Куман: "Месси кетгач гол уришимиз қийинлашади. Аммо мақсадимиз - совринлар"
13 aug 2021 09:29
News
Куман: "Месси кетгач гол уришимиз қийинлашади. Аммо мақсадимиз - совринлар"
"Барселона" бош мураббийи Рональд Куман Лионель Мессининг кетиши жамоага қандай таъсир қилиши ҳақида гапирди.
"Албатта, гол уришимиз қийинлашади. Месси ўтган мавсумда 30 та гол урганди. Энди эса бошқалар ўзларини кўрсатиб, олдинга қадам ташлашлари лозим бўлади. Бу ерда жамоавий меҳнат катта аҳамиятга эга бўлади.
Фати ва Коутиньо жароҳатдан соғайиб қайтгач, бизда ажойиб таркиб бўлади. Биз мақсадларимизга эришиш йўлида қаттиқроқ ишлаймиз.
Бизда ўтиш даври. Мавсумнинг боши қийин бўлади. Ҳалиям коронавирус бор ва унинг устига жароҳатланган футболчиларимиз ҳам бор.
Мақсад ўша-ўша - совринлар ютиш, чемпион бўлиш ва Чемпионлар лигасида муваффақиятли қатнашиш. "Барселона" каби жамоалар совринга даъвогарлик қилмасдан туриб мавсумни ўтказишмайди. Аммо, футболни тушунадиганлар бизга қийин бўлишини сезиб туришибди", - деди Куман.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Comments