Latest news

19:28Transfermarkt: "Машъал" футболчиси Ироқ клубига ўтди  0 19:02"Шўртан", "Арал" "Олимпик-MobiUz" ва "ФарДУ" Про лигада иштирок этиши аниқ  6 18:35Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг вақтинчалик мураббийи бўлиши мумкин  4 18:07Бобир Абдихолиқов: "Насаф" — иккинчи уйим"  9 17:39Гашек АҚШни Жаҳон чемпионатидан маҳрум этишга чақирди  9 17:10Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичида иштирокчилар саватларга ажратилади  1 16:48"Арсенал" собиқ ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га ўтди  0 16:21Рафинья: "Агар Флик келмаганида, мен "Барса"дан кетган бўлардим. У ҳаммасини ўзгартирди"  7 15:53Расман: Балотелли "Ал Иттифоқ" билан шартнома имзолади  4 15:25Салоҳ: "Миср терма жамоасидаги шерикларим билан бирга ўйнаш имкониятидан жуда бахтиёрман"  1 14:58"Динамо" назорат баҳсида "Хоразм" устидан ғалабага эришди  9 14:36Хаби Алонcони "Реал"да нималар кутаётгани маълум бўлди  7 14:09"Ливерпуль" футболчисини мавсум охиригача йўқотди  5 13:42МЮ Англия Кубогидан чиқиб кетди, "Интер" ва "Наполи" муроса кўчасини танлади, Эндрик Францияда ғалаба голидан бошлади  1 13:15Бугунги ўйинлар: Роналду "Ал Насср" билан "Ал Ҳилол" майдонида, "Ювентус" ҳамда "Ливерпуль" эса уйда ва бошқалар  0

Кутилган ҳол News

Кутилган ҳол

Диёр Имомхўжаевнинг ПФЛ бош директори этиб тайинланиши кутилган ҳол деб ўйлайман.

Аслида бош директорми ёки бош директор вазифасини бажарувчими, ҳозирги шароитда бунинг фарқи йўқ. Чунки ҳозир барчанинг ўй-хаёли битта нарсага қаратилган: карантиндан кейин футболимиз қандай ҳолатда бўлади? Ва бу борада кўпчилик лавозим даражаси билан қизиқаётгани йўқ. 

Биз нима сабабдан аввалги раҳбар Даврон Шоқурбонов ишдан бўшаганини билмаймиз. Бу ҳақда ПФЛ расмий баёнот бермади. ПФЛ фақат бош директор вазифасини бажарувчи этиб Диёр Имомхўжаев тайинланганини эълон қилди.

Айни пайтда ПФЛ бош директорлигига Диёрдан яхши номзод йўқ эди. Ҳа, у катта футбол ўйнамаган (бир хил мутахассислар шундай дейишни яхши кўради: сен ўзи футбол ўйнаганмисан?) Бу билан сен футболда нимани ҳам тушунардинг демоқчи бўлишади шекилли.

Лекин Диёр Имомхўжаев ўқиган, тушунган йигит. У барибир футбол ичидан чиқди, бир думалаб четдан келиб қолгани йўқ. У ПФЛда иккита раҳбар билан ишлашга улгурди. Кўп тажриба тўплади. Ҳужжат ва қоғоз билан ишлашни ўрганди.

Диёр Имомхўжаевнинг менга ёқадиган энг яхши хислати бу - тўғрисўзлиги ва миясига нима келса шуни айтиши. Унинг фикри тўғри ё нотўғри, бу иккинчи масала, муҳими ўзининг мустақил фикри бор ва шуни доим баралла айтиб келган. Диёр Имомхўжаев бу лавозимга таниш-билиш орқали эмас, балки ўз меҳнати сабаб эришди. Унинг футболда "танкаси" йўқ деб ўйлайман. "Танкаси" бор бўлса ҳам бу - унинг фикрлаши ва қўлидан келадиган ишни бажариши.

Диёр қийин вазиятда бошқарувни қўлга олди. Карантиндан кейин қай йўсинда давом этишимизни белгилаб олиш осон бўлмайди. Умуман бундан кейинги футбол қандай ҳолатда бўлиши мавҳум. Коронавирус балоси жуда кўп соҳаларни тўхтатиб қўйди. Бу балони илдизи билан йўқотмай туриб футбол яна аввалги даражасига қайтишига ишониш қийин.

Ҳозирги шароитда Диёр Имомхўжаев олдида карантиндан кейинги Суперлига, Пролига ва бошқа ички мусобақаларни қай тарзда давом эттириш бирламчи вазифа бўлиб турибди. Чунки қандай бўлмасин чемпионатни давом эттириб қўйиш керак. Ўйлаймизки, унинг олдида бир нечта вариантлар йўқ эмас.

Диёр Имомхўжаевни қўллайдиган биринчи навбатда бу - клублар. Шу боис қандайдир қарор чиқаришдан олдин клублар таклифини ўрганса ва атрофдагиларнинг ўринли маслаҳатига қулоқ солса, ўйлайманки, унинг ишлари беш бўлади. Фақат бунинг учун биринчи навбатда ҳамма клубни бирдек кўриб бамаслаҳат иш юритиши шарт.

Янги лавозим ва янги масъулиятли ишда унга омад тилаб қоламан.

Х.Холиқов.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика