Latest news

22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  52 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  1 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  3 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  7 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  15 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  2 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  4 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  18 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  16 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  5 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  1

"КЮ-2015" биринчи ўйинда "Пахтакор" ғалаба қозонди News

"КЮ-2015" биринчи ўйинда "Пахтакор" ғалаба қозонди

Бугун "Ёшлик" спорт мажмуасида "Championat.asia" ҳамда "Oreo" савдо белгиси ҳамкорлигида ўтказиладиган "Келажак Юлдузлари-2015" футбол фестивалининг биринчи тур учрашувлари бўлиб ўтди

"Пахтакор" - "Локомотив" 2:0 (1:0)

Голлар: Рихсибоев С, Норбиев М.

"Пахтакор": Мансуров Ш, Бахтиёров М, Абдуллаев А, Ҳикматуллаев М, Атометов А, Рихсибоев С, Ли Владимир, Искандеров А, Мирафзалов А, Норбиев М, Усмонов К, Асқаров Ж.

Мураббий: Виктор Шимяков.

"Локомотив": Сибгатулин Р, Бахтиёров Ш, Шокиров М, Аматов А, Баҳодиров К, Учқунов М, Алишеров А, Мирзаев Л, Хазигалиев А, Ашуров А, Жўраев Ҳасан, Жўраев Ҳусан.

Мураббий: Суннат Рўзиев.


Ўйин бошланишидан аввал 2006 йилда таваллуд топган ўсмирлар ОЧЛда бўлгани каби учрашув комиссари билан залга тушиб келдилар. Давлатимиз мадҳияси янграгач, икки жамоа аъзолари биргаликда суратга тушдилар.




Куни кеча Туркияда бўлиб ўтга фестивалда биринчи ўрин билан қайтган ёш темирйўлчилар ўйиннинг дастлабки дақиқаларданоқ ташаббусини ўз қўлларига олишга ҳаракат қилдилар. 20 дақиқадан икки бўлим давом этган учрашувнинг биринчи бўлимида ҳужумни "Локомотив" қилган бўлсада, голни "Пахтакор" аъзоси урди. Қизиғи шундаки, Виктор Шияков дарвозага аслида ҳимоячи бўлган футболчини ўйинни бошиданоқ таркибга киритди. Бу эса ўйин натижасига ўз таъсирини ўтказа олди. Рихсибоев томонидан киритилган биринчи голда айнан Мансуровнинг тезкор ҳаракатлари сабаб бўлди. Иккинчи бўлимда эса Нойерга ўхшаб ҳаракат қилган посбон иккита сейв қилди. Гарчанд,ўз дарвозасидан иккита гол ўтказиб юборган бўлсада, Сибгатулин ҳам ўз постида ишончли турди. 

Ўйинни футболчиларнинг захира ўриндиғидан бевосита Иван Нагаев ва Неманя Яничич томоша қилдилар. Олий лигада ўз ўрнига эга футболчилар билан бир қаторда ўтириш ёшларимизга катта қувонч бағишлагани бўлса ажаб эмас.







Учрашув якунига кўра "энг яхши футболчи" дея "Пахтакор" жамоасининг дарвозабони Ш.Мансуров топилди. Унга "Akfa olami" савдо бренди томонидан телефон совғаси топширилди.




Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика