Latest news

11:18Роналду Луис Диасни "Ал Насср"да кўришни истамоқда — клуб 100 миллион евро беришга тайёр  0 10:46"Like Сup" қайтди. 3 та тўқнашувда 29 та гол урилган учрашувлардан галерея  2 10:19ОКМК назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда енгди  0 09:52Валижон Раҳимов: "Нима учун ўзимни кўрсата олмаганимни ҳалигача тушуниб етмадим"  2 09:15"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр  6 08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  3 08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  3 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0 07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   2 01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  14 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  10 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  2 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2

КХДР терма жамоаси нима учун Лаосда ўйнамаяпти? News

КХДР терма жамоаси нима учун Лаосда ўйнамаяпти?

ЖЧ-2026 саралаш босқичининг муҳим ўйинлари олдидан ҳеч бир детални кўздан қочириб бўлмаяпти.

Эндиликда ҳар бир воқеани синчиклаб кузатиб боришга мажбурмиз. Гуруҳдаги рақибимиз КХДР (Шимолий Корея) терма жамоасининг навбатдаги уй учрашувини Лаосда эмас, балки Саудия Арабистонида ўтказиши қатор гап-сўзларга сабаб бўлишда давом этмоқда.

Гап аслида КХДРнинг қаерда ўйнашида эмас, гап уларнинг рақиби кимлигида. Шимолий Корея шу пайтгача учта уй учрашувини Лаос пойтахтида ўтказди. Шимолликлар Қатар, Эрон ва Ўзбекистон билан Лаосда кураш олиб борди. Лекин БАА билан ўйинга келганда бу жамоа Лаосда ўйнамайдиган бўлди ва ундан кўра Саудия Арабистонида жойлашган "Шаҳзода Файсал бин Фаҳд" стадионини танланди.

Бизнинг ҳайронлигимиз нимада? Ҳамма қатори БАА терма жамоасининг Лаосга бормаслигида. Чунки биз 13 очко тўплаган бўлсак, БАА 10 очко билан изма-из таъқиб қиляпти. БАА биздан ўзиб кетишини хоҳламаймиз, шу боис нафақат ўзимизга, балки рақибларимизга боғлиқ бўлган ҳар бир деталга эътибор беришга мажбурмиз. Ҳаммасига шунчаки кўз юмиб тура олмаймиз.




КХДР - БАА учрашуви Лаосдан Саудия Арабистонига кўчирилгач, кўпчилик бунда БААнинг қўли бор, улар ўзларига осон бўлиши учун Шимолий Кореяни кўндиришди, керак бўлса стадион топиб йўлкира харажатларини ҳам қоплаб беришади дея тахмин қила бошлади. Энди бу фақат гап-сўзлар холос. Аслида ўйин кўчирилишининг сабаби бошқа ёқда экан.

Гап шундаки, 20 март куни Лаос ҳам ўз майдонида ўйнайди. Шри Ланка терма жамоаси билан бўладиган ўртоқлик учрашуви худди шу кунга қўйилган. Мамлакат пойтахтида халқаро даражадаги учрашувни қабул қила оладиган стадион битта шекилли Лаос ўз уйида ўйнашини билгач, КХДР зудлик билан бошқа вариант қидиришга тушди. Натижада яна бир бетараф майдон сифатида Ар Риёддаги стадион танланди.

Қоидага кўра, терма жамоаларга ОФК стадион топиб бермайди. ОФК фақат стадионларни қабул қилади ва ўйин ўтказса бўлиши ёки бўлмаслигини айтади.  Яъни, бу ўринда ОФК Лаосга ҳеч қанақа ёрдам бермаган. БАА шимолликларнинг қулоғига шу яқин атрофда яхши стадион бор, шу ерга келиб ўйнанглар деб шипшитиб қўйган бўлиши мумкинми? Мумкин. Ҳар ҳолда бу вазиятда ҳар қандай гумон хаёлга келади.

Уй ўйинларини бир давлатдан бошқасига кўчириш янгилик эмас. Масалан, "B" гуруҳидаги Фаластин биринчи уй учрашувини Малайзияда (Иорданияга қарши), иккинчи уй учрашувини Қатарда (Қувайтга қарши) ва учинчи уй учрашувини Иорданияда (Жанубий Кореяга қарши) ўтказди. Учта уй учрашувида уч хил стадиондан фойдаланди. Фаластин терма жамоаси чеклов ва тақиқ сабаб ЖЧ саралаш баҳсларини ўз майдонида ўктаза олмаяпти, шу боис ҳар гал стадион қидиришга мажбур бўлмоқда.

ОФК наздида терма жамоалар бундай вазиятда нейтрал стадион топса бўлгани. Қайси ўйингоҳни афзал деб билиш эса мезбон жамоанинг ўзига боғлиқ. Яна Шимолий Корея мавзусига қайтамиз. Бу жамоа 20 март куни Қатар меҳмони бўлади, шундан сўнг Саудия Арабистонига парвоз қилиб, БАА билан ўйинга тайёргарлик кўради. Яъни бу ўринда КХДРнинг нима сабабдан Ар Риёдни танлашига мантиқ бор. Иккала ўйин орасидаги вақт беш кун эканини инобатга олсак, жамоа ортиқча толиқиб қолмаслиги учун ҳам Саудия вариантини танлаган деса бўлади.

ОФК терма жамоалар олдига "бетараф майдон" талабини қўйдими, муҳими ўйин бошқа мамлакатда ўтказилса бўлгани. Бу ўринда яна бир жиҳатни келтириб ўтамиз: биринчиси, ўйин рақиб жамоа мамлакатидаги стадионлардан бирида ўйналмайди ва иккинчиси ўйин Осиёдан ташқари ўтказилмайди. Яъни нейтрал стадион деганда ОФКга аъзо мамлакатлардан бирининг ўйингоҳи бўлиши шарт.




Бунинг сабаби шуки, Фаластин терма жамоаси Жазоирда ўйнашни хоҳлади, Шимолий Корея ҳатто Туркия вариантини танлади. Лекин ОФК бунга кўнгани йўқ. Жамоаларга ОФКга аъзо давлатлардан бирида ўйин бўлиши керак деб тушунтирилди. Қолаверса, бетараф майдонда ўйнаётган жамоалар фақат Шимолий Корея билан Фаластин эмас. Ливан, Сурия, Афғонистон терма жамоалари ҳам бошқа стадионларда уй учрашувларини ўтказиб келмоқда.

Хуллас, шунақа гаплар. Биз яхшиси ўз ўйинимиз ҳақида ўйлай қолайлик. Қолган тўртта учрашувда ижобий натижа қайд этиб, камида иккинчи ўриндан пастга тушмасак - марра бизники. Шунда КХДР терма жамоасининг уй учрашувини қаерда ўтказиши-ю, БАА қанча очко тўплаганининг умуман аҳамияти қолмайди.

Х.Холиқов.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика