Latest news

10:42"Бавария"нинг асосий футболчиси "Реал"га ўтишга розилик берди  1 10:15Тен Хаг мураббийликка қайтишга яқин (Фабрицио Романо)  1 09:47EЧЛ. 4-турдан сўнг чемпионлик учун даъвогарлар рейтинги янгиланди  0 09:20Роналду Рунининг Мессини ундан яхшироқ деган гапига жавоб қайтарди  14 08:52"Реал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  9 08:25УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  1 07:58Ла Лига жамоаси кетма-кет бешинчи ғалабасидан сўнг "Манчестер Юнайтед"ни масхара қилди  1 07:30Суперлига. Бугун 28-турга старт берилади  10 03:02Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" 2-ғалабасини қўлга киритди, "Динамо" Киевдан 6та гол ва бошқа натижалар  0 02:57Европа лигаси. "Астон Вилла", "Рома", "Бетис"дан ишончли ғалабалар ва бошқа натижалар  0 02:00Азизбек Эримбетов: "Кейинги баҳсда биз олдингидан-да яхшироқ ўйин кўрсата оламиз деб ўйлайман"  3 01:38Абдусамад Саидов: "Мураббийларнинг барча кўрсатмаларини бажара олганимиз учун ғалаба қозондик деб ўйлайман"  1 01:10Ислом Исмоилов: "Ирландиянинг Парагвайдан кучли томонлар бўлса борки, кучсиз томонлари йўқ"  2 00:58Роналду: "Саудиядан кўра Испанияда гол уриш осонроқ"  31 00:34U17 ЖЧ. Бельгиядан 7, Португалиядан 6 гол, Осиё термаларидан муваффақиятсизликлар  0

Ла Лига. Беллингем расмий дебютида гол урган ўйинда "Реал Мадрид" "Атлетик" устидан ғалаба қозонди News

Ла Лига. Беллингем расмий дебютида гол урган ўйинда "Реал Мадрид" "Атлетик" устидан ғалаба қозонди

Испания чемпионатининг 1-туридан ўрин олган "Атлетик" — "Реал Мадрид" учрашуви якунланди.

"Атлетик" - "Реал Мадрид" 0:2

Голлар: 0:1 – 28 Родриго, 0:2 – 36 Беллингем.

"Атлетик": Унаи Симон, Де Маркос, Вивиан, Паредес, Лекуэ, Руис де Галаррета, Весга, Гомес (Сансет, 46), Муниаин (Гурусета, 46), Уильямс (Беренгер, 46), Уильямс.

"Реал Мадрид": Лунин, Карвахаль, Милитао (Рюдигер, 50), Алаба, Беллингем, Винисиус, Родриго, Камавинга, Вальверде, Чуамени, Фран Гарсия.

Огоҳлантириш: Муниаин (4), Вивиан (67).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

87. Уильямс Беллингемнинг оёғини босиб олгани учун огоҳлантирилди.

83. Модрич чиройли комбинацияни чап оёқда якунлаб қўймоқчи бўлди, аммо Симон бунга йўл қўймади.

80. Мадридликларда икки ўзгариш: Хоселу ва Модрич Родриго ҳамда Винисиус ўрнига майдонга туширилди.

79. Родригонинг зарбасини "Атлетик" посбони эгаллаб олди.

76. Алаба жамоасини муқаррар голдан асраб қолди. Кроос тўпни олдириб қўйгач, мезбонлар ҳужумчиси яккама-якка вазиятга чиқиб борганди.

72. Алаба "Атлетик" футболчисининг кучли зарбасини қайтариб қолди.

71. Тони Кроос Камавингани алмаштирди.

70. Виниуснинг зарбасини яна Унаи Симон қайтарди.

68. Вальвердининг кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

67. Вивиан Винисиусни тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

67. Родриго–Винисиус комбинацияси муваффақиятли якунланиши мумкин эди, аммо 7-рақамли ҳужумли охирги пасга вақтида ета олмади.

63. Родриго Фран Гарсия томонидан узатилган тўпга ета олмади, акс ҳолда хавфли зарба йўлланиши мумкин эди.

59. Весганинг зарбаси рекошет ҳосил қилди, шу боис зарба кучи пасайди ва "Реал" посбонининг қўлига бориб тушди.

56. Мезбонларнинг жарима тўпи зарбагача етиб борди, аммо унинг кучи заиф бўлгани учун Лунинга қийинчилик туғдирмади.

53. Мезбонлар томонидан амалга оширган бурчак зарбасини мадридликлар қайтарди.

50. Милитаонинг жароҳати жиддий кўринади, унинг ўрнига Рюдигер майдонга туширилди.

48. Милитао оёғини қайириб олди. Бразилиялик ҳимоячига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+9. Фран Гарсия қулай нуқтадан аниқ зарба бера олмади.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

40. Йўқ, пенальтига тортадиган вазият эмас экан. Сабаби, Гомес дастлаб зарба йўллаб бўлганди.

38. "Реал" дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин. Милитао Унаи Гомес зарба йўллагач, унга подкат ташлади.

36. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Беллингем бурчакдан узатилган тўпни ерга сапчитиб, дарвозабон устидан ошириб қўйди!


35. Винисиус рақибларини ажойиб алдаб ўтди ва зарба йўллади, аммо рақиб посбони ишончли ўйин намойиш этди.

33. Родриго бурчак тўпи ишлаб олди. Стандарт катта қийинчилик билан бартараф этилди.

28. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳужумни ўзи бошлаган ва ўнг қанотдаги Карвахалдан тўпни қабул қилиб олган Родриго ҳисобни очди! 


24. Алабанинг жаримадан йўллаган зарбаси тўғри Унаи Симоннинг қўлларига бориб тушди.

21. Камавинга майдон марказида қоидабузарликка йўл қўйди.

16. Винисиус ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

13. Мадридликлар бурчак тўпи ишлади, стандарт вазият эса ҳимоячилар томонидан қайтарилди. Иккинчи уриниш Вальвердининг кучли зарбаси билан якунланди, аммо бироз аниқлик етишмади.

9. Меҳмонларнинг ҳужуми бартараф этилди. Вальверденинг пасига шериги улгурмади.

4. Муниаин ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

1. Учрашув бошланди. Илк ҳужумни мезбонлар ташкил этишди ва бурчак зарбаси ишлашди.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Уйқусиз тунлар мавсуми бошланмоқда! Шундай экан, бундан буёғи еврофутболдан баҳраманд бўлишга шай бўлинг.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика