Куннинг энг муҳим ўйини ва "Бавария" учун тарихий учрашув ҳақида превью
17 may 2020 10:55
News
Куннинг энг муҳим ўйини ва "Бавария" учун тарихий учрашув ҳақида превью
Кечаги ўйинлар тафсилоти ва таҳлили ҳақида мазкур мақолада батафсил танишиб олишингиз мумкин.
Ҳозир эса бугунги бўлажак икки ўйин хусусида, айниқса "Бавария" жамоаси мухлислари узоқ кутган ўйин ва тарихий аҳамиятга эга беллашув ҳақида гаплашамиз.
FC Koeln Mark Uth - 6', Florian Kainz - 53' |
1. Bundesliga . Round 26 17/05/2020, 19:30 2
:
2
Finished
|
Mainz 05 Taiwo Awoniyi - 61', Pierre Kunde - 72' |
Stadium: RheinEnergieSTADION, 0 spectators
Referee: Guido Winkmann
Демак, куннинг илк учрашуви Кёльнда ўтади. "Майнц" бугун "Кёльн" жамоаси меҳмонига айланади. Мазкур баҳсда бир қарашда ҳар тарафлама тенг кучли ва бир хил даражадаги жамоалар тўқнашуви дея баҳоласа бўлади. Бу учрашувда қизиқарли фактлар ва эътиборга молик жиҳатлар етарлича. Биринчи навбатда, айни дам "Майнц" бошқарувидаги Ахим Байерлорцернинг "Кёльн" билан ўзаро шахсий ҳисоб-китоби мавжуд. Чунки жорий мавсум, ўтган йил куз ойи охирида айнан "Кёльн"дан ҳайдалиб кетган мутахассис, бугун ўзига хос реванш олишга бел боғлаши табиий. Лекин "эчкилар" ўз уйидаги беллашув бўлгани ва жамоа Гисдоль қўл остида муваффақиятли ўйнаётганини инобатга олсак, бўлажак ўйин фаворити сифатида мезбонларни келтириш мумкин. "Кёльн" охирги мавсумларга нисбатан Гисдоль бош мураббийлигида рекорд очколарни тўпламоқда ва ўз уйидаги охирги 6 учрашувда фақатгина турнир пешқадамига мағлуб бўлган.
Турнир жадвали эътибори билан қаралса, "Майнц"га ғалаба хавфли ҳудуддан янада узоқлашиш имкониятини яратса, "Кёльн"га еврокубоклар учун бериладиган йўлланма баҳсига қизғин курашга қўшилишини кафолатлайди. Жамоаларнинг биринчи даврадаги беллашувида "Майнц" ишончли тарзда ғалаба (3:1) ғалаба қозонган.
Union Berlin |
1. Bundesliga . Round 26 17/05/2020, 22:00 2
:
0
Finished
|
Bayern Munich Robert Lewandowski - 40', Benjamin Pavard - 80' |
Stadium: Alte Foersterei, 0 spectators
Referee: Bastian Dankert
Куннинг охирги, лекин кўпчилик интиқлик билан кутаётган учрашув Берлинда "Унион"нинг "Бавария"ни меҳмон қилиши билан ўтади. Карантиндан аввал супер формада бўлган, кетма-кет жуда юқори сифат ва даражани тақдим этган, рақибларига агрессив футбол таклиф этиб, катта устунликда ўйнаган "Бавария" карантиндан кейин қандай ҳолатда, деган саволга қисман жавоб оламиз.
"Унион"га осон бўлмайдиган баҳс. Карантиндан кейиноқ жиддий рақиб қаршисида сафланишга ва камига топ рақибларга қарши яхши мотивация бериб тайёрлай оладиган мураббийи Урс Фишерсиз ўйинни ўтказиш берлинликларга анча оғир бўлади. Бундеслигадаги илк дебют мавсумини анча муносиб ўтказаётган ва ўзига хос менталитетга эга жамоа бош мураббийи иштирокидан ташқари Юнус Малли ва Марвин Фридрих хизматидан фойдалана олмайди.
Ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги ўйинида "Бавария" ўз майдонида қийинчилик билан ғалаба (2:1) қозонганди.
"Биз энг зўр ва кучли жамоага қарши ўйнаймиз ва охир-оқибат бу ўйинда фаворит эмаслигимиз аниқ", - дея кулгу билан мазкур фикрларини билдириб, жамоадан босимни олишга ҳаракат қилди Урс Фишер.
Урс Фишер бугунги ўйинда стадионда бўлолмаслигига сабаб, мутахассис шахсий иши туфайли кутилмаганда ўйиндан бир кун аввал меҳмонхонани тарк этишга қайнотасининг ўлими сабаб бўлгани айтилмоқда. "Бавария" билан ўйинда "Унион"ни Фишернинг ассистенти Маркус Хофманн бошлаб тушади.
Маркус Хофманн "Бавария"ни ҳайрон қолдиришнинг имкони йўқлиги ва рақиб бой тажрибага эга эканлигини таъкидлаб, юзага келадиган саноқли имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш зарурлигини алоҳида айтди.
Ханси-Дитер Флик эса "Унион"нинг кучига тўғри баҳо бериш кераклиги ва рақибнинг менталитетини алоҳида қайд этди. "Унион" агрессив футбол ўйнаши ва рақиб дарвозаси томон тажоқузкор жамоа эканлигини таъкидлади. Яхши натижага эришиш учун характер кўрсатиш ва айниқса якка-курашларда кўпроқ фаол бўлиш кераклигини билдирди.
"Бавария"да жароҳатини даволаётган Никлас Зюле, Корентен Толиссо, Филиппе Коутиньо ўйинда иштирок этмаслиги аниқ. Хави Мартинес бўйича мураббийлар штаби ўйин куни якуний қарорга келишади.
Яқиндагина жароҳатидан фориғ бўлган Левандовски, Перишич ва Команнинг "Унион"га қарши баҳсда иштирок этиш эҳтимоли юқори. Шунингдек, уларнинг майдонга тушиши Фликнинг ҳали жисмонан тўлиқ тикланмаган ва эндиликда ҳар 3-4 кунда ўйнаши туфайли тиғиз тақвимни инобатга олган ҳолда қандай қарор чиқариши, таваккалга қўл уриши ёки ротация билан чекланиши мумкинлигига ҳам боғлиқ масала.
"Бавария" учун тарихий ўйинга айланиши бўйича факт
Ҳозирга қадар "Бавария" Германия чемпионатлари тарихида 1865 ўйин ўтказган. Қизиғи, жамоа шу учрашувларнинг 1111таси ғалабани тантана қилган ва бу борада Бундеслигада мюнхенликлар яққол етакчи, рекордчи.
Хўш, бу ўйин "Бавария" учун нимаси билан тарихий аҳамиятга эга? Бўлажак баҳс "Бавария"нинг чемпионат тарихидаги 1866-учрашувига айланади ва энг кўп ўйин ўтказиш бўйича иккинчи поғонадаги "Гамбург"га етиб олади. Бундеслигада энг кўп ўйин ўтказиш бўйича рекордчи "Вердер" ҳисобида эса 1890 учрашув мавжуд.
"Бавария" Германия чемпионатлари тарихида ўтказган 1865 учрашувида қуйида кўрсаткични қайд этган: 1111 ғалаба, 409 дуранг ва 345 мағлубият.
Гарчи "Бавария" энг кўп ўйин ўтказмаган бўлсада, Германия чемпионатлари тарихидаги жадвалда натижалар бўйича яққол пешқадам. Энг яқин таъқибчи Дортмунднинг "Боруссия" жамоасини "Бавария" 885 очкога ортда қолдирмоқда.
Бундеслига, 26-тур.
17 май, якшанба.
"Кёльн" - "Майнц" (18:30) "Футбол3", "Спорт"
"Унион" - "Бавария" (21:00) "Матч ТВ", "Спорт"
Турнинг охирги ўйини эртага, 18 май куни "Вердер" ва "Байер" ўртасида кечади. Бу ўйин ҳақида эртанги хабарлар лентамиз алоҳида тўхталамиз.
Бундеслигага ошно тутитинг ва чемпионат ҳамда унинг батафсил тафсилотлари билан сайтимизда танишинг!
Ёқимли томоша, қадрли мухлис!
Comments