Latest news

09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  0 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  2 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  3 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  9 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  18 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  8 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  243 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  10 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  4 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  12 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  14

Ла Лига. "Барселона" чемпионатни 5:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунлади, Мессидан дубль News

Ла Лига. "Барселона" чемпионатни 5:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунлади, Мессидан дубль

Испания чемпионати якунловчи 38-туридан ўрин олган "Алавес" - "Барселона" ўйини матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Алавес – Барселона 0:5

«Мендисорроса»

Голлар: 0:1 – 24 Фати, 0:2 – 34 Месси, 0:3 – 44 Суарес, 0:4 – 57 Семеду, 0:5 – 75 Месси.

Алавес – Роберто, Магальян, Лагуардиа (Тачи, 46), Марин, Агиррегабириа, Мендес, Ману Гарсия (Фейса, 59), Камараса (Маҳмуд, 65), Берк (Риоха, 46), Хоселу, Лукас Перес (Пере Понс, 46).

Барселона – Нето, Лангле (Семеду, 50), Араухо, Серхи Роберто, Альба, Видаль, Бускетс (де Йонг, 59), Пуч, Фати (Брэйтуэйт, 78), Суарес, Месси.


Учрашув ўз ниҳоясига етди. "Барселона" мавсумни ажойиб натижа билан тугатди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги баҳсларда ғойибона кўришгунча!  

90+4. "Барселона" ҳужумда қўполлик ишлатди, деб топилди ва Роберто тўпни олдинга тепиб беради. 

90+1. Мартин Агиррегабирия ўйинин давом эттира олмади ва майдондан чиқиб кетди. "Алавес"да ўзгариш қилиш лимити тугагани боис янги ўйинчи майдонга туша олмайди. 

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. 

90. Уууух! Брейтуэйт зарба ёки пас берди, тушунарсизроқ. Лекин бу хавфли кўриниш олди. 

87. Мартин Агиррегабирия жароҳатланди, унга майдон ташқарисида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

85. Уууух! Хоселудан хавфли, бироқ ноаниқ зарба. 

83. "Барселона" жарима майдончаси ичига кириб бораётган Агиррегабириа Брэйтуэйт томонидан йиқитилди.

82. Зарба! Хоселу қулай имкониятни йўққа чиқарди, унинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

81. Месси жарима зарбасидан тўпни шерикларига узатди, Маҳмуд тўпни қайтарди. 

78. "Барселона"да ўзгариш: Фати ўрнига Брэйтуэйт туширилди. 

76. Ўйинда "пауза". Футболчилар сув ичиб олишларига рухсат берилди. 

75. ГООООООООООООООООООООООООЛ! Месси ўйиндаги 2-голини урди ва ҳисоб - 0:5!  Альба ассист қайд этди. 

71. Жамоалар майдонда тин олишяпти. Қолган дақиқалар шунчаки расмиятчилик учун давом этмоқда.  

69. Каталонияликлар жарима зарбасига эга бўлишди, Месси зарба беришни хоҳламади ва ўйнашни лозим топди.  

67. Эдгар Мендес бирга-бир вазиятга чиқиб борди, бироқ ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди. 

65. "Алавес"да ўзгариш: Камараса ўрнига майдонга Абдуллоҳи Маҳмуд тушди.

61. "Алавес"да ўзгариш: Ману Гарсия ўрнига Фейса туширилди. 

59. "Барселона"да алмаштириш: Букетс ўрнига де Йонг тушди. 

57. ГОООООООООООООООООЛ! Захирадан тушган Семеду ўзининг кучли зарбаси орқали ҳисобни янада йириклаштирди - 0:4! 

54. "Алавес"  иккинчи бўлимда анча фаол ўйин кўрсатмоқда. 

52. Фати ҳаводан узатилган паси орқали Мессини бирга-бир ҳолатга олиб чиқди, аммо офсайд қайд этилди. 

50. "Барселона"да ўзгариш: жароҳатланган Лангле ўрнига Семеду туширилди. 

46. "Алавес"да 3 та ўзгариш: Лукас ўрнига Понс, Лагуардиа  ўрнига Родригес, Берк ўрнига Риоха тушди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

WhoScored: Биринчи бўлим учун футболчиларга қўйилган баҳолар

Биринчи бўлим тугади. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди. 

44. ГОООООООООООООЛ! Луис Суарес! 0:3!  Ажойиб комбинация Суареснинг бош билан урган голи билан тугади. 

43. "Алавес" қарши ҳужумга ўтди, Берк ажойиб тарзда шеригини тўп билан таъминлади, Хоселу "қовун тушириш"дан бошқасига ярамади. 

41. Вау! Мессининг ҳаволатиб узатган қойилмақом пасидан кейин Видаль боши блан зарба йўллади, зарбани Роберто қайтара олди. 

39. "Алавес" бурчак тўпини ўйинга киритди, бу муваффақият келтирмади. 

37. Тўп Мессининг қўлига тегди ва қоида бузиш қайд қилинди. 

34. ГООООООООООООООООООООООЛЛЛ! Лео Месси ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди! 

33. Давом этамиз. "Барселона" ҳужум бошлади. 

30. Ўйин тўхтатилди. Футболчилар сув ичиб олишлари мумкин. 

27. Ана холос. Суарес бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва рақиб посбони Робертонинг тўппа-тўғри ўзига зарба берди. 

24. ГООООООООООООООООООООЛ! Мессининг узатмасидан сўнг, тўп "рикошет" орқали Фатига етиб келди ва у томонидан ҳисоб очилди - 0:1! 

21. Зарба! Еҳ, Леонинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

20. Мессига нисбатан қўполлик ишлатилди ва жарима зарбаси белгиланди. 

17. Зарба! Суареснинг зарбасини Роберто қўлига ушлаб олди.  Зарба дарвозабон турган жойга йўналтирилди. Дарҳақиқат, Месси ажойиб паси билан Луисни тўп билан таъминлаганди. 

16. Уууух Мессининг даҳшатли зарбасидан кейин тўп устунга тегиб майдондан чиқиб кетди.  

12. Зарба! Артуро Видалнинг кучли зарбаси тўсинга тегиб майдонни тарк этди. "Алавес"нинг омади келди, деб айтиш мумкин. 

10. Уууухх! Фатининг кутилмаган зарбаси жуда хавфли кўриниш олди, бир оз ноаниқ. 

8. Робертодан ажойиб узатма, аммо Месси тўпни ўзига бўйсундира олмади ва зарба ўхшамади. 

7. Берк яхши ҳужум бошлади, аммо тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва зарба ҳам бера олмади.

3. Зарба! Рики Пучнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.  

1. Ўйин бошланди! 

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Футболчилар "Мендисорроса" стадионида

AS нашрининг хабар беришича, Мартин Брейтуэйт бугун "Барселона"даги охирги ўйинини ўтказади. 

Таркиблар эълон қилинди

Ўйин Тошкент вақти билан 20:00да старт олади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари!  Бугун Испания Ла Лигаси сўнгги туридан жой олган "Алавес" - "Барселона" баҳси бўлиб ўтади. Ушбу баҳсни сиз азизлар билан биргаликда томоша қиламиз.  

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика