Ла Лига. Жамоалар 10 кишидан бўлиб ўйнаган баҳсда Суареснинг голи "Барса"га ғалаба келтирди
09 jul 2020 02:56
News
Ла Лига. Жамоалар 10 кишидан бўлиб ўйнаган баҳсда Суареснинг голи "Барса"га ғалаба келтирди
Барселона – Эспаньол 1:0
«Камп Ноу»
Гол: 1:0 – 56 Суарес.
Барселона – тер Штеген, Альба, Лангле, Семеду (Фати, 46), Серхи Роберто, Бускетс, Ракитич, Пике, Суарес (Брэйтуэйт, 82), Гризманн (Видаль, 71), Месси.
Эспаньол – Диего Лопес, Дидак Вила, Виктор Гомес, Калеро (Дардер, 66), Давид Лопес, Эмбарба (Кампусано, 74), Лосано, Кабрера, Рока (Лэй, 86), Эспиноса, де Томас.
Огоҳлантиришлар: де Томас (45), Давид Лопес (90).
Четлатишлар: Фати (50), Лосано (53).
Учрашув якунланди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча!
90+3. Қоидани бузгани учун Давид Лопес сариқ карточка олди.
90+1. "Барселона"да ўзгариш: Ракитич ўрнига Араухо тушди.
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.
90. Вау! Рауль Де Томаснинг зарбаси! тер Штегеннинг сейви!
88. Ўйин кескин курашлар остида давом этмоқда.
86. Дардернинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
85. "Эспаньол"да ўзгариш: Рока ўрнига Лэй туширилди.
82. "Барса"да ўзгариш: Суарес ўрнига Брейтуэйт тушди.
81. Бускетс қанотда очилиб бораётган Альбани кўрмади ва анча кеч пас берди, тўп рақибларда.
80. Ўйин давом этади. "Эспаньол" ҳужумда қоидани бузди.
77. Ҳакам ўйинни тўхтатди. Футболчиларга сув ичиб олишлари учун имконият яратилди.
Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 69% - 31%
75. "Эспаньол" таркибида ўзгариш қилинди: Эмбарбо ўрнига Кампусано тушди.
73. Дидак Вила Мессини майдонга қулатди, жарима тўпи.
71. "Барселона" сафида ўзгариш: Гризманн ўрнига Видаль тушди.
68. ЗАРБА! Робертонинг ҳаволатиб узатган пасидан кейин Мессидан қойилмақом зарба! Лопес қайтаришга эришди.
Сетьеннинг Фати майдондан четлатилган вазиятдаги ҳолати
66. "Эспаньол"да ўзгариш: Калеро ўрнига Дардер тушди.
65. Ууууххх! Лангле Виктор Гомесни тўғри касалхонага юбориши мумкин эди... хавфли ўйнади, жарима зарбаси белгиланди.
61. Клеман Лангле яккакурашдан кейин озроқ оқсоқланди. Жамоадошлари французнинг ҳолидан хавотир олган ҳолда темпни пасайтиришди.
58. "Барселона" яна ҳужумга интилмоқда. Гризманнинг чап қанотдан узатган тўпи муваффақиятсиз чиқди.
Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 68% - 32%
56. ГООООООООООООООООООООЛ! Луис Суарес гол уриб, ҳисобни очди - 1:0!
52. Лосано Пикега нисбатан қўпол ўйнагани боис сариқ олди. Уххх! Яна ВАР, яна сариқ қизилга ўзгарди. Лосано мадойнни тарк этди. Ана холос!
49. Фати Калерога нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка билан жазоланди. Уууух! Вазият ВАРда кўриб чиқилди ва қизил кўрсатилди. Фати майдонни тарк этди.
46. "Барса"да ўзгариш: Семеду ўрнига Фати туширилди.
46. Иккинчи бўлим бошланди!
Биринчи бўлим тугади.
45+2. Эмбарбанинг ичкарига узатган тўпини Семеду қайтариб юборди.
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.
45. Де Томас Мессини йиқитди ва сариқ карточка олди.
44. Уууухх! Меҳмонлар авжига чиқишди. Виланинг пасидан кейин Рауль Де Томас гол уриш имкониятини қўлдан чиқарди. Унинг зарбаси устунга тегиб майдонни тарк этди.
41. "Эспаньол" ўзига хос прессинг намойиш этди. Охирги ўриндаги жамоа бундай босим қилиши кутилмаган ҳолат.
38. Меҳмонлар тўлиқ ҳимояга "ётиб олишган". "Барселона"га комбинация ва кутилмаган паслар етишмаяпти.
37. Давом этамиз. Ракитичнинг пасини рақиб футболчилари олиб қўйишди.
34. Ҳакам томонидан "time-out" эълон қилинди.
34. "Барселона" ажойиб комбинация ташкил этмоқда, рақиб жамоа ҳимоячилари эса вазиятни бартараф эта олишди.
33. Бугун "Барса"га Рики Пуч етишмаяпти, шекилли.
30. Альба Давид Лопесни йиқитди, жарима тўпи. Альба ҳакамга нисбатан кескин норозилик билдирди.
28. Семедунинг узатмаси жамоадошигача етиб бормади.
Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 71% - 29%
25. Ууууххх! Суареснинг зарбаси ҳимоячи томонидан ўз вақтида "блок қилинди".
22. ЗАРБА! Лео Месси жарима зарбасини амалга оширди, тўп бир оз ноаниқ кетди.
20. Мессидан "подножка", у Марк Рокани майдонга қулатди.
18. Бугун "Эспаньол"ни фақат ғалаба қониқтиради, акс ҳолда Сегундага йўл олади.
Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 73% - 27%
16. "Эспаньол"нинг ҳужумлари борган сари хавфли кўриниш оляпти.
15. Серхио Бускетс Мессига яхши ўйланган пасни узатмоқчи бўлди, лекин муваффақиятсиз чиқди.
13. Ҳакам хуштаги чалинди. Лосано Бускетсни йиқитди.
11. Рауль Де Томас боши билан шеригига тўпни узатишга уринди, аммо буни уддалай олмади.
10. Ваууу! Меҳмонлар яна қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Эмбарбанинг зарбаси тер Штегеннинг маҳорати эвазига бартараф этилди.
9. Уууххх! Ажойиб вазият юзага келди. Суарес ичкарига кириб борди, аммо офсайд эканлиги маълум қилинди.
7. "Эспаньол" футболчиси Мессига нисбатан қўполлик ишлатмади деб топилди, меҳмонлар ўша заҳоти қарши ҳужумга интилишди.
5. Иван Ракитичнинг паси шерикларига етиб бормади, тўсиб қўйилди.
3. "Барселона" секин-аста ўз ўйинларини "қурмоқда".
1. Ўйин бошланди!
Чигил ёзди машғулотлардан суратлар
"Камп Ноу" стадиони ўйинга тайёр!
Таркиблар эълон қилинди!
- Ўйин 01:00да старт олади.
- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун "Барса" "Эспаньол"ни меҳмон қиладиган учрашувни сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.
Comments