Кун ФАКТИ! "Археолог" - футболчи
04 jan 2016 17:15
News
Футбол ишқибози борки, ёшликда, маҳаллада оғайнилар билан тўп ортидан югуриб йилларни ўтказган. Кўча футболининг ажабтовур қонун-қоидаларини ўзингиз жуда яхши биласиз. Уларни санаб ўтириш шарт эмас. Шунчаки бир нечтасини эсласак, юзимизга табассум югуради.
Ажойиб хотиралар қаторида ҳеч бўлмаса бир бор тўп ўрнига ерни тепиб олганингиз бўлса, ажаб эмас.
Лекин бугун сизга етказмоқчи бўлган воқеа бошқаларига умуман ўхшамайди.
Италиянинг Асти шаҳарчасида бўлиб ўтган ўртоқлик учрашуви, мезбонлар ҳужумчиси Маскио тўпга зарба беришга чоғланади, бироқ, тўп ўрнига, ерни "сийлайди". Ҳаракат шу қадар кучли бажариладики, футболчи оёғини шикастлаб олади ва учрашувни давом эттира олмайди.
Баҳс якунига етгач, мутахассислар майдоннинг ўша қисмида текширув ўтказадилар ва скелет қолдиғини топадилар. Маскио пул мукофотидан ташқари, "археологик изланишлардаги меҳнатлари учун" кўкрак нишони билан тақдирланади.
Бунақаси бир марта бўлган. Илтимос, қайтаришга уриниб юрманг :)
Comments