Latest news

17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:26Музаффар Музаффаров жамоаси билан тарихий натижа қайд этди   5 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:57"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  5 14:48"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди  4 14:12"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи  4 13:43"Ливерпуль" бразилиялик ҳужумчи харидини кўриб чиқмоқда  0 13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  2 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  2 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  7 11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  6 11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  3 10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  3

КХДР бош мураббийи: "Эртанги ўйинда асосан янги футболчиларни синовдан ўтказамиз" News

КХДР бош мураббийи: "Эртанги ўйинда асосан янги футболчиларни синовдан ўтказамиз"

Эртага ўтказиладиган Ўзбекистон ҳамда КХДР терма жамоалари ўртасидаги ўйин олдидан меҳмонлар бош мураббийи Юнг Жанг Сунг иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

КХДР терма жамоаси бош мураббийи Юнг Жанг Сунг ОАВ ходимлари саволларига жавоб қайтарди.

"БААдаги Осиё кубогидан сўнг илк маротаба ўйин ўтказамиз. Таркибимизда ўзгаришлар бўлди. Ўйлайманки, ушбу ўйин ҳар икки жамоа учун фойдали бўлади", - деб сўз бошлади мураббий. 


-Жамоа 140 кун ичида ўйнамади. Эртанги ўйинга жамоа қай даражада тайёр?

-Тўғри, биз Осиё кубогидан сўнг умуман ўйнамадик. Асосан ўзимизда машғулотлар ўтказдик. Таркибимизда янги номлар бор. Ўзгарган


-Осиё Кубогида шармандали натижа қайд этди. Бугунги кунда раҳбарият мураббий олдига қандай вазифа қўйган? Терма жамоа буни қай даражада уддалай олади? 

-Раҳбарият олдимизга қўйган асосий вазифалардан бири - ЖЧ саралаш босқичига яхши тайёргарлик кўриб, муваффақиятли иштирок этишдан иборат. 





-Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий учун натижа муҳимми ёки унда янги футболчиларни синовдан ўтказиш асосий мақсадми?

-Олдинда турган ўйинда натижа биз учун муҳим эмас. Асосан янги футболчиларни синовдан ўтказишни мақсад қилганмиз. Ушбу таркибга маҳаллий футболчиларни жалб этганман. Айтганимдек, асосий мақсадимиз ЖЧ саралашига муносиб тайёрланиш.


-Эртанги ўйинда футболчиларга мотивация бера оладиган омил борми?

-Мазкур учрашувда нима мотивация бўла олади? Эртага биз асосан янги футболчиларга ишонч билдирамиз. Уларнинг мақсади жаҳон чемпионатига чиқиш. Улар ўзини кўрсатиши лозим. Айнан шу мотивация вазифасини бажаради. 


-КХДР ўртоқлик ўйинлари учун кучли рақиб топишга қийналадими?

-Биз терма жамоани йиққанимизга 20 кун бўлди. Жамоа янгидан қурилмоқда. Биз МТЖ учун янги футболчиларни селекцияси билан шуғулланмоқдамиз. 


Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди

Фото: Толибжон Қосимов, Жаҳонгир Файзуллаев



Rating: -13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика