Latest news

20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  2 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  109 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  24 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1

Кун тарихи. "Насаф" ОФК кубогини қўлга киритганига 5 йил тўлди News

Кун тарихи. "Насаф" ОФК кубогини қўлга киритганига 5 йил тўлди

2011 йилнинг 29 октябрь куни Қаршининг “Насаф” жамоаси ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очган кун сифатида тарихда қолган.


"Насаф" жамоаси 2011 йилги мавсум давомида ОФК кубогида кўтаринки руҳда қатнашишганди. Гуруҳ босқичи доирасидаги барча учрашувларда рақиблар ўта йирик ҳисобларда тор-мор этилгандилар. Анатолий Демьяненко шогирдлари плей-офф босқичини ҳам анча ишончли ўтказиб турнирнинг ҳал қилувчи баҳсига қадар етиб боришади.

Қуръага кўра финал баҳси Қарши шаҳрида ўтказилди. Финалга жуда катта тайёргарлик кўрган қаршиликлар Кувайтнинг “Кувайт СК” жамоасини 2:1 ҳисобида доғда қолдириб, ОФК кубоги ғолибига айлангандилар.

"Насаф" жамоаси ўзбек клублари ичида халқаро мусобақада ғолиб чиққан илк клуб саналади.

Тарихий ўйин қайдномаси:

ОФК кубоги - 2011.

Финал.

«НАСАФ» - «Кувайт СК» - 2:1 (0:0)

2011 йил, 29 октябрь. Қарши. "Марказий" стадион. 15753 томошабин.

Ҳакамлар: Ким Дон Жин, Жеон Хайи Сан, Ли Жун Мин (Жанубий Корея).

Голлар: Шомуродов, 62 1:0. Переплёткинс, 64 2:0. Каби, 69 2:1.

«Насаф»: Муроджон Зуҳуров, Ботир Қораев (с), Боян Малишич, Мақсуд Каримов, Жаҳонгир Жиямуродов, Лутфулла Тўраев, Эркин Бойдуллаев, Андрей Переплёткинс, Артур Геворкян, Илҳом Шомуродов (Фозил Мусаев, 84), Иван Бошкович (Артём Филипосян, 90+4).

«Кувайт СК»: Холид Фадҳли, Ёқуб Тоҳир, Фаҳад Авад, Рафат Жобир, Ҳусайн Шаммари (Али Алкандари, 81), Лассана Фане, Рожерио, Аҳмад Сабоҳ (Абдуллоҳ Бураики, 61), Носир Ал Қаҳтони, Холид Шаммари, Ландри Каби.

Учрашув комиссари: Абдул Ғафур Ҳамид (Мальдив орллари).

Огоҳлантиришлар: Каби, 26. Аҳмад Сабоҳ, 35. Ҳусайн Шаммари, 49. Зуҳуров, 88. Малишич, 89.

Бу жамоа нафақат "Насаф" клубининг, балки ўзбек футболи тарих зарварақларидан муҳим жой олган....


"Насаф" тарихида янги саҳифа очган футболчи - Артур Геворкян. "Насаф" тарихидаги энг кучли футболчиларидан биттаси, агарда энг кучлиси бўлмаса... Ҳа, у бугун "Локо" сафида ўзининг собиқ жамоасига қарши тўп тепади

Анатолий Демьяненко. Бу мутахассис ўзбек клубларига халқаро мусобақада соврин ютиб берган илк ва ягона мураббий бўлиб турибди. Ҳеч ким билмаслиги мумкин, аммо айнан Демьяненко ўша пайтда ОФК кубогида Элдорбек Суюновга ишонч билдирганди. 20 ёшли иқтидорли посбонга халқаро майдон ҳавосидан нафас олишга  имконият яратиб берганди.

"Насаф" тарихида жамоа эришган энг юқори чўққиларда таянч бўлиб берган Эркин Бойдуллаев

Демьяненко даврида "гуллаган", аммо Бердиев қўл остида ўйнай олмаган ОФК Кубоги-2011 тўпурари - Иван Бошкович. Қўлида байроғимизни хилпиратиб турган ажойиб футболчи эса Жаҳонгир Жиямуродов...

Кимлигини айтиб ўтириш шарт бўлмаса керак. Чунки яхши инсонлиги билиниб турибдику...


Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика