Latest news

08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  0 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  3 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  3 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3

Ла Лига "Барса"нинг Ольмо ва Викторни рўйхатга олиш учун асоси йўқлигини эълон қилди News

Ла Лига "Барса"нинг Ольмо ва Викторни рўйхатга олиш учун асоси йўқлигини эълон қилди

Ла Лига "Барса"нинг "Камп Ноу"даги VIP-жойлар сотиш билан боғлиқ молиявий муаммолари ҳақида баёнот берди.

Январь ойида каталон клуби Яқин Шарқ мамлакатларидан икки инвестор билан ўз уй стадионида 475 та жойни 30 йилгача муддатга сотиш бўйича келишувга эришди. Хабарларга кўра, VIP-жойлар сотишдан тушган даромад "Барселона"га "1 га 1" қоидасини ишга солиш ва "Камп Ноу" реконструкцияси учун инвесторлар олдидаги қарзнинг "катта қисмини" тўлаш имконини берди. Бу келишув клубга 100 миллион евро олиб келиши ҳақида маълумот берилган эди.  

Ушбу келишув Ла Лиганинг эътирозларига қарамай, кўк-анорранглиларга мавсумнинг иккинчи қисми учун Дани Ольмо ва Пау Викторни рўйхатга киритиш имконини берди. Олий спорт кенгаши (CSD) клубга футболчиларни вақтинча рўйхатга киритишга рухсат берди. Бироқ яқин кунларда "Барса" аудитори "Камп Ноу"даги VIP-жойлар сотишдан тушган 100 миллион еврони Ла Лига учун ҳисоботга киритишни тасдиқламагани маълум бўлди, бусиз клуб трансферлар ва шартномаларни узайтиришда муаммоларга дуч келиши мумкин.  

Энди Ла Лига чемпионат етакчисининг молиявий фэйр-плей билан боғлиқ муаммолари ҳақида тўққиз банддан иборат баёнотини эълон қилди. Хусусан, клубда Ольмо ва Викторни рўйхатга олиш учун асос йўқлиги кўрсатилган. "Барса"нинг таркиб учун харажатлар лимити яна қисқартирилди.  

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика