Куртуа: "ЕЧЛдаги ғалаба - "Челси" учун мотивация"
16 feb 2016 20:00
News
Куртуа: "ЕЧЛдаги ғалаба - "Челси" учун мотивация"
«Челси» дарвозабони Тибо Куртуа ПСЖга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Иккала жамоада ҳам кучли футболчилар йиғилган. Шу сабабли, қаттиқ ўйин бўлиши кутилмоқда.
Терри - бизнинг етакчимиз. Унинг ўрни билинади. Лекин, Иванович ва Кэхилл ҳам Жондан ёмон ҳаракат қилмайдилар.
Чемпионлар лигасидаги ғалаба - "Челси"нинг асосий мақсади. Лекин, турнирда кучли жамоалар йиғилган. Улардан бири ПСЖ. Ўз мақсадимиз сари босқичма-босқич эришишимиз керак. Ғалаба учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз", - дейди бельгиялик дарвозабон.
Link :
Source : uefa.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments