Latest news

11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  1 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  1 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  12 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  16 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  10 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  57 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5

Кутилмаган учрашув, кутилган меҳмонлар ёхуд "Андижон"нинг ўйинлари атрофидаги воқеликлар News

Кутилмаган учрашув, кутилган меҳмонлар ёхуд "Андижон"нинг ўйинлари атрофидаги воқеликлар

Tags :  Андижон
Режалаштирилганидек, “Андижон” 4 февраль куни иккита учрашув ўтказди.

Рақиблар – Руминиянинг “Селимбар” ва Грузиянинг “Сабуртало” жамоалари эди. Белекдаги “Фанатик” ареналаридан фойдаланилди. Аввало, “Фанатик” 2 стадионида жамоамизнинг “Селимбар”га қарши учрашуви ўтказилди. Олдиндан айтиш жоизки, мураббийлар иккала учрашув учун футболчиларни тақсимладилар ва уларнинг имкониятларини яна бир бор синовдан ўтказдилар.

Таркибга назар ташлаган бўлсангиз, унда Демир Имерига кўзингиз тушганлиги аниқ. Македониялик ярим ҳимоячи ҳозирча жамоамизда кўрикда бўлиб турибди. Хомяков шогирдлари “Селимбар”га қарши баҳсда бир қанча голли имкониятларни яратдилар. Бироқ ҳужумларни гол билан якунлашда омад юз ўгирди. Албатта, руминияликларда ҳам имкониятлар бўлди, якунда эса дарвозалар дахлсиз қолди. Дарвоқе, жамоамиз аъзолари – Элдор Адҳамов ва Абубакир Режаббоев жароҳат туфайли ушбу баҳсларни ўтказиб юбордилар.

“Андижон”нинг “Сабултаро”га қарши иккинчи ўйини қўшни майдонда ўтди. Илк учрашув давом этаётган пайтда грузияликларга қарши беллашув учун ажратилган асосий таркиб машғулотларни давом эттириб турди. “Селимбар”га қарши беллашув якунланиши биланоқ қўшни майдонга кўчиб ўтдик ва дарҳол барча эътибор “Сабултаро” билан баҳсга қаратилди.

Иккинчи ўйин ҳам қизиқарли кечди. Дарвоқе, беллашувдан олдин кичик бир қизиқ ҳолат юз берди. “Сабултаро” клуби бош мураббийи Гиорги Микадзе ўз вақтида Андижоннинг “УзДонгЖу” жамоасида тўп сурган. Ўша маҳалда ҳозирда “Андижон”да ёрдамчи мураббий сифатида меҳнат қилаётган Элёр Раҳматуллаев билан бирга тўп суришган. Баҳс аввалида Микадзе Раҳматуллаевни кўриши биланоқ дарҳол ёнига бориб, ўзини таништирди ва “УзДонгЖу”да бирга тўп сурганини эслатди. Улар олдинги хотираларини ёдга олдилар. Орадан 16-17 йил ўтган бўлса ҳам Гиорги Микадзе Элёр Раҳматуллаевни унутмагани ва бир қарашдаёқ таниганига қойил. Улар учрашувдан кейин илиқ тарзда хайрлашишди.

Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсак, биринчи бўлимда Фарҳод Бекмуротов рақиб дарвозасини ишғол этди. Лекин учрашув якунига қадар грузияликлар икки марта жавоб қайтарган ҳолда ҳисобни 1:2 кўринишига келтирдилар. Шу тариқа, иккинчи учрашувда жамоамиз имкониятни бой берди. Асосийси, мураббийлар ушбу ўйинлар орқали жамоа ўйинини шакллантириб бормоқдалар.

Яна бир ҳолат эътиборимизни тортди. “Фанатик” ареналари бир-бирига ёнма-ён жойлашгани учун қўшни майдонларда турли хил мамлакатлардан келган жамоалар шуғулланишар, яна бошқасида эса ўртоқлик ўйинлари ўтказиларди. Жамоамиз ўз ўйинини ўтказаётган маҳалда “Сўғдиёна” ҳамда “Пахтакор” клублари қўшни майдонларда машғулотларини олиб бордилар. Шунингдек, Қозоғистон чемпиони “Ордабаси” Арманистоннинг “Пюник” клуби билан ўйнади ва 2:4 ҳисобида ютқазди. Ушбу баҳсда “Ордабаси” таркибида ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев тўп сураётганига ҳам гувоҳ бўлдик. Бундан ташқари, “Қизилқум” бош мураббийи Жамшид Саидов ва унинг ёрдамчилари “Андижон” иштирокидаги ўйинларни стадионда кузатиб бордилар.

1-ўйин. “Андижон” – “Селимбар” (Руминия) – 0:0.

“Андижон”нинг бошланғич таркиби: Игор Литовка, Илдар Маматказин, Ислом Маматказин, Абдувоҳид Ғуломов, Сардор Азимов, Муҳаммадкарим Тоиров, Леван Арвеладзе, Суҳроб Бердиев, Фарҳод Соҳибжонов, Демир Имери, Диёр Тоиров.

Захирадан майдонга тушганлар: Суннатилла Абдуллажонов, Асад Ҳабибуллаев, Шаҳбоз Эркинов, Моҳир Комилов, Асилбек Айсаров.

“Селимбар”: Алдеску Мариус, Гитс Александру, Палмеш Раул, Натеа Чиприан, Митреа Флонимел, Памос Микаел, Салим Тудор, Деак Габриел, Родри Хернандо, Суаре Кациан, Поп Александру.

2-ўйин. “Андижон” – “Сабултаро” – 1:2 (1:0).

“Андижон”: Игор Литовка, Владимир Бубаня, Марлен Чобанов, Абдувоҳид Ғуломов, Иззат Абдурасулов, Фарҳод Бекмуратов, Шерзод Эсанов, Илҳом Абдуғаниев, Фарҳод Соҳибжонов, Бектемир Абдуманнонов, Шаҳбоз Эркинов.

Захирадан майдонга тушганлар: Асилбек Айсаров, Моҳир Комилов, Суннатилла Абдуллажонов, Суҳроб Бердиев, Демир Имери.

"Сабултаро”: Лазаре Купатадзе, Иракли Комахидзе, Александре Нариманидзе, Гиорги Жеренаия, Тсотне Капанадзе, Шота Ноникашвили, Бакар Хардава, Дадиани, Гизо Мамагеишвили, Гиорги Кохреидзе, Саба Мамачашвили.

“Андижон” матбуот хизмати.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика