Latest news

23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  17 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   18 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  18 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  83 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  652 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  17

Куртуа: “Ҳакамларнинг бир қатор қарорлари “Реал”ни ғалабадан маҳрум қилди” News

Куртуа: “Ҳакамларнинг бир қатор қарорлари “Реал”ни ғалабадан маҳрум қилди”

“Реал” посбони Тибо Куртуа жамоасининг Испания чемпионатидаги иштироки хусусида гапирди.

“Охир оқибат “Атлетико” Ла Лигани бой бериб, чемпионлик бизга насиб этиши мумкин эди. Ҳа, улар анча вақт турнир жадвалида етакчилик қилишди ва якунда ғолиб бўлишди. Аммо бир қатор ўйинларда ҳакамларнинг қарорлари бизни ғалабадан маҳрум этди.

Албатта, турнирда ғолиб бўла олмаганимиздан хафа бўлдик, аммо футбол шунақа. Мавсумнинг иккинчи ярмини жуда яхши ўтказдик. Муҳим ўйинларда ғолиб чиқдик. Даражаси бирмунча пастроқ жамоалар билан ўйинларда қўпол хатоларга йўл қўйдик.

ЕЧЛ ярим финалида “Челси”га қарши баҳсда бизга омад кулиб боқмади. Жароҳатлар, коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар таркибимизга жиддий таъсир қилди. Умуман олганда лондонликлар иккинчи учрашувда кучлироқ эканликларини кўрсата олишди. Якунда эса улар турнирда ғолиб чиқиб, Тухел келгач жамоанинг ҳақиқий даражасини кўрсатиб бера олди”, дея Куртуанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Le Soir.

Rating: -13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика