Latest news

17:56Расман: "Бухоро" ярим ҳимоячиси энди "Локомотив" шарафини ҳимоя қилади  0 17:43"Бу видолашув эмас, балки янги босқичнинг бошланиши". Шерзод Насруллаев "Насаф" билан хайрлашди  0 17:28Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди  6 17:10Манба: Мареска ишдан бўшатилди  3 16:46Австралиялик бўйдор футболчи Тошкент клубига ўтмоқда  0 16:21Расман: "Пахтакор"да деярли ўйнамаган футболчи "Локо"га қайтди  0 15:50"Локомотив" Қирғиз Республикасининг 2025 йилдаги энг яхши футболчиси билан шартнома тузмоқда  3 15:28Ўзбекистон U-21 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубогида иштирок этувчи таркиби эълон қилинди  6 15:11"Барселона" ҳомий билан ҳамкорликдан воз кечди  3 14:44"Сурхон" Туркияда йиғин ўтказади  0 14:18Конго ДР ҳужумчиси Марокаш ҳукуматидан норози: унинг чемодани 12 кундан бери топилмайди  1 13:42Салоҳ Римга қайтади?! "Рома"да сенсацион трансфер муҳокама қилинмоқда  1 13:23Раҳмоналиев Россияга қайтадими?  5 12:51"Реал" ёш иқтидорларининг келажаги борасида қарор қабул қилди  0 12:23АПЛдан яна бир ҳимоячи "Ливерпуль" таклифини рад этиб, "Реал"ни танлади  4

Кун қаҳрамони – Неймар News

Кун қаҳрамони – Неймар

Бразилия ёмон ўйнади. Ёки, агар хоҳласангиз бироз ёмон ўйнади.
Ўз майдонида кутилганидек эмас. Айнан шундай вазиятларда етакчилар ўзини кўрсатиши керак. Жамоангда ҳамма нарса ўхшаса етакчи бўлиш осон. Сен катта ҳисобда ғалаба қозонаётган жамоанг ўйинида икки ёки уч гол урасан. Бу натижалар фақат статистика учун. Сени мана шундай ишлар учун етакчи дейишмайди. Етакчи ўзининг энг яхши ўйинини кўрсата олмаса ҳам, жамоага керакли ёрдамини бера олиши керак.

Бутун Бразилия Неймардан кўп нарса кутишаётганди. Неймар – умид ва Луис Фелипе Сколари жамоасининг асосий қаҳрамони. Неймар бразилияликларнинг ягона жангчиси эмас, лекин кечаги ўйинда у трансляцияларда катта планда суратга олиниши бежизга эмас эди.

Бу мавсум Неймар учун энг омадлиси бўлмади. Аммо у Бразилия терма жамоаси таркибида ажойиб ўйин кўрсатиб бериши мумкин. Бир йил олдин, футболчи конфедерациялар Кубогида яхши ўйнаган, энди навбат мундиалга. "Барселона"да унинг ўйини ҳаммани ҳайратлантира олмади. У ўз бисотидан бир неча усулларни ишлатди. Бу ажаблантириши керак эмас. Каталония клубига қараганда Бразилия терма жамоасида ўзини эркинроқ тута олади. “Барселона”да Неймар ўзини камтаринроқ тутади, чунки у ерда ўзини жамоанинг етакчиси дея ҳис қила олмайди.

Неймар Хорватия билан ўйинни одатдагидек чап қанот ҳужум чизиғида бошлади. “Барселона”да асосан у чап қанотда ўйинни бошлайди, аммо клубига қараганда терма жамоада бу қанотда кўп ушланиб қолмайди. Илк дақиқалардан Оскар ишончсиз кўринди, Халк йўқолиб қолди, марказий ҳимоячи ва ярим ҳимоячилар ҳужумни жуда секин бошлашди, Фред тўпсиз ўйнади. Кейин эса Неймар марказга ўтди. Бу Халкга ёрдам бермади, аммо Оскар учун иш топилди, тўпни рақибдан олиб қўйиб ҳужумга ўтди ва ниҳоят учинчи голни урди(Сколари ва Моуриньо шунинг учун Оскарни асосий таркибда майдонга туширади). Неймар анча кутилган ўша имкониятга эга бўлди ва етакчиликни эплай олди.

Сариқ карточкага келадиган бўлсак, Неймар Лука Модрични кўриб, нима қилаётганини билиб турганди. Футболчи ўз тирсагини ишга сола туриб, мезбонларнинг бундай машҳур футболчиси эркинликка эга бўлишга ҳаққи борлигини билган. Неймар сариқ карточка билан сийланди. Бир неча дақиқадан сўнг хорватларнинг ҳимоя марказидаги ҳатосидан фойдаланиб, билярд зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди.

Пенальтини эса Юичи Нишимура бразилияликларга очилиш ўйини учун миннатдорчилик сифатида совға қилди( тўрт йил олдин Равшан Эрматов ишонч билан ўйинни бошқарган бўлса, Нишимура унинг ғирт акси бўлди). Деян Ловрен Фред билан баҳсда қоидани бузмаган эди. Ўйин якунланишига 20 дақиқа қолганда ўйини ўхшамаётган Неймар пенальти қаршисига келади ва айнан шундай ишончсизлик билан тўпга зарба беради. Аммо у ўз жамоаси каби керакли натижага эришади , гол уради ва ғалабани таъминлайди.

Етакчи яна нима қилиши керак? Фаворит яна нима қилиши керак?

Жасур Асланов тайёрлади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика