Latest news

14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  0 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:57Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланмоқда: Ўзбекистон кимлар билан тушади?  0 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   3 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  0 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  3 12:32"Металлург" – сокинлик бағридаги юбилей  7 12:03Расман: "Бунёдкор" легионер ҳужумчи трансферини эълон қилди  2 11:45Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади"  1 11:22"Бу рассомни Ван Гог билан солиштиришга ўхшайди". Гвардиола Месси ва Ямаль ҳақида  4 10:54Санчо учинчи марта "Боруссия"га қайтиши мумкин  0 10:26"Пахтакор" ва "Бунёдкор" собиқ ҳужумчиси фаолиятини "Шўртан"да давом эттириши мумкин  7 09:55Жоау Феликснинг "Ал Насср"даги маоши маълум  1

Купер нега гапирмаяпти? News

Купер нега гапирмаяпти?

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида Австралияда йиғин ўтказди.

Ушбу йиғин доирасида вакилларимиз дастлаб Ливан, сўнгра Жанубий Корея билан ўртоқлик учрашувлари ўтказишди.

Бу баҳсларда битта дуранг ва битта мағлубият қайд этдик.

Ливан бош мураббийи Миодраг Радулович ўйиндан аввал ва кейин сайтимиз учун махсус фикр билдириб ўтди. Мана кеча Жанубий Корея устози Паулу Бенту ҳам ўйиндан кейин фикр билдирган ва жаҳоннинг кўплаб нашрларида унинг фикрлари чоп этилди. Хатто ОФК расмий сайтида ҳам Бентунинг гаплари чиқди.

Лекин Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер Австралияга кетишдан олдин ҳам, Австралияда ҳам умуман интервью бермади. Балки ўртоқлик ўйинларидан олдин ва кейин матбуот анжуманлари бўлмагандир. Лекин Австралияда бўлиб турган ЎФА матбуот хизмати Ўзбекистондаги миллионлар мухлислар учун бош мураббийнинг фикрини олиб сайтга жойласа бўлар эдику.

Радуловичдан фикр сўрабсизлар, нега Купердан сўрамайсизлар дейишингиз мумкин. Терма жамоамиз Австралияга учиб кетиши арафасида Эктор Купер учун бир нечта саволлар юбордик. Аммо саволлар жавобсиз қолди. Тўғри Купер бизнинг сайтимизнинг саволларига жавоб беришга мажбур эмас. Лекин ҳеч бўлмаса ЎФА расмий сайтига икки оғиз фикр билдирса бўлардику.

ЎФА матбуот хизмати Австралиядаги йиғинга олиб кетилгани албатта барчамизни қувонтирди. Сабаби терма жамоа йиғинидан иссиқина расмлар, видеошарҳлар бериб борилди. Бу яхши албатта, лекин Купер мазкур баҳслар ҳақида "лом-мим" демади. Ҳар ҳолда ЎФА расмий сайтида бундай хабар чиқмади.

Терма жамоа Тошкентга қайтиб келгач ЎФАдан Купер иштирокида матбуот анжумани ташкил этиб беришини кутамиз. Сабаби терма жамоа халқники ва бош мураббий саволларга жавоб бериши керак.



Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +46   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика