Latest news

17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  0 16:44Big name, Big team, Big coach...  13 16:19"Футбол олами". Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" ғолиб, водий дербисида "Андижон" ютқазди, "Бунёдкор" - "Насаф" 2:2  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  7 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  4 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  11 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  6 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  4 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  2 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  28 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2

Купер Уммонга “сюрприз” тайёрламоқда News

Купер Уммонга “сюрприз” тайёрламоқда

Осиё Кубоги бошланди. Аммо очилиш учрашуви бўлган БАА – Баҳрайн ўйинини кўролмадик.

Бу пайт биз Шаржадаги илк машғулотни ўтказаётгандик. Дарвоқе, Шаржа ҳақида. Чиройли шаҳар. Машина жудаям кўп. Йўллар тор.Бизга ОФК томонидан ажратилган автобус бу йўллардаги тиқилинчлардан аранг ўтиб, машғулот бўладиган майдонга етиб олди. Ҳа, айтганча, ташкилотчилар ҳар бир терма жамоага полиция ходимларини бириктириб қўйишган. Стадионга бориш-келишда кузатиб қўймоқда. Шунда ҳам кўчадаги машиналар йўл бергиси келмайди. Ҳамма қаергадир шошилади, биринчи бўлиб ўтиб кетишга интилади.

Шаржадаги меҳмонхонада қўриқлаш хизмати қўйилган. Бегона шахсларни меҳмонхонага киритишмаяпти. Фақат ОФК томонидан терма жамоа аъзолари учун тақдим қилинган аккредитацияларни кўрсатиб кириш мумкин. Бундан ташқари, ҳар бир қаватда махсус хизмат ходимлари туну кун навбатчилик қилиб ўтиришибди. Меҳмонхонага келганимизда хоналарга жойлашишдан аввал махсус итлар ёрдамида биз жойлашадиган ҳар бир хона текширувдан ўтказилди. Хуллас, мусобақа давомида ҳар бир терма жамоа ўзини хавфсиз ҳис қилиши учун барча чора-тадбирлар кўрилган.


ОФК турнир давомида ёрдам бериб юриши ҳар бир терма жамоага координатор бириктирган. 24та терма жамоага бириктирилган ОФК координаторларидан фақат 2 нафар аёл киши бўлиб, шулардан бири бизнинг терма жамоа билан ишлаяпти.  



Исми Майса. Жуда ҳам пишиқ-пухта, ўз ишини яхши биладиган, пунктуал ва қатъий, шўх-шаддод қиз. Сўраган масалаларимизни бир зумда ҳал қилиб беради. Эртанги режалар бўйича, нималар кераклиги ҳақида 4-5 марта сўраб, ҳар сафар ён дафтарига ёзиб олади. Мусобақа давомида БААдан кейин Ўзбекистонга мухлислик қилишга ваъда берди. “БАА билан плей-оффда тўқнаш келиб қолсакчи?”, - деб сўрагандик, “БААга бутун мамлакат мухлислик қилади, мен меҳмонлар ҳурмати учун Ўзбекистонни қўллаб-қувватлайман”, - дем мулоазамат қилиб қўйди.

Ўзбекистонликларни бу ерда кўп учратиш мумкин. Меҳмонхонага келишимиз билан тушлик қилгани ресторанга кирдик. Бизга 3 нафар ходим хизмат кўрсатаётгандик. Делегациямиз аъзолари улардан бирини ёнига чақириб, апельсин шарбатини сўрай бошлади: “Please, orange juice”. Жавоб эса соф ўзбекча бўлди: “Ҳозир опкеламан, ока”. Кўринишидан арабга ўхшайдиган бу йигит ўзимизни юртдан экан. Юртдан узоқда, бегона жойда ўзбек тилида янграган сўзларни эшитиш ниҳоятда ёқимли бўлди.

Кечқурунги машғулотлар деярли икки соат давом этди. Енгил машқлардан кейин футболчилар икки гуруҳга бўлиниб футбол ўйнашди. Ушбу ўйинни томоша қила туриб, Уммонга қарши қайси футболчилар асосий таркибда тушишини аниқлаб олдик. Таркибда кутилмаган “сюрприз” бўлиши ҳам мумкин.  “Мистер” биринчи ўйинга қандай режа тайёрлаётгани менга қоронғу, аммо рақибларни довдиратиб қўймоқчи экани аниқ. Ҳаммасини 9 январь куни билиб оламиз.  

 

Ёқубжон Бобожонов, ЎФА Матбуот хизмати бошлиғи
Шаржа, БАА

Rating: +75   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика