Latest news

17:59"Барселона" футболчиси шартномани узайтириш бўйича музокараларни тўхтатди  1 17:33"Куртуа Бельгия терма жамоасига қайтиш-қайтмаслик масаласини ўзи ҳал қилиши ғалати"  0 17:06"Арсенал" мухлислари учун хушхабар! Артета Сака жароҳатдан қайтаётганини эълон қилди  2 16:40Чўгирмали мухлислар, "отжимания" қилаётган Аброр, Air Қўзиев – "Хоразм" мавсумни ишончли ғалаба билан бошлаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:23Гиоргадзе, Урата, Станоевич, Ҳамробеков... Суперлига 1-тур рамзий терма жамоаси  5 15:55Европанинг учта нуфузли клуби Ван Дейкка кўз тикди  3 15:29Райс: "МЮ билан дуранг – адолатли натижа"  2 15:04"Биз охиригача курашамиз". Эдегор – "Арсенал"нинг чемпионлик имкониятлари ҳақида  3 14:38Аморим: "МЮ ҳеч қачон ўлмайди, бу аниқ"  3 14:10"Ал Ҳилол" ҳужумчиси Митрович юрак тез уриши туфайли шифохонага ётқизилди  19 13:46"Навбаҳор" "Динамо" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:28"Барселона" ва "Реал" футболчилари медиа лига клуби президенти бўлади  0 13:00Буффоннинг ўғли Филиппо Инзаги жамоасида дебют қилди  3 12:33"Манчестер Юнайтед" АҚШда турнир ташкил қилади  1 12:10Суперлига 1-туридаги водий дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0

Кутганмидингиз? Тиниб-тинчимас Роналдудан навбатдаги рекорд! News

Кутганмидингиз? Тиниб-тинчимас Роналдудан навбатдаги рекорд!

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Миллатлар Лигасининг 2-турида Шотландияга қарши ўйинда (2:1) ғалаба голини урди.

Бу учрашувда португалиялик форвард рекорд қайд этди, дея хабар берди "Stats Foot".

Роналду илк бор Шотландия дарвозасини ишғол қилди. Шундай қилиб, Криштиану 48 та терма жамоа дарвозасига йўл топди, бу эса рекорд кўрсаткичдир.

39 ёшли ҳужумчи терма жамоа миқёсида Люксембургга қарши ўйинда энг кўп гол урган (11 гол). Роналду Литва ва Швецияга қарши ўйинларда 7 тадан гол уришга эришган.

Эслатиб ўтамиз, Португалия терма жамоаси сентябрь ойидаги ўйинларини тугатди. Роберто Мартинес шогирдлари Миллатлар Лигасида Хорватия ва Шотландияни бир хил – 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Роналду иккала учрашувда ҳам тўп киритди.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика