Latest news

07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  3 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  9 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  22 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  20 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  3 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  11 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  8 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  382

Куртуа "Ал Ҳилол" билан дуранг бўйича тушунтириш берди News

Куртуа "Ал Ҳилол" билан дуранг бўйича тушунтириш берди

"Қаймоқранглилар" дарвозабони ўйинни суст бошлашганини тан олди ва жамоа иккинчи бўлимда кучайганини қайд этди.

"Реал" дарвозабони Тибо Куртуа жамоанинг Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубига қарши Клублар ўртасидаги ЖЧдаги илк учрашуви ҳақида фикр билдирди. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди ва қўшиб берилган вақтда Федерико Вальверде пенальтини голга айлантира олмади.

"Биринчи бўлимда жуда секин ўйнадик ва ўз ритмимизни топишда қийналдик, улар эса яхшироқ ҳаракат қилишди. Биз гол уришга муваффақ бўлдик, аммо улар пенальти орқали ҳисобни тенглаштирди. Ўйлайманки, иккинчи бўлимда яхшироқ тўп тепдик. Агар худди шу руҳда давом этсак, бир нечта учрашувларда ғалаба қозонамиз", – деди Куртуа.

ФИФА Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2025 йилнинг 15 июнидан 13 июлига қадар АҚШда бўлиб ўтади. Турнирда саккиз гуруҳга бўлинган ҳолда 32 та жамоа иштирок этмоқда. Ҳар бир тўртликдан иккита энг кучли жамоа плей-офф босқичига йўл олади.

"Реал"нинг кейинги ўйини 22 июнь куни "Пачука"га қарши кечади. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика