Latest news

21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  0 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  1 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  5 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  16 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  16 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  5 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0

"Купернинг собиқ ёрдамчиси, янги мураббий ва Галиулин ҳақида". Вадим Абрамов билан суҳбат News

"Купернинг собиқ ёрдамчиси, янги мураббий ва Галиулин ҳақида". Вадим Абрамов билан суҳбат

Ўзбекистон терма жамоаси айни пайтда Дубайда хориж йиғинини давом эттирмоқда.

Терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов championat.asia сайтига эксклюзив интервью берди.

- Вадим Карленович, Дубайдаги йиғин қандай ўтмоқда?

- Йиғин одатий тарзда ўтмоқда. Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик давом этмоқда. Айни пайтда легионерларни чақира олмаймиз, шу боис бошқа футболчиларни синовдан ўтказиб олаяпмиз. Бу йиғин доирасида учта назорат учрашувини ўтказамиз. Барча футболчилар режа бўйича машғулот ўтказишмоқда.

- Мураббийлар штабида ўзгаришлар кузатилди...

- Тўғри мураббийлар штабида ўзгаришлар бор. Жисмоний тайёргарлик бўйича янги мураббий Антонио Сариоглу келди. У терма жамоада Эктор Куперга ёрдам берганини яхши биласиз. Бундан ташқари Тимур Кападзенинг ўрнида Виктор Григоревич Тишенко келди. Кападзе бор эътиборини олимпия терма жамоасига қаратиши туфайли миллий терма жамоада энди менга Тишенко ёрдам беради. У жуда ҳам тажрибали мураббий, Москванинг "Локомотив", Киевнинг "Динамо" клубларида турли лавозимларда ишлаган. Катта тажрибаси бор мутахассис четдан жамоамизга баҳо беради ва камчиликларни бартараф этишда ёрдам беради.



- Тишенкони терма жамоага чақириш кимнинг қарори?

- Тишенкони чақириш шахсан ўзимнинг қарорим бўлди. Уни анчадан бери яхши биламан. Антониони эса менга тавсия қилишди. Бунгача у билан бирга ишлаганлардан яхши фикрлар эшитдим. Антонио билан танишдим, гаплашиб олдим. Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийнинг методлари билан танишиб бораяпмиз.

- Вагиз Галиулиннинг ҳозирги даражаси терма жамоа талабларига жавоб берадими?

- Галиулин бизнинг талабларимизга жавоб берадими ёки йўқми бўлажак ўйинларда билиб оламиз. Шу боис уни бу йиғинга чақирдик. Уни олимпия ва миллий терма жамоадаги ўйинлари орқали яхши биламан, бирга ишлаганмиз. Тажрибали футболчи, таркибимизда ёшлар жуда кўп, шижоат ва тажриба уйғунлиги бизга фойдали бўлади.

- Галиулин терма жамоага қандай киришиб кетди?
- Вагиз терма жамоада олдин ҳам ўйнаган, Аҳмедов билан, Тўраев билан бирга тўп тепган. Терма жамоа учун янги эмас, шу боис мослашиш борасида ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ.

 
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика