Куман: “Месси жисмоний формасини яхшилаши кераклигини тушуниб турибди»
13 sep 2020 07:17
News
Куман: “Месси жисмоний формасини яхшилаши кераклигини тушуниб турибди»
“Барселона” бош мураббийи Рональд Куман жамоасининг “Химнастик”ка қарши (3:1) ўртоқлик учрашувидан кейин қозонилган ғалабаси ҳақида гапирди.
“Биз машғулотларда жисмоний аспектлар борасида кўпроқ ишладик, энди эса тактик ишланмаларни амалга ошириш борасида бош қотирамиз. Месси? У машғулотларда илк кунларданоқ руҳан кучли футболчи эканлигини намойиш этаяпти. Лео дам олиш кунларида ҳам машғулотлар ўтказмоқда. У бошқа футболчилар сингари жисмоний ҳолатини янада яхшилаши кераклигини тушуниб турибди. Мессининг қандай футболчи эканлигини таърифлаш шарт эмас, менимча”, дея Куманнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments