 22:47"Атлетико" — "Реал". Таркиблар маълум  26 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  10 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  3 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  6

Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди News

Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди

Испания чемпионати 5-турининг сўнгги ўйини матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Барселона – Гранада 1:1  

«Камп Ноу»

Гол: Араухо 90' – Дуарте 2' 

Барселона – тер Штеген, Дест, Араухо, Эрик Гарсия, Бальде (Мингеса, 42), Сержи Роберто (Люк де Йонг, 46), Бускетс (Пуч, 75), де Йонг, Коутиньо (Гави, 60), Депай, Демир (Пике, 75).

Гранада – Луиш Машимиану, Кини, Дуарте, Абрам, Эскудеро (Нева, 46), Милья, Этеки (Монторо, 30), Мончу, Пуэртас (Гоналон, 67), Молина (Луис Суарес, 67), Мачис.

Огоҳлантиришлар: Монторо (40), Гоналон (71), Мингеса (77), Луиш Машимиану (86), Мончу (87), Араухо (88), Кини (88), Пике (90+3).

Баҳс якунланди! Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча!

90+3. Ҳужум вақтида рақибга нисбатан қўпол ўйнаган Пике огоҳлантирилди.

90. Иккинчи бўлимнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшилди.

90. ГООООООООООООООООООООООЛ! Габининг ҳаволатиб узатган пасидан кейин Араухо бош билан гол урди – 1:1! 

88. Майдонда жанжал юзага келди. Араухо ҳамда Кини огоҳлантирилди.  

87. Мончу қўполлик ишлатгани учун жазоланди.

86. "Гранада" дарвозабони Луиш Машимиануга вақтни чўзаётгани учун сариқ карточка кўрсатилди. 

82. Ҳозир шундай паллаки, "Барселона" ҳужумида вариантнинг ўзи йўқ. Каталонияликлар фақат Нидерландия чемпионатида кўп гол урган, "Севилья" учун 4 та тўп киритган Люк де Йонгга суянишмоқда.

79. Зарбааа!  Эээҳ.  Депайнинг узатмасидан кейин Люк де Йонгнинг бош билан йўллаган зарбаси аниқ чиқмади. 

77. Мингеса ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

75. "Барселона"да 2 та ўзгариш: Бускетс ўрнига Пуч, Демир ўрнига Пике туширилди.  

72. Мемфис Депайнинг жаримадан йўллаган зарбаси "жонли девор"га тегди.

71. Гоналон Демирни туртиб юборгани учун чариқ карточка олди. "Барса" жарима зарбаси тепади. 

67. "Гранада"да 2 та алмаштириш: Молина ўрнига Луис Суарес, Пуэртас ўрнига Гоналон тушди.

63. Мингесанинг ичкарига узатмаси тўсиб қўйилди.

60. "Барселона"да алмаштириш: Коутиньо ўрнига Гави ўйинни давом эттиради.

55. Маълумотларга қараганда, Бальденинг алмаштирилишига унинг ўйин вақтида белида оғриқ сезгани сабаб бўлган.

53. Сержиньо Дест тўпни жарима майдони ичига оширди. Яхши узатма, бироқ ҳимоячилар буни сезишганди.

50. Бугунги ўйинга 27 097 томошабин келгани айтилмоқда.

48. Юсуф Демир ичкарига ёриб киришга ҳаракат қилди, бироқ хавфли ҳолат юзага келтира олмади.

46. Иккинчи тайм бошланди!

46. "Гранада"да алмаштириш: Эскудеро ўрнига Нева майдонга тушди.

46. "Барселона"да ўзгариш: Роберто ўрнига Люк де Йонг туширилди.

Биринчи тайм тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус! 

45+3. Зарба!  Серхио Бускетс ўнг бурчакни нишонга олди. Ноаниқ.

45+1. Зарба!  Рональд Араухо ҳаводаги курашда ғолиб чиқиб, зарба берди, ноаниқ.

45. Биринчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

42. "Барселона"да алмаштириш: Бальде ўрнига Мингеса ўйинга қўшилди.

40. Монторо тактик фолга қўл ургани учун сариқ карточка билан жазоланди.

35. Депай Робертога пас берди, аммо у тўпни ўзига бўйсундиролмади. Бу ишни "Гранада" ҳимоячиси қилди ва тўпни тепиб юборди.

33. "Барселона" тўп назоратини қўлга олиб, рақибнинг хатосини кутяпти.

30. "Гранада"да ўзгариш: жароҳатланган Этеки ўрнига Монторо тушди.

28. "Кам Ноу"да хуштакбозлик... чунки Этеки туфайли вақт чўзилмоқда.

26. Демир билан кураш пайтида Этеки оёғини жароҳатлаб олди. Унга тиббий ёрдам намойиш қилинди.

24. Роберто Депйни тўп билан таъминлади. Ҳужумда нидерландиялик футболчининг якка ўзи юрибди. Унинг зарбасидан кейин тўп трибунадан чиқиб кетишига оз қолди. 

23. "Гранада" қарши ҳужумга қочиб кетди. Маълум бўлдики, каталонияликлар жарима майдони тарафда Мачиснинг бир ўзи қолдирилган.

20. Мемфис Депай хавфли зарба йўллаш учун идеал бўлган узатмани амалга оширди, бироқ ҳимоячилар сергак туришибди.

16. Депай жарима майдони ичида фаоллик кўрсатиб, кутилмаганда қоқилиб тушди. Тўп шу туфайли майдондан чиқиб кетди.

15. Мемфис Депай марказ томон пас узатди, аммо ҳимоячилар совуққон ўйнаб, тўпни узоқлаштиришди.

12. Зарба!  Молинанинг зарбаси дарвозага аниқ бормади.

11. Пуэртас Бальдедан олдинга ўтиб кетди ва оёғидан зарба қабул қилиб олди.

9. Френки де Йонгнинг оҳиста узатмасига Сержиньо Дест улгурмай қолди.

6. Дест хавфли узатмани амалга оширди. Аммо ҳимоячилар ишончли ўйин кўрсатишди.

4. "Камп Ноу"даги ишқибозлар Дуартенинг голидан сўнг хуштакбозлик қилишди. Лекин бу гол урган жамоага нисбатан эмас, балки "Барса" манзилига қаратилди.

2. ГООООООООООООООООООООЛ! Эскудеронинг ҳаволатиб узатган пасидан кейин Дуарте бош билан дарвозани ишғол этиб, ҳисобни очди – 0:1! 

1. Мачис ичкарига пас узатаётганда тўп Гарсия орқали майдонни тарк этди. 

1. Ўйин бошланди! 

"Барселона" таркиби

- Баҳс Тошкент вақт билан 00:00 да бошланади.

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун "Барселона" Ла Лига 5-турида ўз майдонида "Гранада"ни меҳмон қилади. Мазкур ўйинни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.

Rating: -17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика